1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1652-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026 йил 26 январдаги 20-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 17 январдаги 5-қ/қ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652-4, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д. ДЕХКАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
70-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази директори М. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
8/ҚҚ-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
56-сон
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 15 августдаги 70, 8/ҚҚ, 56-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКни буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.».
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.»;
«1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
«5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда матнда — агентлик) «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДКнинг буюртмаси асосида тайёрланади.»;
«7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан агентликнинг «Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДК томонидан таъминланади.
«Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» ДК буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1652-2/1853-сон)