Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
бешинчи хатбоши «ҳамда кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланган кредитлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3.
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Банкка алоқадор шахсга ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, таъминот сифатида:
кредит берувчи банкка миллий валютада киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 100 фоизи;
кредит берувчи банкка чет эл валютасида киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 105 фоизи;
давлат қимматли қоғозлари қўйилганда кредитнинг камида 125 фоизи;
бошқа таъминот воситаси қўйилганда кредитнинг камида 130 фоизи миқдорида бозор баҳосидаги таъминот билан таъминланиши шарт.».