1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, барча даражадаги тузилмаларнинг вазифалари ва функцияларини аниқ белгилаш, замонавий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда куч ва воситаларни оқилона тақсимлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар органлари ролини ошириш, уларни ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат бурчи — «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни сўзсиз бажарадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш имконини берди.
Шу билан бирга, ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини ташкил этишда қатор тизимли камчиликлар мавжуд бўлиб, улар, куч ва воситалар бошқарувининг етарли даражада мувофиқлашмаганлиги, шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар ва уларнинг касб маҳорати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мақсадли назорат-таҳлилини таъминлаш ҳолатининг паст даражадалиги намоён бўлмоқда.
Ички ишлар органлари фаолиятига самарали бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Қуйидагилар ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблансин:
биринчидан, вужудга келаётган реал тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштирган тарзда тақсимлаш ва бошқаришнинг самарали механизмини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
иккинчидан, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида таҳлилий ишларни аниқланаётган амалий муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва криминоген вазиятни прогнозлашга йўналтириш мақсадида тубдан қайта кўриб чиқиш;
учинчидан, лавозимларни юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга номзодлар билан жамлашни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларига хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш;
тўртинчидан, шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни олиб боришнинг самарали тизимини жорий этиш, шу жумладан илмий-психологик услубларни мақсадли қўллаш орқали уларнинг хизмат ва оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш;
бешинчидан, қонунийликни сўзсиз таъминлаш, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ва ходимлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлашга қаратилган вазифаларни бажариш юзасидан таъсирчан идоравий назоратни ташкил қилиш;
олтинчидан, иш юритиш механизми ва ҳужжатлар айланиши тартибини такомиллаштириш, ички ишлар органлари тизимининг барча бўғинларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси, юридик таъминлаш бошқармаси, жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси негизида Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) ташкил этилсин.
Белгилансинки, Департамент бош бошқармага тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг девонини ташкил этиб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ички ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан иш натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини ўз вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ҳуқуқий сиёсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
ички ишлар органлари тизимида махфийлик режимига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-171-сонли Фармони таҳририда)
3. Ички ишлар органларининг ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий тузилмалари, шунингдек, идоравий олий таълим муассасаларидаги ўз хавфсизлик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг бевосита бўйсунувига ўтказилсин, уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бирликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг штатлар жадвалига киритилиб, тегишлича ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий ички ишлар органлари, шунингдек, идоравий олий таълим муассасаларига мақсадли бириктирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
5. Барча даражадаги ички ишлар органлари бошлиқлари бўйсунувидаги шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар, шунингдек, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлар самарадорлиги учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Департамент белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини мустақил ўрганиш, раҳбар ходимларига баҳо бериш ҳамда ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга;
олий таълим муассасаларини аъло баҳолар билан тамомлаган ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти ва касбий ўсишига нисбатан Департамент томонидан назорат ўрнатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан тизимли мониторинг олиб борилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
ички ишлар органлари таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётган номзодлар, истисно тариқасида, қабулнинг дастлабки танлов имтиҳонларидан озод этиладилар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
ички ишлар органларининг қабул ва аттестация, шу жумладан махсус унвонларни бериш бўйича комиссиялари фаолиятида психолог-мутахассислар иштирок этади ва улар индивидуал суҳбат ўтказиш натижаси бўйича ҳар бир номзод ва ходим бўйича якуний қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган хулоса беради.
10. 2019 йил 1 январдан бошлаб:
ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятига оид муаммоларни олдиндан ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг сайёр ва тезкор мажлисларини ўтказиш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли қарорлар қабул қилиш;
ҳудудий ички ишлар органларини ҳар уч йилда камида бир маротаба текшириш ҳамда у ўтказилганидан сўнг бир йил ичида улар фаолиятини назорат тартибида ўрганиш амалиёти жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти (кейинги ўринларда — Малака ошириш институти) ташкил этилсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Малака ошириш институти бошлиғига бошқа олий таълим муассасалари ва давлат органлари, шу жумладан хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
малака ошириш йиғинларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиётчи ходимлари ҳамда Академия профессор-ўқитувчилари жалб этилиши мумкин;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
жойларда ўқув йиғинларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари) ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
педагогик кадрлар тайёрлаш курси функцияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармасига юклатилади.
14. Ички ишлар органлари бошқаруви, назорати ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Малака ошириш институти ва унинг жойлардаги филиалларини жойлаштириш, жиҳозлаш, шунингдек, улар фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўлақонли фаолият кўрсатиши учун бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» идоравий кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, ушбу кўкрак нишони билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, шахсларни қидириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ички ишлар органлари, шу жумладан хорижий полиция тузилмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари мукофотланади.
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
икки ҳафта муддат ичида ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти ҳамда «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» идоравий кўкрак нишони тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги билан биргаликда халқаро стандартларни ҳамда фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг мутлақо янги махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида таклиф киритсин;
бир ой муддатда ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда Малака ошириш институтининг тузилмаси ва низомини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз хавфсизлиги бошқармасининг янгиланган штатлар жадвалини тасдиқласин;
бир ой муддатда ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, ротация ва ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришни тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни ўрнатилган тартиб-таомилларни тубдан соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда танлов муддатларини қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин;
бир ой муддатда ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда ички ишлар органларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича психологлар гуруҳини, биринчи навбатда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш ва шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича таклиф киритсин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ички ишлар органлари кадрлар бўлинмалари фаолиятига кадрлар захирасини ҳисобга олиш, кадрлар силжишини мониторинг қилиш, ходимлар ротацияси ва хизматда кўтарилишини таҳлил қилишни назарда тутувчи «е-Kadr» марказлашган автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишни таъминласин;
икки ой муддатда Департаментни устувор равишда таҳлилий ва ташкилий қобилиятга эга бўлган малакали мутахассислар билан жамланишини таъминласин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
19. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 август,
ПҚ-3919-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ички ишлар органлари бошқаруви, назорати ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича
I. Хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибини ўрнатиш, шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни кучайтириш, қонунийликни таъминлаш ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш
1.
Ички ишлар органларида хизмат қилишга номзодларни саралаб олишнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар назарда тутилади:
хизматга ва ўқишга қабул қилишнинг амалдаги қоидалари ва тартиб-таомиллари талабларини бир вақтда қабул қилиш (рад этиш) тўғрисидаги якуний қарор муддатини саралашнинг барча босқичлари бошланишидан 30 ― 40 кунгача қисқартириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш;
Интернет ва ижтимоий тармоқларда малакали мутахассислар ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш мақсадида хизматга қабул қилиш талаблари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш механизми;
танловнинг саралаш босқичлари, шу жумладан имтиҳонлар топшириш жараёнининг жамоат назоратини ўрнатиш орқали шаффофлигини таъминлаш механизмларини жорий этиш;
ички ишлар органлари таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига хизматга биринчи бор қабул қилинаётган номзодларни дастлабки саралаш танловларидан озод қилиш;
жалб қилиш бўйича фаол чораларни қабул қилиш ва республиканинг бошқа олий таълим муассасаларини битирувчи-аълочиларини қабул қилишда имтиёзлар ўрнатиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 25 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
2.
Ички ишлар органларида хизматни адо этишда психологик жиҳатдан таъминлашни такомиллаштириш чораларини кўриш, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
қабул ва аттестация комиссиялари, шу жумладан махсус унвонларни бериш бўйича комиссия фаолиятида психолог-мутахассисларнинг иштирок этиши индивидуал суҳбат ўтказиш натижасига кўра ҳар бир номзод бўйича якуний қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган хулоса тузиш мажбурийлиги;
мақсадли тайёрловни, биринчи галда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкиллаштириш ва ички ишлар органларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича кейинчалик барча ҳудудий ва соҳавий тузилмаларда «ассессмент марказларини» (психологик вазиятни баҳолаш марказлари) очган ҳолда психологлар гуруҳини шакллантириш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 25 сентябрь
2018 йил 20 сентябрда тасдиқлаш
Тадбирлар режасига мувофиқ амалга ошириш
ИИВ (Р. Хатамов, Р. Эргашев)
3.
Тошкент шаҳар ИИББда номзодларни ички ишлар органларида хизматга қабул қилишда кўргазмалар рўйхати, инфо-киоск, ҳужжатларнинг ўзгариб туриш босқичини электрон таблодаги мониторинги, кутиш инвентари ва ҳ.к. билан жиҳозланган намунавий марказини синов тарзида барпо этиш ва фаолиятини ташкиллаштириш.
Тадбирлар режаси
2018 йил 5 сентябрда тасдиқлаш
2018 йил 1 ноябргача амалга ошириш
ИИВ (Р. Джураев, Р. Хатамов, Р. Эргашев)
4.
Шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни олиб боришнинг самарали тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:
туман (шаҳар, тармоқ, саф) ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини ташкил этиш;
шахсий таркибни бурчга содиқлик, қонунийлик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш бўйича тарбиявий ишларни ташкил этишда барча даражалардаги раҳбарларни баҳолаш мезонларини аниқлаш;
шахсий таркибнинг хизмат ва оилавий-маиший муаммоларини улар бўйича кўрилган чоралар ҳисобини юритган ҳолда барча даражадаги раҳбарлар томонидан мунтазам ўрганиш тартибини ўрнатиш;
кадрлар ва ўз хавфсизлиги бўлинмалари ходимларнинг ҳуқуқбузарликларини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш механизмини ўрнатиш;
туман (шаҳар, тармоқ, саф) ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларини назорат қилиш ва ҳисобот бериши тартибини жорий этиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 25 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
5.
Ички ишлар органларининг ташқи тармоқ хизматлари фаолиятига йўлларда, кўчаларда, майдонларда ва ҳ.к. хизматни олиб боришда унга қатъий риоя қилиш мажбурияти ва назорат қилиш механизмини ўрнатган ҳолда «ҳулқ-атвор ва муомала маданияти кодекси»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 1 октябрь
ИИВ (Т. Арипов, Р. Хатамов)
6.
Ички ишлар органлари ўз хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий кўриб чиқиш:
ҳудудий ва тармоқ ички ишлар органларининг ўз хавфсизлик бўлинмалари бирликларини марказий аппаратнинг штат жадвалига топшириш;
номзодларни ўз хавфсизлик бошқармасига саралаш параметрлари, уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод қилиш ва бошқа тармоқ хизматларига ўтказиш тартиби;
ички ишлар вазирига ҳар чоракда таклифлар киритиш билан бирга ўз хавфсизлик бўлинмалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва таҳлили механизмини жорий этиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 10 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
7.
Ўз хавфсизлик бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув фаолиятини самарали амалга оширишнинг батафсил механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, бунда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
ички ишлар органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида тезкор позициялари яратиш даражасини ошириш;
ходимлар жиноятларининг ўз вақтида олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш усуларини такомиллаштириш;
ходимлар шахсий хавфсизлигини таъминлашнинг самарали амалиётини татбиқ этиш, шахсий таркибнинг жамиятга қарши қўпол ҳулқига чек қўйиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 24 октябрь
ИИВ (Д. Назармухамедов)
8.
Ишдаги янги талабларни ҳисобга олган ҳолда вазифаларни самарали бажаришга қодир, ички ишлар органларининг тезкор ва тергов бўлинмаларидан малакали ходимлар билан тўлдириш мақсадида камида ярмини янгилашни назарда тутиб, ўз хавфсизлик бўлинмаларида фаолият олиб бораётган ходимларни аттестациядан ўтказиш.
Режа-жадвал
2018 йил 28 августда тасдиқлаш
2018 йил 1 октябргача амалга ошириш
ИИВ (П. Бобожонов)
9.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг самарали фаолиятини ташкил этиш, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ички ишлар органлари тизимида малака оширишнинг ягона сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш;
Ички ишлар вазирлигининг ўқув марказлари фаолиятини услубий мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
ички ишлар органлари тизимида малака оширишнинг узлуксиз жараёнини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишда ўтказилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини ходимларга ўз вақтида етказиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 25 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
10.
Қуйидагилар бўйича ташкилий чора-тадбирлар кўриш:
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини жойлаштириш, обод қилиш ва моддий-техник жиҳозлаш, шунингдек ўзига хос фаолиятни ҳисобга олган ҳолда тўлақонли фаолиятини таъминлаш учун бошқа масалларни ҳал этиш.
Ўқув йиғинларини жойларда ташкиллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиалларини (аудиторияларини) яратиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
2018 йил 25 октябрь
ИИВ (Р. Эргашев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
11.
Қисқа муддатли ўқув йиғинларини ташкиллаштириш тартибини жорий этиш, у қуйидаги тизимни ўз ичига олади:
барча даражалардаги раҳбарлар таркибини хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг жойлардаги филиалида бевосита қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
шахсий таркибни масофавий ўқитиш усулларини фаол қўллаш, уларга тизимдаги ўзгаришларни ўз вақтида етказиш;
республика ҳудудлари ўртасида жиноятчиликка қарши курашишнинг илғор тажрибаларини алмашиш мақсадида ички ишлар органлари фаолияти йўналишлари кесимида малака ошириш ўқув курсларини ўтказиш;
шартнома асосида бошқа олий таълим муассасалари ва давлат органларидан, шу жумладан хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни малака оширишга жалб қилиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 1 ноябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
II. Ички ишлар органларида кўп даражали кадрлар захирасини шакллантириш, самарали ротация тизимини жорий этиш
12.
Ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
ёш кадрларни истиқболли ва амалдаги раҳбарлар захирасига киритиш тартиби ва аниқ мезонларини назорат механизмини ўрнатган ҳолда белгилаш;
Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг аълочи-битирувчилар фаолиятини мониторинг қилиш ва карьера жиҳатидан кўтарилишини назорат қилиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 25 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов, Ш. Норгитов)
13.
Лавозимини 5 йилдан ортиқ вақтдан буён эгаллаб турган ички ишлар органларининг раҳбарлар таркиби фаолиятини танқидий ўрганиш, замонавий талабларга жавоб бермайдиган раҳбарларни эгаллаган лавозимидан озод қилиш ёки лавозимини пасайтириш.
Режа-жадвал
2018 йил 28 августда тасдиқлаш
2018 йил 1 ноябргача амалга ошириш
ИИВ (Р. Хатамов)
14.
Ички ишлар органлари кадрлар бўлинмалари учун «е-Kadr» автоматлаштирилган марказлашган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва унинг фаолиятига жорий этиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
ҳудудлар ва хизматлар кесимида кадрлар таркиби ҳисоби, электрон ҳисоб-китоб ва ҳар кунлик таҳлилини юритиш;
мазкур соҳада ҳар ойлик ҳисоботни шакллантириш билан бирга ходимлар лавозими ўзгариши, уларнинг ротацияси ва карьера жиҳатдан ўсиши мониторинги;
шахсий таркиб тўғрисидаги маълумотлар билан ишлашнинг ягона мезонларини белгилаш;
ички ишлар органларида хизматни ўташни ташкиллаштиришни самарадорлигини компьютерлашган назоратини амалга ошириш.
Техник вазифа, ташкилий тадбирлар комплекси
2018 йил 1 ноябрь
ИИВ (Р. Эргашев, Р. Хатамов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
15.
Ички ишлар органлари ходимларининг тубдан янгича формали кийим, атрибутика ва фарқлаш белгиларини халқаро стандартларни ва фуқаролар онгида ушбу ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмасининг ижобий имижини шакллантириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.
Ахборот хати намуналари билан
2018 йил 20 сентябрь
ИИВ (Р. Эргашев, Р. Хатамов), Бош прокуратура (Э. Таджиев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)
III. Ички ишлар органлари фаолиятининг бошқарув ва назорат-таҳлилий таъминотини такомиллаштириш
16.
Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаментининг самарали фаолиятини ташкил этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
ҳақиқий таркиб топаётган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда ички ишлар органларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштирилган тарзда жой-жойига қўйиш ҳамда бошқаришнинг самарали механизмини жорий этиш;
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида тизимли таҳлилий ишларни амалга ошириш механизмларини ўрнатиш;
таҳлилий ишларни ички ишлар органларида аниқланаётган амалий муаммолар ва криминоген вазиятни прогнозлаштиришни тизимли таҳлил қилишга йўналтириш;
мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган зиммадаги вазифалар ижросининг таъсирчан идоравий назоратини амалга ошириш;
ички ишлар органларида иш юритиш механизмини ва ҳужжат айланиш тартибини такомиллаштириш;
ички ишлар органлари тизимининг барча даражаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида, бир хил ва тўлиқ ижросини таъминлаш.
2018 йил 10 сентябрь
ИИВ (Д. Назармухамедов, Ш. Норгитов)
17.
Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаментини таҳлилий ва бошқариш қобилиятлари устун бўлган малакали мутахассислар билан тўлдириш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 1 октябрь
ИИВ (Р. Хатамов, Ш. Норгитов)
18.
Ҳудудий ички ишлар органларининг самарали фаолияти устидан таъсирчан идоравий назоратни ташкиллаштириш, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятининг муаммоларини дастлабки тарзда ўрганиб, улар фаолиятида натижадорликни ошириш бўйича мақсадли қарорлар қабул қилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг сайёр ва тезкор мажлисларини ўтказиш;
ҳудудий ички ишлар органларини ҳар уч йилда камида бир маротаба текшириб, у ўтказилгандан кейин бир йил ичида фаолиятини назорат тартибида ўрганиш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 10 сентябрь
ИИВ (Д. Назармухамедов, Ш. Норгитов)
19.
«Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» идоравий кўкрак нишонини таъсис этиш, қуйидаги соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган ички ишлар органлари, шу жумладан чет эл полиция тузилмалари ходимларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларини тақдирлаш назарда тутилади:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш;
яшириниб юрган шахслар ва ўғирланган моддий бойликларни қидириш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
ички ишлар вазири буйруғи
2018 йил 10 сентябрь
ИИВ (Р. Хатамов)
20.
Ички ишлар вазирлиги фаолияти тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларни кенг ёритишга бағишланган теле-, радиоэшиттиришлар туркуми, босма ахборот ва мақолаларни Интернет тармоғи орқали ташкиллаштириш ва фуқаролар онгида ички ишлар органларининг ижобий имижини шакллантириш.
Тадбирлар режаси
2018 йил 5 сентябрда
Тадбирлар режасини тасдиқлаш
ИИВ (Т. Арипов, К. Бурхонов),
МТРК (А. Ходжаев),
УзМАА (Л. Тангриев)
Изоҳлар:
1. Ҳуқуқий муносабатлар предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиққан ҳолда, чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, мазкур бандлар учун кўрсатиб ўтилган энг охирги муддат ижро муддати этиб белгиланади.
LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорида 7-банд тўртинчи хатбошиси «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлардан кейин «Малака ошириш институти билан биргаликда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорида:
6-банд еттинчи хатбошиси «ташкилотларидан ходимлар» деган сўзлардан кейин «шунингдек, ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
14-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ички ишлар органлари таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётган номзодлар, истисно тариқасида, дастлабки танлов имтиҳонларидан озод этилади»;