1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.07.00 Бошқа тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА 4-СОН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 26 майда 1204-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 январдаги 1/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низомни янги тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1455, 10.03.2005 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 январда 1204-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 8 май,
10/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 8 майдаги 10/7-сонли қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» 521-4-сон
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга
«5. Тижорат банклари Бошқаруви раислари, уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлари, вилоят ва туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар бу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:
олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;
амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилар (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);
ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш олиб бориш ва виждонан иш юритмасликни намоён қилган шахслар;
ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.
Алоҳида ҳолларда, тижорат банки Бошқаруви тавсияси асосида банкларнинг туман филиаллари бош бухгалтерлари лавозимларига иқтисодий ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодларни маълумоти бўйича Комиссия қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари лавозимларига олий маълумотга эга бўлган ҳамда иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган номзодлар тавсия этилиши мумкин.»
«7. Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган ва тижорат банклари Бошқаруви раислари лавозимлари бундан мустасно) эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви тақдимномаси асосида Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, буни тасдиқловчи буйруқ нусхаси 3 иш куни муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг 1-иловада кўрсатилган ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари кўриб чиқиш учун 15 кун муддатда Комиссияга тақдим этилиши лозим.»
3. 20-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари тавсия этилган лавозимига мувофиқ деб топилган санадан бошлаб 10 кун муддат давомида лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани мазкур тижорат банкининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига тақдим этилиши лозим.»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 256-модда)