1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.07.00 Бошқа тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА 3-СОН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 2 апрелда 1204-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 январдаги 1/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низомни янги тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1455, 10.03.2005 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган .
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 январда 1204-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 март,
6/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 13 мартдаги 6/7-сонли қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» 521-3-сон
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга
3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 8-бандда «Комиссия суҳбатидан» сўзларидан сўнг «ва (ёки) тест синовидан» сўзлари билан тўлдирилсин.
«20. Ходимнинг лавозимига мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор тижорат банкларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига етказилади.»
4. 23-бандда «Комиссияга қайта суҳбатга» сўзларидан сўнг «ва (ёки) тест синовига» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 167-модда)