1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.07.00 Бошқа тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА 1- СОН ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 июлда 1204-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 январдаги 1/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низомни янги тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1455, 10.03.2005 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга 1-сон қўшимча ва ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Раиси Ф. М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 7 июнь,
12/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 7 июндаги 12/5-сонли қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» 521-1 сон
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида» Низомга
«11. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.»
«12. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида ва бухгалтерия соҳасида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.»
«23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» 1998 йил 24 сентябрдаги Р-896-сонли Фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбар ходимлар 1 йилдан сўнг Комиссияга қайта суҳбатга қўйилиши мумкин. Бунинг учун қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилиши лозим:
а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;
б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;
в) Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фикрномаси;
г) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).»
Тавсия этилаётган номзод учун аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган санадан 3 йил ўтгандан сўнг қўшимча равишдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон)