1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар;
3.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
663-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 663-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 344-модда) илова 1.2-бандининг «Ишлар нархи» устунидаги «баравари» сўзи «фоизи» сўзи билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2022 й., 09/22/658/1019-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 09/21/66/0113-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/663/1765-сон; 13.02.2021 й., 09/21/66/0113-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2022 й., 09/22/658/1019-сон)