toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-15]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 июль,
24/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 июлдаги 24/7-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 8-бандда «икки иш куни мобайнида» деган сўзлар «кейинги иш кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банднинг иккинчи хатбошиси «тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари)» деган сўзлардан кейин «, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар — норезидент юридик шахсларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Банкларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб компьютерда дастурий тарзда ёки қўлда ёзилган ҳолда юритилиши мумкин. Қўлда ёзиладиган китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, филиал раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзоси ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.».
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:»;
қуйидаги мазмундаги «д», «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар — норезидент юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг консуллик ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
е) товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс ва биржа брокери ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
ж) ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар норезидент юридик шахслар ва инвестицион воситачи ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси.».
5. 39-банднинг иккинчи хатбошиси «ваколатхоналари)» деган сўздан кейин «ҳамда товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар — норезидент юридик шахсларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 10/18/1948-15/1688-сон)