Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фарғона вилоятининг Сўх тумани хамда Фарғона туманининг «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» қишлоқларида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, ёш авлодни хар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топдириш. уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш хамда таълимнинг ушбу босқичига мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш ва мактабгача таълимнинг аҳоли учун ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарорининг
2-бандидаги «Ховос ва Сардоба туманларида» сўзлари «Ховос ва Сардоба туманлари, Фарғона вилоятининг Сўх тумани хамда Фарғона туманининг «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» қишлоқларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 32-илованинг рус тилидаги матни
изоҳи «Сырдарьииской области» сўзларидан кейин «в Сохском районе, в селах «Шохимардон» и «Ёрдон» Ферганского района Ферганской области» сўзлари билан тўлдирилсин.