1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, шунингдек, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
1. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
3. Белгилансинки:
«Давергеодезкадастр» қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этгунига қадар жисмоний шахсларнинг 2018 йилги мулк солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорининг 11-бандига асосан 2017 йилда жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб қилинган мулк солиғи суммасини 1,2 бараварга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;
«Давергеодезкадастр» қўмитаси давлат солиқ хизмати органларига нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини тақдим этгандан сўнг жисмоний шахсларнинг мулк солиғи суммаси белгиланган тартибда қайта ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XV бўлими.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда ишлар якунлари бўйича ҳар йили кўчмас мулк объектларини таққослайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июль,
561-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарорига 1-ИЛОВА
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
2. Нотурар кўчмас мулк объектларининг ушбу Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати (кейинги ўринларда объектнинг кадастр қиймати деб аталади) фақат жисмоний шахсларнинг мулк солиғини ҳисоблаш учун қўлланилади.
3. Объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
уй-жой фондига кирмайдиган бошқа бино ва иншоотлар.
6. Қуйидаги нотурар кўчмас мулк объектлари учун кадастр қиймати ҳисобланмайди:
қурилаётган, лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддат доирасида барпо этилаётган, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланган муддатдан буён 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган;
белгиланган тартибда эгасиз деб топилган;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддаcи.
маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган объектлар.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
7. Объектларнинг кадастр қиймати «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларида мавжуд бўлган кадастр ҳужжатлари ва хатловдан ўтказиш материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади.
8. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган нотурар кўчмас мулк объектлари кадастр қийматининг ҳисоблангани ушбу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқи юзага келиши учун асос бўлмайди.
тикланиш қийматининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича қурилиш материаллари индекс нархларининг ўтган йилги ўзгаришларини ҳисобга оладиган йиллик индекс коэффициентига кўпайтирилади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳудудий тузатиш коэффициентлари ва эскириш коэффициенти қўлланилади.
10. Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати учун ягона функционал кўрсаткич — нотурар кўчмас мулк объекти умумий майдонининг куб метри белгиланади.
11. Объектларнинг ушбу Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати бу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.
Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар бўлган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча иморатлар, объектлар қурилиши ва бошқалар), «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли маълумотлар тақдим этилади.
4-боб. Объектларнинг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби
12. «Давергеодезкадастр» қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзаро ахборот алмашиш орқали реал вақт режимида тақдим этади.
13. «Давергеодезкадастр» қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақида ҳар йили ахборот тайёрлайди ва уни 10 февралгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига келишиш учун юборади.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақида тақдим этилган ахборотни уч кун муддатда келишади ва «Давергеодезкадастр» қўмитасига юборади.
15. «Давергеодезкадастр» қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 15 февралгача тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича масалаларни кўриб чиқишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳал этилади ва улар бўйича қарорлар қабул қилинади.
17. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 68-моддаси.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Объектларнинг кадастр қиймати тўғрисида ахборот тақдим этиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 22-устунидаги «инвентарь» сўзи «кадастр» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 315-модда) номига, 1-бандининг иккинчи хатбошига, қарорга 1 ва 2-иловалар номига «кўчмас мулк объектларининг», сўзларидан кейин «турар жой фондининг» сўзлари қўшилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 12-сон, 49-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда) илованинг 2-банди.