1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарларни божхона назоратидан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан давлат божхона хизмати органларига жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида мажбурий равишда хабардор этиш белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон тарзда хабар бериш тизимини татбиқ этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар бўлган муддатда халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарларни қабул қилувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки паспорт маълумоти орқали идентификациялаш имконини берувчи электрон базаларни идоралараро интеграциясини амалга оширилишини таъминласин.
4. Қуйидагилар:
почта алоқаси оператори ва провайдерлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда хабар беришда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида давлат божхона хизмати органларини олдиндан электрон тарзда хабардор қилиш жараёнларини амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
5. Кириб келаётган халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштируви:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда — махсус белгиланган божхона постларида;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
ҳаво транспорти орқали етказишда — халқаро аэропортлар ёки унга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
6. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик шахслар номига келаётган қиймати 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3512-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ киритилсин.
8. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 июль,
ПҚ-3873-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сон қарорига 1-ИЛОВА
Почта алоқаси оператори ва провайдерлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда хабар беришда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар
3. Қабул қилувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
4. Почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сон қарорига 2-ИЛОВА
Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида давлат божхона хизмати органларини олдиндан электрон тарзда хабардор қилиш жараёнларини амалга ошириш
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3873/1578-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)