Мазкур Низом кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи техник ва дастурий воситалар;
банк телекоммуникация тармоғи — банк тизимининг идоравий телекоммуникация тармоғи;
кредит ахбороти алмашинуви тизими (бундан буён матнда тизим деб юритилади) — кредит ахбороти алмашинуви иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси;
электрон ахборот — Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тизим иштирокчилари ўзаро алмашадиган электрон маълумот;
VPN тармоғи — электрон ахборот алмашинуви жараёнида алоқа каналларида бир ёки бир нечта тармоқлари боғланишларини таъминлайдиган виртуал тармоқ.
2. Кредит бюролари фаолиятини кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосида амалга оширади.
Кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
4. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Марказий банк Бошқаруви қарори билан амалга оширилади.
5. Кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик шахслар ва (ёки) норезидент юридик шахслар кредит бюросининг муассислари (муассиси) бўлиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
6. Имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудларда (оффшор ҳудудлар) рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар кредит бюросининг муассислари (муассиси) бўлиши мумкин эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
61. Кредит бюроси устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори икки миллиард сўмни ташкил этиши керак.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келган шахслар;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-2, 06.11.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
9. Кредит бюроси ўз фаолиятида ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган, лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситаларга эга бўлиши ҳамда улар қуйидагиларни таъминлаши керак:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
тизим иштирокчилари бўлган кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда уларнинг ходимларини идентификация ва аутентификация қилишни;
тизимдаги ахборотларнинг махфийлигини;
аутентификацияланган маълумот алмашинувини;
ахборотни шакллантириш, узатиш, фойдаланиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида маълумотларнинг бутлигини;
нормал фойдаланиш шароитида тизимнинг барча ресурсларига авторизациялашган рухсат ёрдамида киришни;
Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган, лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалар билан ҳимояланган скоринг бўйича дастурий таъминотига эга бўлиши лозим.
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
91. Кредит бюросининг скоринг бўйича дастурий таъминоти потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ва мавжуд кредит ахбороти алмашинуви тизимига интеграциялашув имкониятини бериши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
10. Кредит бюросининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш Кредит бюроларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3679, 2025 йил 23 сентябрь) мувофиқ ташкил этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/17-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-6, 30.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон)
4-боб. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш шартлари
19. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Марказий банкка жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
кредит бюросининг раҳбари ва муассислари (муассиси) ҳақидаги маълумотлар;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви ушбу Низом талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-4, 29.05.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2024 й., 10/24/3042-4/0383-сон)
кредит бюроси биносида ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 7 июлдаги 20/3-сонли қарорга (рўйхат рақами 3042-7, 17.07.2026 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3042-7/0752-сон)
Аризада муассисларнинг (муассиснинг) электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада электрон почта манзилининг кўрсатилиши ушбу ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилик ҳисобланади.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
20. Мазкур Низомнинг 19-бандида келтирилган барча ҳужжатлар икки нусхада ёки электрон шаклда тақдим этилади.
21. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш юзасидан тақдим этилган аризага ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг тўғрилигига кредит бюроси муассислари (муассиси) жавобгардир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-5, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 июль)
22. Марказий банк давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва унга лицензия беради ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
23. Марказий банк кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган, мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
таъсис ҳужжатлари ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан, уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекс мавжуд бўлмаганда ёки дастурий-техникавий комплекс мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
24. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига ёзма ва/ёки электрон шаклда юборилади. Бунда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
25. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, ариза ва унга илова қилинган барча зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кунда амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.
26. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
27. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
28. Лицензияни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
29. Марказий банк ариза берувчини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ёзма хабардор қилиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
30. Кредит бюроси Кредит бюроларининг давлат реестрида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда унга лицензия берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-2, 06.11.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Лицензия унинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги тегишли ахборот ресурси манзилига ҳаволани ўз ичига олган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат кўринишида берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
31. Лицензия реестрида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
32. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3042-1/0731-сон)
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
(34 — 36-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
6-боб. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш
37. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
38. Қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин кредит бюроси бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ёзма шаклда хабар қилади ва икки ой мобайнида оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафта тегишли эълон бериб боради.
39. Кредит бюроси қайта ташкил этилган тақдирда, кредит ахбороти маълумотлар базаси кредит бюросининг ҳуқуқий ворисига, агар у лицензияга эга бўлса, топширилади. Бу ҳолда кредит бюросининг ҳуқуқий вориси бу ҳақда кредит ахбороти етказиб берувчиларни ва Марказий банкни кредит ахбороти маълумотлар базаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма шаклда хабардор этиши шарт. Бунда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган эълонларда кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базаси унинг ҳуқуқий ворисига топширилганлиги кўрсатилади.
40. Кредит бюросининг ҳуқуқий вориси лицензияга эга бўлмаса, шунингдек кредит бюроси тугатилган, лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинган ҳолларда, кредит ахбороти маълумотлар базаси Марказий банкка текин топширилади.
41. Кредит бюросининг муассис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Марказий банкда рўйхатдан ўтказилиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сонли қарори билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3252, 30.06.2020 й.).
42. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
43. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ