1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 июль,
539-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзвинсаноат-холдинг» холдинг компанияси» ва «Очиқ турдаги акциядорлик жамияти» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» ва «Акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси» ва «холдинг компанияси» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-банди учинчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомда:
«Статистика ҳисоботлари, шунингдек юқори турувчи ташкилотларга ва «Ўзшаробсаноат» АЖ га ҳам тақдим этилади. «Ўзшаробсаноат» АЖ га статистик ҳисоботлардан ташқари мавсум бўйича узумни қайта ишлаш тўғрисидаги якуний ҳисобот тақдим этилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 186-модда) 1-илованинг 9-бандидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) иловасининг «Давлат ахборот ресурслари номи» устуни 108-позициясидаги «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш» сўзлари «тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда):
«34. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.
Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади»;
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) 1-илованинг 19-бандидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-илованинг 13-позициясидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 23-банди «а» кичик бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 81-модда) илова 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда):
а) 2 ва 6-бандлардаги «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида низомда:
илованинг I босқич, III босқич, VIII босқич, IX босқич, XI-1 босқич, XII босқич блоклари «Субъектлар» устунидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
«10. Лавозими бўйича — «Ўзшаробсаноат» АЖ бошқаруви раиси».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 71-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда:
а) 5-бандга «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)» сўзлари қўшилсин»;
б) 14-бандда:
учинчи хатбошига «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Яроқлилик муддати» сўзларидан сўнг «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)» сўзлари қўшилсин;
в) 15-банддаги «яроқлилик муддати» сўзларидан сўнг «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)» сўзлари қўшилсин;
г) 17-банддаги «яроқлилик муддати» сўзларидан сўнг «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)» сўзлари қўшилсин;
д) 22-банднинг саккизинчи хатбошига «(виночилик маҳсулоти учун — ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)» сўзлари қўшилсин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) 2-илованинг 16-бандидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ» сўзлари «Ўзшаробсаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Рўйхати «8. Хўжалик бошқаруви органлари» бўлимининг 10-бандидаги «Ўзвиносаноат-холдинг»» сўзлари «Ўзшаробсаноат» сўзлари билан алмаштирилсин.