1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 505-1]
1. Пудрат ишлар ва хизматларни экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 505, 1998 йил 20 октябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг 2018 йил 30 июндаги СС-В-02/09-2632-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 28 июлда 34-01/06-4438-сон, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 29 июлда 02/20-25-сон, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 30 июлда 39-сон ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 июлда 98-107-сон билан тасдиқланган Пудрат ишлар ва хизматларни экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 505, 1998 йил 20 октябрь) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
368-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2018 й., 10/18/505-1/1501-сон)