1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.07.00 Озодликни чеклаш ва мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазоларни ижро этиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.08.00 Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2495-2]
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 июнь,
154-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 154-сон буйруғига ИЛОВА
Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 81-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда)» деган сўзлар «2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«241. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.».
«495. Маҳкумнинг жасади унинг қариндошларига ЖИЭМ маъмурияти томонидан ЖПКда назарда тутилган тегишли терговга қадар текширув, шунингдек суд-тиббий экспертизаси ўтказилгандан сўнг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажримига асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.».
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Бош прокурор О. МУРОДОВ
2018 йил 6 июнь
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2018 йил 6 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 6 июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 6 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2495-2/1471-сон)