toggle_night_mode
Ҳужжат 10.10.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА АВТОБУСЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ЎТИШИ УЧУН ЙИҒИМЛАР УНДИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва транзит ўтиши учун Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори билан белгиланган тўловлар Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг иловага мувофиқ йўналишлар бўйича ўтиши учун ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари кириб келиши ва транзит ўтишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 72-модда) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича ўтадиган юк автотранспорт воситалари ва автобуслар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 10 октябрь,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларидан ўтишида тўловлар ундирилмайдиган йўналишлар
РЎЙХАТИ
1. Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга транзит ўтиши.
2. «Маданият» ўтказиш пункти (Андижон вилояти) орқали «Майлисой» электролампа заводининг юк тушириш ва ортиш базасига ўтиш ва орқага қайтиш.
3. «Фарғона» ўтказиш пункти (Фарғона вилояти) орқали Қадамжой сурма комбинатининг «1-Фербаза» ва «2-Фербаза»сига ўтиш ва орқага қайтиш.