Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва транзит ўтиши учун қонунчилик билан белгиланган тўловлар Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг
иловага мувофиқ йўналишлар бўйича ўтиши учун ундирилмайди.
2. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари кириб келиши ва транзит ўтишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
1. Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга транзит ўтиши.
2. «Маданият» ўтказиш пункти (Андижон вилояти) орқали «Майлисой» электролампа заводининг юк тушириш ва ортиш базасига ўтиш ва орқага қайтиш.
3. «Фарғона» ўтказиш пункти (Фарғона вилояти) орқали Қадамжой сурма комбинатининг «1-Фербаза» ва «2-Фербаза»сига ўтиш ва орқага қайтиш.