1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 633-сонли «Транспорт-логистика марказлари фаолиятини ва транзит транспорт йўлакларини ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 10 январдан ўз кучини йўқотади.
Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, республиканинг транспорт ва транзит салоҳиятини ошириш ҳамда автомобиль транспортида экспорт-импорт юкларининг узлуксиз ташилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 9 декабрдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 50-сон, 513-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали хорижий давлатлар элчихоналари, консулликлари ва ваколатхоналарига ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабар қилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июнь,
492-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 492-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий автоташувчиларнинг транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатида: