1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24б-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади);
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) ФҲДЁ архивлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) директори ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш учун масъул ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
5. ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
7. ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.
2-боб. ФҲДЁ органларининг вазифа ва функциялари
8. ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;
фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;
Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;
зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;
қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг ҳисобини юритади ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;
белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботларни юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;
мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;
оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.
10. ФҲДЁ бўлимлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари:
фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражада сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
11. ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.
Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини архивдаги мавжуд ҳужжатлар билан солиштириш орқали назорат қилади;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
12. ФҲДЁ органлари ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни манфаатдор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.
3-боб. ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
14. ФҲДЁ органлари:
фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
16. ФҲДЁ органи раҳбари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
17. Мазкур Низомнинг 15-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
18. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича камида ўрта махсус маълумотга ва ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
ФҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Агентликнинг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
қонунда белгиланган тартибда Агентликнинг ҳудудий бошқармасининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
22. ФҲДЁ органи мудири вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) уларнинг вазифаларини бажариш Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 1-тоифали инспекторлар ёки бошқа ходимлар зиммасига юклатилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
23. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
24. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
30. ФҲДЁ органлари ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Маркази томонидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
31. ФҲДЁ органи ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли лавозим йўриқномаларида белгиланади.
ФҲДЁ органи ходимларининг лавозим йўриқномаси Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/498/1438-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)