1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари 3-иловага мувофиқ;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24б-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 июль,
498-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади);
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) ФҲДЁ архивлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ:
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ФҲДЁ бўлимлари фаолияти, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланади.
5. ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
7. ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.
2-боб. ФҲДЁ органларининг вазифа ва функциялари
8. ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;
фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;
Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;
зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;
қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг ҳисобини юритади ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;
белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботларни юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;
мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;
оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.
10. ФҲДЁ бўлимлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари:
фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражада сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради;
11. ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.
Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
12. ФҲДЁ органлари ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни манфаатдор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.
3-боб. ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва туман (шаҳар) ҳокимлиги, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
14. ФҲДЁ органлари:
фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
архив фондини юритиши ва сақлаши;
туман (шаҳар) ҳокимлиги, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;
16. ФҲДЁ бўлими раҳбари туман (шаҳар) ҳокими томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
ФҲДЁ архиви раҳбари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Мазкур Низомнинг 15-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
18. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича камида ўрта махсус маълумотга ва ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
ФҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, туман (шаҳар) ҳокимлигининг ва Агентликнинг топшириқларини белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил қилади;
хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ошкор этилмаслиги чораларини кўради;
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
ФҲДЁ органи ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий чоралар кўриш ҳақида туман (шаҳар) ҳокимияти ва Агентликнинг ҳудудий бошқармасига таклифлар киритади;
23. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
24. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
25. 1 ва 2-тоифали инспектор ва иш юритувчилар туман (шаҳар) ҳокими томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
ФҲДЁ архиви архивариуси Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
26. 1-тоифали инспектор вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини 2-тоифали инспектор бажаради.
27. ФҲДЁ бўлимида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.
28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари туман (шаҳар) ҳокимияти ва Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.
29. ФҲДЁ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
30. ФҲДЁ органи раҳбарлари захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириб бориш туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари шунингдек никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ деб юритилади) ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражаларни бериш тартибини белгилайди.
2. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:
3-даражали адлия маслаҳатчиси;
1-даражали юрист;
2-даражали юрист;
3-даражали юрист.
3. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби уларнинг эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
4. 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг тавсиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
7. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 6 ой ўтгач берилади.
8. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига бир мартаба даражасида белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.
9. ФҲДЁ бўлинмалари ходимларига берилган мартаба даражалари уларда умрларининг охиригача сақланади ҳамда фақат иш фаолиятига мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин.
10. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ФҲДЁ бўлинмалари ходимларнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.
11. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.
12. ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.