1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатда анъанавий ва академик мусиқа ҳамда рақс санъатини ривожлантириш, ижрочиларнинг касб маҳоратини ошириш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш учун шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратилган, мусиқа ижрочилари ва рақс жамоалари ижодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш таъминланмоқда.
Шу билан бирга, мусиқа ва рақс санъатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг вазифаларини комплекс ҳал этиш ушбу соҳадаги бошқарув тизимини такомиллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.
Шунингдек, бадиий жамоалар ва оркестрларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, санъатни оммалаштиришнинг лозим даражадаги тизимини яратиш масалаларини ҳал этиш эҳтиёжи мавжуд.
Халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ўсиб келаётган авлодни мусиқа-эстетик жиҳатдан тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда «Туркистон» санъат саройи негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат филармониясини (кейинги ўринларда Давлат филармонияси деб юритилади);
академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциялари, бирлашмалари негизида Давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
2. Белгилаб қўйилсинки:
Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда «Туркистон» санъат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари тегишли академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциялари, бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
3. Қуйидагилар Давлат филармониясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш;
аҳолининг мусиқа ва рақс санъатига бўлган маънавий эҳтиёжини лекторий, концерт ишлари ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали шакллантириш ва қондириш;
мусиқа ва рақс санъати соҳасидаги ижодкорларнинг самарали иш юритиши учун шарт-шароитлар яратиш;
мусиқа ва рақс санъатидаги ютуқларни Ўзбекистонда ва хорижда тарғиб қилиш;
Давлат филармонияси репертуарини миллий ва хорижий мумтознинг энг сара намуналари билан тўлдириш;
мусиқий-маърифий ишлар орқали баркамол шахсни шакллантириш, аҳолини эстетик ва ахлоқий тарбиялаш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
барча турдаги ва жанрдаги мусиқа ҳамда рақс санъатини фаол тарғиб қилиш, уларни радио ва телевидение, бошқа оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет тармоғида оммалаштириш;
аҳолини маданий ҳаётга жалб этиш мақсадида уларнинг барча қатламлари учун концерт тадбирларига бориш имкониятларини таъминлаш;
мусиқа ва рақс жамоалари ҳамда ижрочиларининг бадиий даражаси ва касб маҳоратини такомиллаштириш.
4. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
Ўзбекистон давлат филармониясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг тузилмаси ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси вилоятлар бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон давлат филармониясига оператив бошқариш учун бериладиган бино ва иншоотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Давлат филармониясининг тузилмасига, шунингдек, Давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва вилоятлар бўлинмаларининг тегишинча тузилмаси ҳамда намунавий тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Ўзбекистон давлат филармониясининг, жумладан, моддий-техника базасини мустаҳкамлашни назарда тутган ҳолда, унинг фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
6. Қуйидагилар Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
концерт-томоша фаолиятидан тушумлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш, жумладан, моддий-техника таъминот учун уларнинг ўз даромадлари билан қопланмаган харажатларини қоплаш мақсадида ажратилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
7. Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари артистлари ҳамда бадиий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1280-сон Фармонининг амал қилиши, артистлар ҳамда бадиий ходимларнинг аввалги иш жойларида узоқ муддат хизмат қилгани сақлаб қолинган ҳолда, татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
8. Белгилансинки, Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат филармониясига самарали концерт-томоша тадбирлари ўтказилишини таъминлаш учун иккита енгил автомобиль, иккита катта сиғимдаги автобус ва битта юк автомобили харид қилиш учун маблағлар ажратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
10. Давлат филармонияси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2778-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
бир ой муддатда Давлат филармонияси уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат филармонияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари намунавий штатларини тасдиқласин;
манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 июнь,
ПҚ-3813-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат филармониясининг
ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 35 бирлик.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг
ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 16 бирлик.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат филармонияси вилоятлар бўлинмаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 9 бирлик.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат филармониясига оператив бошқариш учун бериладиган бино ва иншоотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2778-сон қарорига киритилаётган