1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларни (нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари) амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериш тартибини жорий этиш;
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги айрим лицензияларни ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш;
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига бериш;
кўрсатиб ўтилган фаолият турларини лицензиялаш Комиссиялари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги вакилларини чиқариш.
2. Қуйидагилар:
Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияси таркиби 4-иловага мувофиқ;
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) ва нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича олдин берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар амал қилади.
4. «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиялари бир ой муддатда:
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни;
Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. «Ўздавнефтгазинспекция» икки ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган лицензияларни хатловдан ўтказиш асосида:
нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш;
нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олган лицензиатлар билан лицензия битимлари тузилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. «Ўздавнефтгазинспекция» бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи Н.Т. Агзамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июнь,
444-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак.
3. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
6. Комиссиянинг фаолияти унинг томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
7. Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензиат билан лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни «Ўздавнефтгазинспекция» (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
8. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда лицензияловчи орган тегишли хулосаларни тайёрлаш учун мутахассислар — экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
9. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.
10. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
11. Қуйидагилар нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғинга қарши ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши;
в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва амалда уларнинг сифат сертификатига мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш қурилмаларидан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган ҳолларда режим органининг мавжудлиги;
е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базанинг (бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизм ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши.
12. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
13. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун раҳбарларга, ходимларга, моддий-техник базага, қурилмалар ва бошқа техник воситаларга нисбатан минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.
3-боб. Лицензияни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
14. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақамининг тартиб рақами, лицензияланадиган фаолият тури (ёки унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
б) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) лицензия талабгори ходимларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келувчи малакага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан, штатдаги ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, электр қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерларга эгалик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси тармоқ инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билими текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
е) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимларининг ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ж) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базаси ва ишлаб чиқариш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
з) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базаси ва ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича норма ва қоидаларга тайёргарлик даражаси тўғрисида хулосаси.
15. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни, ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлардан ташқари, белгиланган тартибда ўзаро ахборот алмашинув орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади.
16. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
17. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда лицензия талабгорига уларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
18. Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади) ҳамда ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
Масъул шахс вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
19. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб йигирма кунни ташкил қилади.
21. Лицензияловчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгори учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Комиссия лицензияловчи орган таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
22. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
23. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади).
24. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензиянинг амал қилиш муддати;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
нефть, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолият хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
Лицензияловчи орган томонидан лицензия битими лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
25. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда лицензияловчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия бланки қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи орган буюртмасига асосан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган, ички ишлар органлари рухсатномасига эга бўлган ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни чоп этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилган ташкилотларда босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли ишлатишига шахсан жавоб беради.
26. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Давлат божи суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
27. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
28. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
29. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
30. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
31. Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
32. Комиссия лицензияловчи орган таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
33. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
34. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда олдин лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
35. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
36. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
37. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
38. Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда лицензия қайта расмийлаштирилади.
39. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
40. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
41. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
42. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
43. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
44. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
45. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширишлар ўтказади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун бузилишлари тўғрисидаги мурожаатларига кўра махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига асосан лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишлар ўтказади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритади.
Назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияни берган лицензияловчи орган аниқланган бузилишлар тўғрисида хабар қиладилар.
46. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган тегишли давлат органларининг мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
47. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
48. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Лицензиялар реестри
49. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факс рақами, электрон почта манзили;
б) фаолиятнинг лицензияланаётган тури;
в) лицензия берилган санаси ва тартиб рақами;
г) лицензиянинг амал қилиш муддати;
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тиклашнинг асослари ва санаси;
е) лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
ж) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
51. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Якунловчи қоида
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 2-ИЛОВА
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Лицензияланиши керак бўлган магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолият ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ишлар турларини ўз ичига олади.
2. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
3. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
5. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
6. Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни «Ўздавнефтгазинспекция» (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
7. Лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда лицензияловчи орган тегишли хулосаларни тайёрлаш учун мутахассислар — экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
8. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
9. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғинга қарши ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан (бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари, технология асбоб-ускуналари, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар, норматив-техник ҳужжатлардан) ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
г) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
д) лицензия эгасида эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ёки бошқа ҳуқуқ асосида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозлар мавжудлиги.
11. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 10-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
12. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарларга, ходимларга, моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
13. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами, лицензия бериш тўғрисида фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
б) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) лицензияланадиган ишлар турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисида маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи);
г) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
д) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
е) Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг тармоқ инспекцияси лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
ж) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимларининг технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
з) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базаси ва ишларни амалга ошириш технологиясининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);
и) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базанинг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулосаси;
к) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг моддий-техник базанинг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти бундан мустасно);
л) лицензияланадиган ишларнинг назоратини ва қабул қилинишини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар.
14. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.
15. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
16. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
17. Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади, рўйхат нусхаси қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади) ҳамда Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлик юзасидан текширилади.
Масъул шахс вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензиялаовчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
18. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
19. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.
20. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб йигирма кунни ташкил қилади.
21. Лицензияловчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгори учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
22. Комиссия лицензияловчи орган таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
23. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
24. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади).
25. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини амалга оширишни лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолияти хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
26. Лицензия битими лицензияловчи орган томонидан лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади.
27. Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
28. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда лицензияловчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
29. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
30. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи органнинг буюртмасига асосан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган, ички ишлар органлари рухсатномасига эга бўлган ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни чоп этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилган ташкилотларда босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли ишлатишига шахсан жавоб беради.
31. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
32. Давлат божи суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
33. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
34. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
35. Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
36. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
37. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
38. Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
39. Комиссия лицензияловчи орган таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
40. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
41. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда олдин лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
42. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, узайтириш, дубликат бериш
43. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
44. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, ушбу Низомнинг 43-бандида белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
45. Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
46. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
47. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
48. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
49. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
50. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
51. Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
52. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун бузилишлари тўғрисидаги мурожаатларига кўра махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига асосан лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисқа муддатли текширувлар ўтказади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритади.
Назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилиши аниқланганда лицензияни берган органга аниқланган бузилишлар тўғрисида хабар қиладилар.
53. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда тегишли давлат органлари мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
54. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
55. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Лицензиялар реестри
56. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факс рақами, электрон почта манзили;
б) фаолиятнинг лицензияланаётган тури;
в) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
г) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тиклашнинг асослари ва санаси;
д) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
е) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
58. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Якунловчи қоида
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини ўз ичига олувчи ишлар тури
РЎЙХАТИ
1.
Магистрал газ қувурларини лойиҳалаштириш
2.
Нефть қувурларини лойиҳалаштириш
3.
Нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш
4.
Магистрал газ қувурларини қуриш
5.
Нефть қувурларини қуриш
6.
Нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш
7.
Газ қувурларини ишлатиш
8.
Нефть қувурларини ишлатиш
9.
Нефть маҳсулотлари қувурларини ишлатиш
10.
Магистрал газ қувурларини таъмирлаш
11.
Нефть қувурларини таъмирлаш
12.
Нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-ИЛОВА
Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.
3. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
6. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
7. Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензиат билан лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни «Ўздавнефтгазинспекция» (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
8. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
9. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғинга қарши ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, мавжуд моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
е) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарининг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжудлиги;
10. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 9-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
11. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар Комиссия томонидан белгиланади.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
12. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун нефть омбори хўжалигининг асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;
д) «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси тармоқ инспекциясининг нефть омбори хўжалигининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг ёнғинга қарши талабларга мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;
ж) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть омбори хўжалигининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
13. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно;
14. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
15. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
16. Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади, ҳужжатлар нусхаси қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади) ҳамда Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
Масъул шахс вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
17. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
21. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб йигирма кунни ташкил қилади.
22. Лицензияловчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгори учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
23. Лицензияловчи орган эксперт хулосасини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
24. Комиссия лицензияловчи органнинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
25. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
26. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади).
27. Лицензия битими лицензияловчи орган ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензиянинг амал қилиш муддати;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
нефть маҳсулотлари сотиш бўйича фаолият хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
28. Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
29. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда лицензияловчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
30. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
31. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи орган буюртмасига асосан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган, ички ишлар органлари рухсатномасига эга бўлган ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни чоп этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхатига киритилган ташкилотларда босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензия бланкаларини ҳисобга олиниши, сақлаш ва мақсадли ишлатишига шахсан жавоб беради.
32. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
33. Давлат божи суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
34. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
35. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
36. Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
37. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
38. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
39. Бунда лицензияловчи органга ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
40. Комиссия лицензияловчи орган таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
41. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
42. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
43. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
44. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
45. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, ушбу Низомнинг 47-бандида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
46. Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда лицензия қайта расмийлаштирилади.
47. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
48. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни олдин берилган лицензия асосида амалга оширади.
49. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
50. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун бузилишлари тўғрисидаги мурожаатларига асосан махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига асосан лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қисқа муддатли текширишлар ўтказади;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўрайди ва олади;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
лицензиатга аниқланган лицензия талаблари ва шартлари бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Комиссияга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритади.
Назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияни берган органга аниқланган бузилишлар тўғрисида хабар қиладилар.
54. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган тегишли давлат органлари мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Текширишлар натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
55. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
56. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Лицензиялар реестри
57. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факс рақами, электрон почта манзили;
б) лицензияланаётган фаолият тури;
в) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
г) лицензиянинг амал қилиш муддати;
д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклашнинг асослари ва санаси;
е) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
ж) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
59. Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Якунловчи қоида
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Ўздавнефтгазинспекция»нинг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияси
ТАРКИБИ
Н.Т. Агзамов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи, комиссия раиси
У.Х. Сайидов
—
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
А.Н. Юнусов
—
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
Б.М. Мансуров
—
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
В.А. Атальянц
—
«ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
«Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларни сотишда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:»;
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар (автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобча эгалари) билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида, белгиланган тартибда берилади;
нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АЁҚШ эгалари томонидан «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, «Ўздавнефтгазинспекция», Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудий бўлинмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги талаблари ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар тақдим этилган ҳолда тузилади;
янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини қуриш «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти билан келишилган холда амалга оширилади;
АЁҚШ ходимлари белгиланган тартибда техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимларини текширишдан ўтишлари лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қиладилар ва тўлиқ жавоб берадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомда:
«нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, нефть маҳсулотларини сотиш, магистрал газ, нефть ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва таъмирлаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади»;
«бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалари)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газдан восита сифатида қўлланганда технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса беради».
«а) бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалари)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газдан восита сифатида қўлланганда технологиялар ва асбоб ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида «Ўздавнефтгазинспекция»нинг хулосасисиз газни бериш».
««Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосаси»;
«43. «Саноатгеоконтехназорат» ДИ рухсатномасисиз ва «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш тақиқланади»;
44. «Саноатгеоконтехназорат» ДИ рухсатномасисиз ва «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш аниқланганда, тегишли органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномаларига асосан, табиий газ етказиб бериш тақиқланади. Газдан фойдаланувчи ускуналарга табиий газни бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда қайта тикланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 50-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 61-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 15 ва 16-бандлари.
5. Вазирлар Маҳкамасининг. «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 344-модда) 19-илова ва 49-илованинг 27-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 16 ва 19-бандлари.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 30-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 19 ва 21-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 41-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)» 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 1 ва 3-бандлари.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)» 2008 йил 20 сентябрдаги 213-қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 1 ва 3-бандлари.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)» 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 15 ва 16-бандлари.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 6 ва 8-бандлари.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 35 ва 37-бандлари.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 32-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 64-модда) илованинг 4-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 12 ва 14-бандлари.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 11 ва 13-бандлари.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2015 йил 30 ноябрдаги 349-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 103-модда).
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 23-банди.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 17-банди.