1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.06.00 Айрим ташкилотлар аудитининг хусусиятлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 982-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 982-4, 08.05.2023 й.) асосан 2023 йил 11 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 403-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 982, 2000 йил 4 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 21-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 апрель,
15/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 апрель 15/1-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
2.1. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат, шунингдек аудитор малака сертификатларини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилади.
2.2. Қўмитага қуйидаги масалалар бўйича келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилади:
аудиторларга малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш;
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрига (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) киритиш;
рўйхатга олиш маълумотлари ўзгарган ҳолда, реестрга тегишли аниқликлар киритиш;
аудиторларга қўйиладиган малака талабларни ишлаб чиқиш;
аудиторларнинг малака имтиҳонлари ва аттестациясини ўтказиш;
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
2.3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва мазкур Низомга амал қилади.
2.4. Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
2.5. Ҳужжатлар қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Марказий банкнинг тегишли бўлинмалари ва қўмитанинг аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.
2.6. Қўмита зарурат юзага келишига қараб чақирилади ва ўз мажлисларини ўтказади.
2.7. Ҳужжатлар Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан тайёрланади ва қўмита мажлиси муҳокамасига киритилади.
2.8. Қўмита мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қўмита қарорлари иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
2.9. Қўмита қарорлари мажлисда қатнашаётган Қўмита аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади, Қўмита раиси томонидан имзоланади ва Марказий банкнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.».
13. 7.3-банддаги «Марказий банк Комиссияси» деган сўзлар «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
14. 7.5-банддаги «Марказий банкнинг» деган сўзлар «Қўмитанинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
15. 8.13-банддаги «фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш» деган сўзлар «пруденциал назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 1-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк аудити комиссияси раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 20 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон)