toggle_night_mode
Ҳужжат 10.09.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3680-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисига зарурат бўлганда Жамғарманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига бошқарув ходимларининг тасдиқланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки:
«Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантириладиган улуш номидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ёки Жамғарма иштирокчи бўлиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари «Томорқа хизмати» МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Жамғарма ижрочи директори лавозимига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари ўринбосарларига тенглаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек. «Томорқа хизмати» МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан олтинчи — ўнинчи хатбошлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 2А-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани белгиланган тартибда Ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.
4. Жамғарманинг Васийлик кенгаши раиси (З. Мирзаев) Жамғарманинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 09/19/404/3135-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 июнь,
433-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш жамғармаси Васийлик кенгашининг
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Вахабов А.Д.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш раиси

Хаитов А.А.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи, Кенгаш раисининг ўринбосари

Мухитдинов Э.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

Каримов А.Р.

Молия вазирининг ўринбосари

Умаров З.С.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи

Ачилов М.А.

АТ «Агробанк» раиси ўринбосари

Расулов Ш.Г.

АТ «Микрокредитбанк» раисининг биринчи ўринбосари

Аббосов Н.Р.

АТ «Халқ банки» раисининг ўринбосари

лавозимига кўра

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори, Кенгаш масъул котиби.

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, собиқ аъзоларнинг вазифалари ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар зиммасига юкланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини кўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 25 нафар, шу жумладан, 16-нафар Жамғарманинг ҳудудий вакиллари.
* Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун Жамғарма улуши иштирокида устувор равишда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ташкил этилиши мумкин;
** Жамғарма ҳудудий вакилларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги штат бирлиги сони Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси билан келишган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади;
*** Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ҳисобланади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433- сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолияти йўналишларини, бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Жамғарма муассаса шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига, ўз эмблемаси тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга ва бланкаларга эга.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
4. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш соҳасида қўллаб-қувватлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалигида янги самарали технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.
айланма маблағларга муҳтож «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондини шакллантириш йўли билан уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3 боб. Жамғармани бошқариш
6. Жамғарманинг Васийлик кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
7. Жамғарманинг Васийлик кенгаши:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Васийлик кенгаши тўғрисида низомни тасдиқлайди;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг маблағларини кредит ажратиш учун тижорат банкларига беришнинг, Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришнинг, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖлар устав фондида иштирок этишнинг ҳар йилги чекланган параметрларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолияти устидан назорат қилади;
Жамғарма ижро этувчи директорининг Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитади;
ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритади.
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг Васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилганлиги учун Жамғарманинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ва миқдорларда тақдирлаш пуллари тўланади.
8. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Жамғарманинг ижроия органи ҳисобланади. Жамғарманинг ижро этувчи директори (кейинги ўринларда Ижро этувчи директор деб аталади) Жамғарма ижро этувчи аппарати раҳбари ҳисобланади.
9. Ижро этувчи директор:
Жамғарманинг жорий фаолиятига оператив раҳбарлик қилади;
Жамғармага юкланган вазифаларга мувофиқ Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини ташкил этади ва шахсан жавоб беради;
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари амал қилишини тўхтатади, уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;
халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма номидан иш кўради;
Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик, кредит шартномаларини ва бошқа шартномаларни, шу жумладан, ресурсларни ажратиш ва тижорат банкларининг депозитларида жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;
Жамғарманинг пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистика ҳисоботлари белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратини сақлаб туриш Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида Жамғарманинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғарма ижро этувчи директори ва ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида ҳамда Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомда назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ иккита хизмат автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун маблағ ажратилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
15. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган тегишлича 350 миллиард сўм ҳамда 150 миллиард сўм миқдоридаги бир марталик беғараз молиявий ёрдам;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тижорат банкларида очиладиган ҳисоб рақамларида жамланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
17. Жамғарма маблағлари ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларни бажаришга йўналтирилади, жумладан:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурслар жойлаштиришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурс сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатишга;
халқаро молия институтларидан олинган грантлар ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларга грантлар ажратишга;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар, тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга оширишга;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар беришга;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани фаолиятини сақлаб туриш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга;
айланма маблағларга муҳтож бўлган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш ва томорқа ерларни ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларга;
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгашни сақлашга ва моддий-техник таъминлашга ҳамда маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига олинадиган Жамғарма даромадларнинг 30 фоизи миқдордаги маблағлар унинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низомнинг 17-бандида қайд этилган мақсадларни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан қатъий белгиланган йўналишларда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Тижорат банкларига ресурслар бериш тартиби
19. Тижорат банкларига ресурслар ажратиш учун Жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузилади.
Жамғарма томонидан АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ хамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки томонидан ушбу маблағлар «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши алоҳида келишиб олинади;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби.
20. Бош келишувни тузиш учун тижорат банклари Жамғармага банкнинг тегишли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган бош келишув тузиш тўғрисидаги қарорнинг ёки бош келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг бир нусхасини тақдим этади.
21. Жамғарма маблағлари ҳисобига кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда ёки уларнинг тавсияномасига асосан берилади.
Тавсия этилган қарздор кредит олиш бўйича талабларга мос бўлмаганда тижорат банклари кредит бермаслик ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бош келишувни тузган тижорат банклари маблағлар олиш учун ҳар ойда Жамғармага ҳудудлар бўйича ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан келишилганлигини тасдиқловчи ахборот кўрсатилган қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари кўрсатилган буюртманомани ҳамда банкнинг тегишли кредит қўмитасининг кредит ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Олинган буюртманомалар асосида Жамғарма маблағларни тижорат банкига ўтказиб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратилган ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кредит бериш учун фойдаланилаётган ресурслар учун бош банк бош келишувда назарда тутилган тижорат банки маржасини ажратиб қолган ҳолда имтиёзли фоиз ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблайди, ушбу маблағлар жамғариб бориладиган ҳисобрақамида йиғилади ва бош келишувда белгиланган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банки фойдаланилмаган ва муддатидан олдин қайтарилган, шунингдек, мақсадсиз ишлатилган маблағларни Жамғарма ҳисобрақамига қайтаришга мажбур.
Агар қарз олувчи — томорқа ер эгалари кредит олишдан бош тортган тақдирда, буюртманома киритган тижорат банки томонидан Жамғарма билан келишилган ҳолда ажратилган ресурслар бошқа томорқа ер эгаларига расмийлаштирилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
27. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
28. Жамғарма тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
биринчи хатбошига «тасарруфида қолдириладиган» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошига «Савдо-саноат палатасига» сўзларидан кейин «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбошига «маҳаллий бюджетларига» сўзларидан кейин «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.