1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш, республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фаолияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўлувчи рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндиларининг иккиламчи ресурсларидан кейинчалик юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш учун чуқур қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш йўли билан улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ — «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорига мувофиқ — рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлашни фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ амалга ошириши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сон Фармони билан киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва унинг таркибий тузилмалари жисмоний шахслардан рангли металларнинг маиший парчаларини, шу жумладан, фойдаланиш учун мўлжалланган асбоблар ва ускуналарни, шунингдек, Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини махсус қабул пунктлари орқали қабул қилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Рангли ва қора металл парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари шаҳарлари ва туман марказларида ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктларини ташкил қилсин.
4. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлардан ташқари (банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (банкротлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), банкротлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши керак.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси А.С. Султанов, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ бош директори Ф.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 июнь,
425-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига 1-ИЛОВА
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини, асосий тушунчаларни, тартиботлар ва талабларни, шунингдек, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш хусусиятларини белгилайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
металл парчалари — рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари, таркибида рангли ёки қора металлар ва уларнинг қотишмалари мавжуд бўлган яроқсиз ҳолга келган ёки ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар, товарлар, рангли ёки қора металлар ва уларнинг қотишмаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар, шунингдек, кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган тўғрилаб бўлмас яроқсиз маҳсулот;
тайёрлаш — металл парчаларини сотиб олиш, саралаш, қайта ишлаш;
парчаларни топширувчилар — тайёрловчига металл парчаларини топшираётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар;
тайёрловчи — «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ.
4. Келгуси йил учун республика ичида металл парчаларини тайёрлаш кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ билан ҳамкорликда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Келгуси йил учун таклифлар ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда берилиши таъминланади.
5. Рангли ва қора металларнинг парчалари, чиқиндилари билан муомала қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
6. Қора металларнинг парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш баланси ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
7. Рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши баланси ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.
12. Металл парчаларининг миқдори (оғирлиги) ва тавсифи тайёрловчи томонидан металл парчаларини қабул қилиш ҳолати бўйича тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларида қайд қилинади.
Тайёрловчи металл парчалари ҳар бир туркумининг радиация назоратидан ва кимёвий ва портлаш жиҳатидан хавфсизлик бўйича кириш назоратидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминлашга мажбур.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Назорат тегишли тайёргарлик ва аттестациядан ўтган шахслар томонидан амалга оширилади.
15. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан металл парчалари аниқланган ҳолларда тайёрловчи зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли хизматларга белгиланган тартибда хабар беради.
3-боб. Юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш
16. Юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш тузилган шартномаларга асосан тайёрловчининг махсус қабул қилиш шахобчаларида, ҳар бир туркум бўйича брутто оғирлиги ва транспорт воситаси, идиши ва ифлосланганлиги ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган нетто оғирлиги бўйича амалга оширилади.
17. Тайёрловчи ва парчаларни топширувчи ўртасида тузиладиган шартномаларда металл парчаларини етказиб бериш ҳажмлари, турлари, муддатлари, тўлов шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлиги кўрсатилади.
Тайёрловчи юридик шахслар билан, уларга металл парчаларини йиғиш, сақлаш ва фақат тайёрловчига етказиб бериш ҳуқуқини берган ҳолда, металл парчаларини етказиб беришга шартномалар тузиш йўли билан металл парчаларини тайёрлашга ҳақли.
18. Парчаларнинг ҳар бир туркумига тайёрловчи томонидан белгиланган шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномаси мажбурий тартибда тузилади. Далолатнома асосида парчаларни топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар, шунингдек, олинган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги амалга оширилади.
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат бўлиб, ҳар бир шундай далолатнома муфассал рақамланади, ҳар бир варағи белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган қабул қилиш-топшириш далолатномалари ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) қайд этилади.
19. Тайёрловчига транспорт воситасида етказиб бериладиган металл парчалари топшириш жойида миқдори ва сифати бўйича қабул қилинади, натижалари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади. Металл парчаларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси уч нусхада тузилади, уларнинг иккитаси тайёрловчида қолади, учинчиси эса парчаларни топширувчига берилади.
20. Металл парчалари темир йўл транспортида етказиб берилганда ҳар бир темир йўл вагонига (контейнерга), вагон (контейнер) келган кунни ҳисобга олмаган ҳолда вагон (контейнер) тайёрловчига келган пайтдан бошлаб икки суткадан кўп бўлмаган муддатда уч нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
21. Башарти тайёрловчида тушган металл парчаларининг сифати бўйича эътирозлар юзага келса, у ушбу металл парчаларини жавобгарлик остида сақлашга қабул қилади ва металл парчаларини қабул қилиш бўйича келишилган қарорни қабул қилиш учун парчаларни топширувчини ёки унинг вакилини чақиради.
4-боб. Жисмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилиш
22. Тайёрловчининг аҳолидан металл парчалари қабул қилинадиган махсус шахобчаларида ҳаммага кўринадиган жойда қуйидаги ахборот кўрсатилган эълон осилган бўлиши лозим:
металл парчаларини қабул қилиш шартлари ва нархлари;
жисмоний шахслардан қабул қилиниши рухсат этилган металл парчалари турлари рўйхати.
23. Металл парчалари уларнинг ҳар бир туркумига тайёрловчи томонидан белгиланган шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномаси мажбурий тартибда тузилган ҳолда қабул қилинади.
25. Жисмоний шахслар билан ўзаро ҳисоб-китоблар қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.
26. Ҳар маротаба металл парчалари қабул қилинганда ҳисобга олиш дафтарига қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) қабул қилиш-топшириш далолатномасининг рўйхат рақами;
б) металл парчаларини қабул қилиш санаси;
в) парча ва чиқиндиларни топшираётган шахс ҳақидаги маълумотлар;
г) қабул қилинган металл парчаларининг ГОСТга мувофиқ тури, русуми ва қисқача тавсифи;
д) металл парчаларининг портлаш хавфсизлиги ва радиация назоратлари маълумотлари, назоратни амалга оширган шахсларнинг имзоси остида;
е) қабул қилинган металл парчаларининг ифлосланганлиги фоизи;
ж) қабул қилинган металл парчаларининг оғирлиги ва қиймати;
з) дафтарга ёзув киритган шахс ҳақидаги маълумотлар ва имзоси.
27. Ҳисобга олиш дафтари ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари металл парчаларининг қабул қилинганлиги тўғрисида охирги ёзув киритилган санадан бошлаб камида 5 йил мобайнида сақланади.
28. Қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг ўз вақтида ва тўғри тузилиши, ҳисобга олиш дафтарига киритилганлиги, улардаги маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги учун тайёрловчининг металл парчаларини қабул қилиш учун масъул бўлган ваколатли шахси жавоб беради.
29. Жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси (кучланиш кабеллари, электр узатиш ва алоқа тармоқларининг ҳаво линиялари), саноат (қиринди, шлак, катализаторлар), ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини, шунингдек, темир йўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.
30. 16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 14 ёшдан 16 ёшгача жисмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилишга уларнинг қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
5-боб. Металл парчалари учун ҳисоб-китоб қилиш
31. Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин (шартномавий) нархлар бўйича, юридик шахслар учун — нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун — нақд шаклда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
32. «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ металл парчалари мунтазам асосда ҳосил бўладиган парчаларни топширувчиларга металл парчаларини топширишга фьючерс шартномалар бўйича олдиндан тўлов йўли билан белгиланган тартибда пул ўтказишга ҳақли.
34. Санкцияларнинг қўлланилиши металл парчаларини топширишдан озод этмайди.
35. Металл парчаларининг келиб чиқиши учун парчаларни топширувчи жавоб беради.
7-боб. Парчаларнинг ҳосил бўлиши мониторингини ташкил қилиш
36. Металл парчаларини тайёрлаш кўрсаткичларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси томонидан амалга оширилади.
37. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар металл парчаларининг ҳосил бўлиши ва ишлатилиши прогнозини белгилайдилар ва ҳар чоракда тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган маълумотлар асосида ҳар чоракда ресурслар базасини таҳлил қилади ва металл парчалари айланиши оралик мониторингини амалга оширади, сўнгра таҳлилий маълумотларни республика ичида металл парчаларини тайёрлаш параметрларини шакллантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
идоравий мансуб хўжалик субъектлари юзасидан — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан; ҳудудий бўйсунишдаги хўжалик субъектлари юзасидан — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
ҳудудий бўйсунишдаги хўжалик субъектлари юзасидан — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
40. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 8-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгаришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419 сон қарори)» 2006 йил 15 сентябрдаги 197-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 37-38-сон, 379-модда).