2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ИТТИФОҚ ТАСАРРУФИДА БЎЛГАН БИРЛАШМАЛАР, КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЮРИСДИКЦИЯСИГА ВА МУЛКИГА ЎТКАЗИШГА ДОИР ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан ҳамда иттифоқ бўйсунишида бўлган ва республика ҳудудида жойлашган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига ўтиши бўйича ишларни амалий ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иттифоқ бўйсунишидаги бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига ўтиши ишларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари халқ хўжалигининг уларга қарашли Комплекслари раҳбарларига юклатилсин.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
2. Белгилаб қўйилсинки, республика мулкига ўтган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг мол-мулклари ҳажми 1991 йил 1 октябрдаги ҳолати бўйича уларнинг балансларига кўра аниқланади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
4. Республика юрисдикциясига ва мулкига берилган корхоналар ва бирлашмаларнинг шаклланган хўжалик алоқалари, шунингдек, аввал тузилган меҳнат шартномалари ва битимлар сақлаб қолинсин.
5. Комплексларнинг, республика давлат концернларининг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари:
бир ҳафта муддат ичида иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни республика органлари ихтиёрига ва мулкига қабул қилиш-беришнинг бўлувчи ведомостлари, ўтказиш баланслари ва далолатномаларини тузиш бўйича комиссияларни ташкил этсинлар;
20 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига берилган, бироқ республика концернларига кирмаган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни уларнинг таркибига киритиш учун ташкилий тузилмаларни барпо этиш юзасидан таклифлар киритсинлар;
ўн кун муддат ичида қабул қилиш-беришнинг бўлувчи ведомостлари, ўтказиш баланслари ва далолатномаларини тайёрлашни таъминласинлар;
корхоналар Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси ва мулкига барча активлари ва пассивлари, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш тўғрисида тасдиқланган буюртмалар, лимитлар ва нормативлар, қурилиши тугалланмаган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатлари билан ўтиши ҳисобга олинсин.
6. Иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар 1992 йилдан бошлаб ўз фаолияти кўрсаткичларининг назарда тутилган статистика ҳисоботлари бўйича ўзлари жойлашган жойидаги давлат статистика органларига ҳисобот берсинлар.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.02.00 Айирбошлаш (Бартер)]
7. Иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига мавжуд мол-мулкнинг сақланиши, уларнинг тегишли комплекс раҳбарларининг рухсатисиз берилиши ва республика ташқарисига олиб чиқилиш учун, шунингдек, ташқи савдо ва бартер операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
8. Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, транспорт воситаларига эга бўлган идоралар, концернлар ва ташкилотлар Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг асосий фондлари объектларини республика ташқарисига жўнатмасинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — халқ хўжалигининг улар раҳбарлик қиладиган Комплекслари раҳбарларига юклатилсин.