1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018 йилдан бошлаб ҳар йили:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йил учун жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш режалаштирилган адабиётлар рўйхати ҳамда уларнинг адади бўйича таклифларни 2018 йилда 15 июнгача, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 1 апрелгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида тузилган махсус комиссия ҳар йили 1 июнгача Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда келгуси йилда таржима қилиниши ва нашр этилиши режалаштирилаётган жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарининг мазмуни ва ғоясини ўрганиб чиқиб, уларни нашр этишга тавсия этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси асосида жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантиради ҳамда ҳар йили 1 июлгача тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
2. Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси бериш схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
3. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган давлат буюртмаси қуйидаги мезонларга асосан шакллантирилади:
аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал савиясини ўстиришга хизмат қиладиган, юксак инсоний фазилатларни улуғлайдиган, одоб-ахлоққа чақирадиган жаҳон адабиётининг бадиий жиҳатдан етук энг сара намуналарига бўлган талабни ўрганиш;
халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавияти юксалиши, миллий тафаккури ривожланиши учун маънавий муҳит яратиш;
хорижий давлатлар нашриётлари, таҳририятлари, таниқли чет эл адабиёти намояндалари билан ижодий алоқалар ўрнатиш, ўқувчиларни хориж адабиётининг ёрқин намуналари билан яқиндан таништириб бориш;
жаҳон адабиётидаги жараёнларни холис ва ҳаққоний таҳлил қилиш орқали ўзбек адабиётини янги ижодий тажрибалар билан бойитиб бориш;
ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг ҳамкорлигини кучайтириш, халқлар ўртасида дўстлик ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
4. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институти билан ҳамкорликда таржима ишларига малакали таржимон-ёзувчилар ҳамда мутахассислар белгиланган тартибда жалб этилишини таъминлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда ўзбек тилига таржима қилинган жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ҳамда чет тилларига таржима қилинган ўзбек адабиёти дурдоналарини хатловдан ўтказсин ва келгуси беш йилда таржима қилинадиган асарлар рўйхатини шакллантирсин.
5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат буюртмалари белгиланган тартибда юқори сифатда нашр этилишини;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
нашр этилган адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тақсимот бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тарқатилишини таъминласин.
а) таржима қилиниши ва нашр этилиши режалаштирилаётган асарлар ушбу асарлар муаллифлари ёки муаллиф ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг розилигини олган ҳолда таржима қилинади ва нашр этилади;
б) қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш билан боғлиқ харажатлар манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
очиқ савдо учун чиқариладиган адабиётларни нашр этиш харажатлари китоб савдоси ташкилотлари ҳамда нашриётларнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ўзбек тилида янги нашр этилган жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ҳамда чет тилларига таржима қилинган ўзбек адабиёти дурдоналари ҳақида оммавий ахборот воситаларида туркум мақолалар эълон қилиш, эшиттиришлар ва кўрсатувлар тайёрлаш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ҳамда Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментларига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 май,
376-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 376-сон қарорига ИЛОВА
Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси бериш
СХЕМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 09/18/376/1257-сон)