1. «Тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан тизимли комплекс назорат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1910, 2009 йил 25 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2018 йил 24 апрелдаги 05/2531-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 10 февралдаги 1-П, 8-сон «Тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан тизимли комплекс назорат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1910, 2009 йил 25 февраль) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 май,
288-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2018 й., 10/18/1910-1/1241-сон)