Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Аҳоли саломатлигини сақлаш, барқарор санитар-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар натижасида мамлакатда эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда.
Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, аҳолининг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашда, гриппга оммавий чалиниш ҳолатларининг олдини олишда, пандемик салоҳиятга эга янги юқори патоген вирусли инфекцияларга қарши курашишда бир қатор камчиликлар мавжуд.
Ўтказилган таҳлиллар натижалари грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг таъсирчан профилактикаси бўйича чора-тадбирларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган шарт-шароитлар ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда:
биринчидан, доимий генетик ўзгаришлар ҳамда одамлар учун хавфли вирусларнинг пайдо бўлиши хавфи, шунингдек, миграция жараёнларининг жадаллашуви юзага келаётган инфекцион таҳдидларга тезкор муносабат билдиришни талаб қилмоқда ва даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширишни қийинлаштирмоқда, жумладан мазкур соҳада самарали халқаро ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш заруратини келтириб чиқармоқда;
иккинчидан, инфекция юқиши хавфи юқори бўлган аҳоли тоифасини вакцинопрофилактика қилиш даражасининг ҳозирги замон талабларига мос келмаслиги гриппга чалиниш даражасининг ошиши учун шароит яратмоқда;
учинчидан, рўйхатга олиш механизмларининг мукаммал эмаслиги вакциналар, ташхис қўйиш тўпламлари ва вирусга қарши воситаларнинг ўз вақтида олиб кирилишини қийинлаштирмоқда;
тўртинчидан, импорт қилинадиган вакциналар ва вирусга қарши воситаларнинг ўзига хос фаоллиги, шунингдек, импорт қилинадиган парранда ва чорва маҳсулотларининг одамларга нисбатан хавфли вируслардан холи эканлиги устидан лозим даражадаги лаборатория назорати таъминланмаяпти;
бешинчидан, даволаш муассасаларини грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга тезкор ташхис қўйиш воситалари, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашда, шунингдек, гриппга чалинган беморларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатларни эрта аниқлашда камчиликлар мавжуд;
олтинчидан, барча ихтисосликдаги шифокорларнинг замонавий усуллар билан грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича малакасини ошириш жараёни, шунингдек, шифокорларнинг беморларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида даволаш бўйича фаоллигини рағбатлантириш лозим даражада ташкил этилмаган;
еттинчидан, грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, маҳаллий вакциналар, вирусга қарши воситалар, ташхис қўйиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, шунингдек, ушбу мақсадларга инвестициялар ва грантлар жалб қилиш бўйича ишлар суст олиб борилмоқда.
Грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, осойишта санитар-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш соҳасидаги ишлари қониқарсиз деб топилсин.
2. Қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа масъул идораларнинг грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича асосий вазифалари этиб белгилансин:
умумжаҳон ва минтақавий санитар-эпидемиологик ҳолатнинг доимий таҳлили ҳамда мониторингини олиб бориш, мамлакатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалиши тенденциялари ҳамда кенг тарқалиши мумкин бўлган ҳолатларни прогноз қилиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларни мувофиқлаштириш, вакциналар, вирусга қарши воситалар ва ҳимоя воситаларининг, ушбу касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ҳамда даволашнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
соғлиқни сақлаш муассасалари ва аҳолини зарур ҳажмда долзарб вакциналар, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаш ва уларнинг захирасини шакллантириш;
грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг комплекс профилактикасини, биринчи навбатда, юқтириш ва оғир оқибатларга чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифасининг умумий вакцинациясини ташкил этиш орқали амалга ошириш;
кенг тарқалиши мумкин бўлган грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг илк эпидемиологик белгиларини аниқлаш ва келгусида аҳоли ўртасида касалланишни камайтириш учун комплекс шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш.
3. 2018 йилда Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун хорижий давлатларнинг, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари)ни ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича гриппнинг оғир шакллари ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар пайдо бўлганда вакциналар, вирусга қарши воситалар, шахсий ҳимоя воситалари, эрта ташхис қўйиш ускуналари билан таъминлаш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан кейинги йилларда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.16.00 Ҳайвонлар карантини;
6. 2018 йил 1 августдан гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга чалинган ҳамда клиник-эпидемиологик кўрсатмалар бўйича парранда ва ҳайвонларда учрайдиган гриппнинг юқори патоген вирусларини ҳамда одамлар учун хавфли бўлган бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйилиши белгилаб қўйилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
юқумли касалликлар стационарларида, туғруқ комплексларида ҳамда перинатал марказларда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва унинг филиалларида гриппга ташхис қўйиш бўйича экспресс-тестларнинг ҳамда гриппни даволовчи вирусга қарши махсус воситанинг қайта тикланувчи захираси ташкил этилишини, шунингдек, ўткир респиратор инфекцияларнинг оғир шаклларига чалинган беморларни даволаш учун шу соҳага ихтисослашган стационарларнинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари зарур асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозланишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
бир ой муддатда грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахсларни мавсумдан олдин вакцинация билан қамраб олиш мақсадида уларнинг асослантирилган контингентини, шунингдек, зарур молиявий маблағлар ҳажмини аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу контингентнинг вакцинациясини ташкил этиш ва вакциналар харид қилишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.16.00 Ҳайвонлар карантини;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда юқори патоген грипп вируслари ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишини назорат қилиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, унинг ўз вақтида ижро этилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.23.00 Тиббий саноат. Микробиология саноати. Фармацевтика]
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга қарши вакциналар, ташхис воситалари, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2018 йил 1 августга қадар муддатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этиш, илғор хорижий илмий ишланмаларни ва янги юқори самарали воситаларни жорий этиш тажрибасини ўрганиш, кейинчалик инновацион ишланмалар натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, унинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институти базасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли институтларини жалб этган ҳолда ўз вақтида бажарилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ўқув дастурини такомиллаштириш чораларини, жумладан ўқув жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш чуқур ўрганилишини назарда тутувчи чораларни кўрсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказилишини ҳамда ўтказилган тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ҳисоботлар тақдим этиб борилишини таъминласин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли ўртасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш масалалари бўйича тизимли равишда ахборот-маърифий ишларни олиб борсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари даволаш-профилактика муассасаларини эҳтиёжга қараб грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни самарали профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур бўлган самарали шахсий ҳимоя ва тезкор-ташхис қўйиш воситалари, вирусга қарши, патогенетик ҳамда бошқа воситалар ва ускуналар билан таъминласин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда осойишта санитар-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, 2019 йил 1 мартга қадар муддатда 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.С. Қосимов, Р.Р. Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 май,
ПҚ-3729-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3729-сон қарорига ИЛОВА
2018 йилда Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича
I. ПАНДЕМИК САЛОҲИЯТГА ЭГА ЯНГИ ЮҚОРИ ПАТОГЕН ВИРУСЛАРИГА НИСБАТАН ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
1.
Парранда ва ҳайвонлар гриппи юқори патоген вируслари ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш
Чора-тадбирлар комплекси
2018 йил 1 июлгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси, ДБҚ, Туризм давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
-
-
2.
Одамлар учун хавфли бўлган парранда ва ҳайвонлар гриппининг юқори патоген вируслари, шунингдек, бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг лаборатория диагностикаси тайёрлигини (реактивлар ва сарф материалларини) таъминлаш
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 августгача
2018 йил 1 декабргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси, ТИВ
3,7 минг АҚШ доллари
Халқаро ташкилотлар маблағлари
II. АҲОЛИ ВА ИНФЕКЦИЯ ЮҚИШИ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА ГРИПП ҲАМДА БОШҚА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
3.
Инфекция юқиши хавфи юқори бўлган ва гриппнинг оғир оқибатларига дучор бўлган шахсларнинг мавсум олди вакцинациясини ўтказиш учун уларнинг асосли контингентини аниқлаш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори
2018 йил 1 июнгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
-
-
4.
Гриппга ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга қарши курашиш бўйича препаратларга ва тиббий воситаларга бўлган талаб-эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш учун асосланган ҳисоб-китобларни тайёрлаш
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 июлгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
-
-
5.
Хавфи юқори бўлган вазирлик ва идораларнинг ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига мавсумий гриппга қарши вакцинациялаш бўйича идоралараро чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш
Чора-тадбирлар дастури
2018 йил 1 ноябргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ чегара қў??инлари, ХТВ, МТВ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар
-
-
III. ВАКЦИНАЛАРНИНГ БИОЭКВИВАЛЕНТЛИГИ ВА ВИРУСГА ҚАРШИ ПРЕПАРАТЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ ҲАМДА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
6.
Вирусология ИТИ негизида гриппга қарши вакциналар, диагностика ҳамда вирусга қарши даволаш препаратларининг фаоллиги ва самарадорлигини баҳолаш ўтказилишини таъминлаш (вакциналар ва вирусга қарши препаратларни экспертдан ўтказиб баҳолашнинг клиник-лаборатория базасини яратиш).
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 августдан бошлаб
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Буюртма-номаларга мувофиқ
Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва етказиб берувчиларнинг маблағлари
7.
Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш учундори воситалари ва тиббий аҳамиятдаги буюмларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириб, муддатларни қисқартиришни назарда тутиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 августгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
-
-
IV. ГРИПП ҲАМДА БОШҚА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАРГА ТАШХИС ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
8.
Юқумли касалликлар стационарларида, туғуруқ комплексларида ва перинатал марказларда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва унинг филиалларида гриппга ташхис қўйиш экспресс-тестлари ҳамда гриппга қарши махсус препаратнинг қайта тикланадиган захирасини яратиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 5 сентябргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
5,0 млрд сўм
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
9.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг оғир шаклларига чалинган беморларни даволаш учун профилли стационарларнинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимларини: виталь функцияларни назорат қилиш учун пульсоксиметр ва мониторлар билан; капнографлар ва сарф материаллари билан; қондаги газларни назорат қилиш аппаратлари ва улар учун сарф материаллари; ўпкани ноинвазив сунъий вентиляция қилиш аппаратлари ва улар учун ниқоблар; резервуарлари бўлган кислород ниқоблари; ўпкани юқори частотали сунъий вентиляция қилиш аппаратлари; небулайзерлар; нафас олиш фильтрлари; ҳавонинг бактерицид рециркуляторлари; экстрокарпорал мебранали оксигинация ускуналари ҳамда бошқа сарф материаллари билан жиҳозлаш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 декабргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
6,0 млрд сўм
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари
10.
Барча стационар муассасаларда, гўдаклар уйларида, «Мурувват» ва «Саҳоват» интернат уйларида грипп, ўткир пневмония ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.
Чора-тадбирлар комплекси
2018 йил 1 сентябргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
-
-
11.
Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш борасида маҳаллий препаратлар ва тиббий воситалар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 августгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
-
-
12.
Гриппга ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларга ташхис қўйиш учун ПЦР (полимертурли-занжирли реакция) лабораторияларини зарур миқдордаги тест-тизимлар ва сарф материаллари билан таъминлаш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 30 августгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
31,2 минг АҚШ доллари
Халқаро ташкилотлар маблағлари
V. КАДРЛАР ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ГРИППГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ
13.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқув дастурини такомиллаштириш, шу жумладан ўқув жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекцияларга ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олишни чуқур ўрганишни назарда тутувчи чораларни кўриш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 сентябргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
-
-
14.
Вирусология ИТИ ҳузуридаги Миллий грипп маркази фаолиятини, шу жумладан: унинг фаолиятини грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар муаммоси бўйича илмий-методик марказ ҳамда референс-лаборатория сифатида, шунингдек, штат бирликларини кўпайтириш зарурлигини; Миллий грипп марказининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинишига шарт-шароитларни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 октябргача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ДХХ
-
-
15.
Вирусология ИТИ ҳузурида грипп ва бошқа респиратор инфекциялар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда инновацион ишланмаларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро эксперт кенгашини тузиш. Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида амалий инновацион ва фундаментал илмий лойиҳаларни мунтазам кўриб чиқиш. Йил якунлари бўйича илмий ва инновацион ишланмаларни жорий этиш самарадорлигини кенгайтирилган Илмий кенгашда мунтазам муҳокама қилиб бориш.
Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар диагностикаси, даволаш ва профилактикаси муаммолари бўйича долзарб илмий ишла?маларга давлат буюртмасини белгилаш (илмий-тадқиқот лойиҳаларининг буюртмаларини тайёрлаш, эксперт баҳоларини ўтказиш, энг долзарб ва асосланган лойиҳаларга грант бериш).
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари
17.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги идоравий тармоғининг бир қисми сифатида мониторинг ахборот тизимини яратиш, эпидемиологик, лаборатория ва клиник жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда оғир ўткир респиратор инфекциялар аниқланиши, шунингдек, реал вақт режимида препаратларнинг ҳаракати ва мавжудлиги мониторингини таъминлаш.
Техник топшириқ
2018 йил 1 августгача
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
25 минг АҚШ доллари
Халқаро ташкилотлар маблағлари
Ахборот тизими
2018 йил 31 декабргача
18.
Грипп ҳамда бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш учун халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг маблағларини жалб этиш.
Қўшма лойиҳалар
доимий асосда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария давлат қўмитаси
-
-
19.
Халқаро тиббиёт ва бошқа ташкилотлар (ЖССТ, CDC, ЮНИСЕФ ва бошқалар) билан техник ҳамкорликни кенгайтириш.
Грант маблағларини жалб этиш бўйича меморандумлар, битимлар
доимий асосда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ
-
-
2018 йилда Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишида жами харажатлар*:
Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари 11,0 млрд сўм,
Халқаро ташкилотлар маблағи — 59,9 мингАҚШ доллари
* Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китоби бўйича.
LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2018 й., 07/18/3729/1238-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)