Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида (бундан буён матнда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мактабгача таълим муассасаси раҳбари тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.
3. Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.
4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим муассасасида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.
5. Мактабгача таълим муассасасининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.
6. Тарбияланувчи мактабгача таълим муассасасида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим муассасаси ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
8. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
10. Тарбияланувчилар мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.
11. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва олиб кетишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс тарбияланувчини шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши, шунингдек уни олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга топшириши лозим.
12. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.
14. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим муассасасининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим муассасасида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.
гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.
16. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
17. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ҳамшираси ҳамда мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
18. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
19. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.
20. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим муассасасида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.