1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.15.00 Машинасозлик ва металлга ишлов бериш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТЎҚИМАЧИМАШ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ ТУГАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
«Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг молиявий аҳволи узоқ вақтдан буён қониқарсиз аҳволдалиги, кредиторлик қарзларининг катта миқдордалиги, корхонани иқтисодий ночор аҳволдан чиқаришнинг стратегик режаси йўқлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
1. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат корхонасини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги 62-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Тугатиш комиссияси:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш, шу жумладан экология жиҳатидан зарарли ишлаб чиқаришларни, биринчи навбатда чўян қуйиш билан боғлиқ ишлаб чиқаришларни демонтаж қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширсин;
корхона мол-мулки хатловдан ўтказилишини ва қўриқланишини таъминлаш, шунингдек тугатиш комиссиясининг ташкилотлар, меҳнат жамоаси, дебиторлар ва кредиторлар олдидаги манфаатларини ифодалаш учун тугатиш бошқарувчисини тайинласин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
кредиторларни аниқласин ва тугатиш вақтидаги вужудга келган кредиторлик қарзларнинг қайтарилишини таъминласин;
оралиқ тугатиш балансини тасдиқласин, унда тугатилаётган корхона мол-мулкининг таркиби, кредиторлар томонидан қўйилган талаблар рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирсин;
сотиладиган мол-мулк ва объектлар рўйхатини аниқласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
енгил саноат корхоналари учун эҳтиёт қисмлар, узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек тайёр тикувчилик ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган объектлар (бинолар ва иншоотлар) рўйхатини аниқласин. Белгилансинки, ушбу объектлар «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси балансига бепул ўтказилади ва даромад солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатга кирмаган объектлар (бинолар ва иншоотлар) негизида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича экология жиҳатидан тоза бўлган бир қатор корхоналар ташкил этиш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
тўқимачилик асбоб-ускуналари ва машиналари ишлаб чиқарувчи, республика енгил саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашда қатнашувчи етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳозирги вақтда импорт бўйича сотиб олинаётган эҳтиёт қисмлар, узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
республика енгил саноати учун асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича ўқув ва сервис марказлари ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
5. Ҳозирги вақтда «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси эгаллаб турган ҳудудларнинг бир қисми келгусида соғломлаштириш-санитария зонаси ташкил этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудининг бир қисми белгилангандан ва берилгандан кейин уч ой муддатда бино ва иншоотларнинг бузилишини таъминласин ҳамда соғломлаштириш ва санитария зонасини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
7. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг мол-мулкини сотиш фақат тугатиш комиссияси қарорига биноан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
асбоб-ускуналар, инвентарлар, хом ашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар захиралари ҳамда бошқа моддий бойликлар кўчмас мулк биржаси орқали, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
бино ва иншоотлар тендер асосида потенциал инвесторларга, тугатиш комиссияси томонидан белгиланган таркибий ўзгартириш режасига мувофиқ сотилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
8. Белгилансинки, тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар тугатиш ишлари бўйича харажатларни қоплашга ҳамда корхонанинг кредиторлик қарзларини банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича тўлашга йўналтирилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тугатиш комиссияси билан биргаликда «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 ноябрь,
542-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 471-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)