1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2004 йил 29 июндаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 йил, 26-сон, 299-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
327-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
а) «Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар фуқаролар йиғинлари» бўлимидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари» бўлимидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) «Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати» бўлимига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:
«8. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 273-модда):
«6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, тегишли вазирликлар ва идоралар «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўз тизимларида мониторинг ўрнатсинлар, уларнинг ижросини ярим йил ва йил якунлари бўйича мажлисларда муҳокама қилиб борсинлар»;
11-банднинг еттинчи хатбошиси, 12-банднинг бешинчи хатбошиси ва 48-банддан «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банддаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банддаги ««Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг» сўзлари ««Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловадан «Фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» блоки чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 14-бандидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 6 ва 14-бандларидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-илованинг 6-бандидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-илованинг 6 ва 14-бандларидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 7-илованинг 6 ва 14-бандларидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 8-илованинг 6-бандидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-илованинг 6-бандидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг ўн учинчи хатбошисидан «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банддаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банднинг биринчи хатбошиси ва 59-банддан «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомда:
а) 5-банддан «фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси» сўзлари чиқариб ташлансин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомда:
а) 6-банднинг еттинчи хатбошисидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 7-банднинг учинчи хатбошисидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда) 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Республика «Оила» илмий-амалий марказига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 февралдаги 30-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 53-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги «маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларини ва» сўзлари «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 141-бандни иккинчи хатбошисидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 9-бандининг «Тадбирлар номи» устунидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 48-сон, 1182-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидан «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисига» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 09/21/380/0574-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)