Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 14 ва 18-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 4-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 5-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 6-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 7-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 8-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 9-иловага мувофиқ;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 10-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/200/0906-сон)
3. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Ўзархив» томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низомлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг тасдиқланишини таъминлашга ҳамда уларнинг ўз фаолиятини мазкур низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашиш;
икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаолларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларни ўтказиш;
мазкур қарорнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ҳамда 2013 йил якуни ва 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (уларнинг фаолиятини тугатиш) тартиб-таомиллари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан биргаликда бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фойдаланиладиган муҳр ва штампларнинг намуналари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 апрелдаги 180-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 октябрь,
274-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 1-ИЛОВА
3. Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади. Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
4. Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборат.
5. Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади. У юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга ва штампга эга бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
6. Фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда, ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда мустақил бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган мустақил қарорлар қабул қилади.
7. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари ҳисобланади.
Фуқаролар йиғинининг органлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бир ой мобайнида шакллантирилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмаси (структураси) ушбу Низом иловасида кўрсатилган шаклда белгиланади.
8. Фуқаролар йиғини фаолиятини ўз ҳудудида амалга оширади.
9. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
II. Фуқаролар йиғинининг мақсади ва ваколатлари
10. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
11. Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) тасдиқлайди;
фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудудни ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторлари, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1008/0454-сон)
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар ушбу баённомаларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
(11-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналарни, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;
гузарлар барпо этиш масалаларини кўриб чиқади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юборади;
ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби тўғрисидаги, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳақидаги, шунингдек деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда) тўғрисидаги маълумотларни қайд этади;
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда шартнома асосида кўмаклашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардаги ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек, бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади.
Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
(11-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
(11-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
13. Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;
фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;
ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
15. Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганади ва тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этади. Давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юборади.
Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
16. Фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.
Маслаҳат маркази тўғрисидаги низом фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
III. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби
17. Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
18. Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
19. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) йиғин раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг (оқсоқолнинг) ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
20. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
21. Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
IV. Фуқаролар йиғини кенгаши
22. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, масъул котиб, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисдан иборат фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, уларнинг ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади;
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тадбирларни ўтказишда, тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашади;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади;
ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдамининг шу мақсад учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;
тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;
тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар, спорт майдончаларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ушбу мақсадларда туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишга, уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказади;
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;
уй-жой фондидан фойдаланишни ва унинг сақланишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади;
аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишига кўмаклашади;
фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи тўлиқ тўланишини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтказиладиган маблағлардан, белгиланган тартибда, кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказиш учун фойдаланади;
фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;
фуқароларни фуқаро муҳофазасига доир тадбирларни ўтказишга жалб этишга, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни хабардор этиш ҳамда мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларида уларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди, мудофаа ишлари бўлими билан келишган ҳолда ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимни тасдиқлайди;
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасига аъзолар қабул қилади;
(23-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
(23-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисини тайинлайди;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлайди;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитациясига ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади.
Фуқаролар йиғини кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
24. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан, заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
25. Фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда кенгаш мажлиси ваколатли ҳисобланади.
26. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
27. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида ҳозир бўлган аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган кенгаш қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.
28. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида баённома юритилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана, ҳозир бўлган кенгаш аъзолари ва фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Мажлис баённомаси ва қарорлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини кенгаши мажлиси баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
29. Фуқаролар йиғини кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари томонидан ижро этилиши шарт.
30. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
31. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари фуқаролар йиғини, кенгаш томонидан бекор қилиниши ёки суд қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
33. Фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгашининг мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), унинг кенгаши ва раисининг (оқсоқолининг) қарорларини ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлайди, фуқаролар йиғини ва унинг кенгашида иш юритишни амалга оширади.
V. Фуқаролар йиғини комиссиялари
34. Фуқаролар йиғинларида тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
яраштириш комиссияси;
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
(34-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.
Ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
35. Комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси, қоида тариқасида, фақат битта комиссияга раислик қилиши мумкин.
Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.
36. Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун фуқаролар йиғини аъзолари орасидан таркиби камида уч кишидан иборат тафтиш комиссияси тузилади.
Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.
Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди. Айни пайтда фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва унинг маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг аъзолари Тафтиш комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эмас.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
37. Тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият юритади.
38. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари, комиссияларнинг раислари ва аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби комиссияларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.
VI. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва маслаҳатчиларининг ваколатлари
39. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), маслаҳатчиларининг ваколатлари раиснинг (оқсоқолнинг) тақдими бўйича фуқаролар йиғини томонидан белгиланади.
40. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
фуқаролар йиғинига — масъул котибнинг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларининг номзодларини фуқаролар йиғини кенгашига — ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишига, шунингдек қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;
давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
(40-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;
масъул котиб ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
(40-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар берилишини таъминлайди;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;
тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий-маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
41. Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланади. Сайловлар «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилади ва ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
VII. Фуқаролар йиғини масъул котибининг ваколатлари
(VII-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
42. Масъул котиб фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) қарорларининг ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Масъул котиб фуқаролар йиғинида иш юритишни тўғри ташкил қилиш, ижро интизомига риоя этган ҳолда иш юритишни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга оширади.
Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми тартиби ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга қаратилган бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
VIII. Фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси
46. Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулки ҳисобланади.
47. Фуқаролар йиғини фаолиятининг молиявий асоси қуйидаги маблағлардан ташкил топади:
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
фуқаролар йиғинининг бино ва бошқа мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;
маҳаллий бюджет маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар.
48. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши мумкин.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
49. Фуқаролар йиғини банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади.
Фуқаролар йиғинининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.
50. Фуқаролар йиғини кенгаши йилнинг ҳар чорагида молиявий маблағлардан қандай мақсадларда фойдаланганлиги ва тасарруф этганлиги тўғрисида фуқаролар йиғинига ҳисобот беради.
IХ. Фуқаролар йиғини фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботи
51. Фуқаролар йиғини ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.
Х. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
52. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклиф фуқаролар йиғинига унинг раиси (оқсоқоли), кенгаши, тафтиш комиссияси томонидан киритилиши мумкин.
53. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да тасдиқлангандан кейин тегишли Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олингач қонуний кучга кирган ҳисобланади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
ХI. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
54. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғинининг қарорига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
55. Фуқаролар йиғини фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда фуқаролар йиғини томонидан тугатиш комиссияси тузилади.
56. Фуқаролар йиғини тугатилганда унинг маблағи ва мол-мулклари қонунда белгиланган тартибда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ушбу Низом мақсадлари учун сарфланади.
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда Тафтиш комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ҳамда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида уч нафар таркибда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғинининг қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
5. Тафтиш комиссияси ўз текширишларини фуқаролар йиғини қарорига мувофиқ амалга оширади. Тафтиш комиссияси режадан ташқари текширишларни фуқаролар йиғини аъзолари камида учдан бир қисмининг сўровига биноан ўтказади.
6. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдордир.
II. Тафтиш комиссиясининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
7. Тафтиш комиссияси:
фуқаролар йиғини органлари томонидан фуқаролар йиғини мол-мулкини сақлаш ва ундан фойдаланиш, жумладан пул маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланиши ҳолатини текширади;
фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётганлигини текширади;
текшириш натижаларини таҳлил қилади ва фуқаролар йиғинига таклифлар ва хулосалар киритади.
Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғинига киритади.
8. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракдаги ёки бошқа даврдаги фаолияти якунлари бўйича фуқаролар йиғини қарорига мувофиқ текширади.
Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколат муддати якуни бўйича мажбурий амалга оширилади.
9. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
текшириш ўтказиш бўйича йиллик иш режаларини тузиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғинига киритиш;
текшириш ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил белгилаш;
текшириш ўтказиш учун зарур бўлган, шунингдек фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига доир ёзма маълумотлар олиш;
зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил аудиторлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
молия-хўжалик ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш, зарур ҳолларда хонадонларга бориб маълумотларни солиштириш;
фуқаролар йиғини номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
молиявий-хўжалик фаолиятида белгиланган норматив кўрсаткичлар ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш;
текшириш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича моддий жавобгар шахслардан тушунтиришлар олиш;
молия-хўжалик фаолиятида аниқланган камчилик ва қонунбузарлик ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғинини чақириш тўғрисида таклиф киритиш;
фуқаролар йиғини кенгаши ёки фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига ва фуқаролар йиғини қарорларига мувофиқлигини текшириш;
солиқ инспекцияси, статистика органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари учун ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;
фуқаролар йиғинининг молиявий ҳужжатларини, мол-мулк хатлови бўйича маълумотларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;
юритилаётган бухгалтерия ҳисобининг мавжуд норматив қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
молия-хўжалик ҳисоботини белгиланган тартиб асосида юритиш бўйича тавсиялар бериш.
Тафтиш комиссиясининг талабига кўра фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолияти учун масъул шахс зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
фуқаролар йиғинига амалга оширилган текширишлар натижалари юзасидан ёзма ҳисоботларни ўз вақтида етказиш;
ўз вазифаларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси аъзоларига маълум бўлган сир сақланадиган маълумотларни ошкор қилмаслик.
Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текширув мавзусига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни пухта текширишга мажбур.
Тафтиш ўтказилаётган вақтда ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш тафтиш комиссияси раиси зиммасида бўлади.
III. Тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил этиш
11. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида Тафтиш комиссиясини тузади, Тафтиш комиссия аъзолари ва раисини сайлайди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Тафтиш комиссияси таркибига номзоди кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.
Тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари икки уч йил муддатга сайланади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.
12. Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг қарори билан Тафтиш комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Тафтиш комиссияси фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси Тафтиш комиссияси таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Тафтиш комиссиясининг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
13. Тафтиш комиссиясининг мажлиси унда Тафтиш комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси аъзолари Тафтиш комиссиясининг қарорига рози бўлмаганда мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни фуқаролар йиғинига, фуқаролар йиғини кенгашига етказишга ҳақлидирлар.
14. Тафтиш комиссияси раиси:
Комиссия мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Тафтиш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;
йилнинг ҳар чорагида амалга оширилган ишлар бўйича фуқаролар йиғинига ҳисобот беради.
15. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органларининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
IV. Тафтиш комиссиясининг хулосаси
16. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари асосида қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тайёрлайди:
ҳисоботлардаги ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли ва тўғри эканлигига берилган баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари, шунингдек қонунбузилиши фактлари тўғрисидаги маълумот;
аниқланган қонунбузилишларини бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек фуқаролар йиғини молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар.
17. Тафтиш комиссияси хулосаси Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва фуқаролар йиғини бухгалтерия ҳисобини юритиш учун фуқаролар йиғини раиси тавсияси асосида фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан белгиланган масъул шахс томонидан имзоланади.
18. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахс Тафтиш комиссияси хулосаси бўйича эътироз билдирган тақдирда, хулосага имзо қўйиш билан бир вақтда ўз эътирозини илова қилиши мумкин.
19. Текшириш натижалари бўйича тузилган хулосага нисбатан билдирилган эътирозлар бўйича Тафтиш комиссияси ўз фикрини билдиради.
20. Тафтиш комиссияси ҳисоботи фуқаролар йиғинида кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
V. Якунловчи қоидалар
21. Тафтиш комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 3-ИЛОВА
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси (кейинги ўринларда Яраштириш комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Яраштириш комиссиясининг мақсади ва асосий вазифалари
4. Яраштириш комиссиясининг мақсади фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини миллий ва маънавий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Яраштириш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши — оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлигини, оилалардаги тинч-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини фуқароларга тушунтириш ва йиғилишларда муҳокама этиб бориш;
йигит ва қизларни оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш;
эр-хотин, қайнона ва келин, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўриш;
суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 110-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/110/0700-сон)
миллий қадриятларимизга зид ҳолда мунтазам равишда нотинч яшаётган, қўни-қўшничилик муносабатлари ҳамда маҳалладаги осойишталикнинг бузилишига сабабчи бўлаётган оилаларни, турли ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишга доир профилактика тадбирларини амалга ошириш;
ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган, айниқса илгари судланган, оилада ва турмушда мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўювчи, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан профилактика ишлари олиб боришда иштирок этиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш;
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказишни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.
Яраштириш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Яраштириш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспектори, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Яраштириш комиссияси ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Яраштириш комиссияси аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Яраштириш комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Яраштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳитни ўрганиш ва улардаги ҳолат тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун фарзандлари ўқиётган таълим муассасаларидан зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
маҳаллалар ва оилалардаги тинч-осойишталик, ҳамжиҳатликка салбий таъсир этувчи омилларни ҳамда бунга сабабчи бўлган шахсларни аниқлаш, салбий ҳолатларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишида ўз ваколати доирасида иштирок этиш;
никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан «Меҳрибонлик» ва «Мурувват» уйларига жойлаштирилиши масаласининг белгиланган тартибда ҳал қилинишида ўз фикрини билдириш;
зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига давлат органларининг масъул ходимларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни таклиф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинига тавсиялар бериш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, фуқаролар қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Яраштириш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Яраштириш комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Яраштириш комиссияси фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Яраштириш комиссияси аъзолари сони фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли сони ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Яраштириш комиссияси таркибига фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, имом-хатиб, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) вакили, ҳаётий тажрибага эга бўлган, намунали оила бошлиқлари, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган маҳалла фаоллари, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
15. Яраштириш комиссияси аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Яраштириш комиссияси таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Яраштириш комиссияси аъзоси муддатидан аввал Яраштириш комиссияси таркибидан чиқса, Яраштириш комиссиясининг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Яраштириш комиссияси раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Яраштириш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
17. Яраштириш комиссияси раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Яраштириш комиссияси аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Яраштириш комиссияси аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Яраштириш комиссияси ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Яраштириш комиссияси раисининг ўринбосарини сайлайди.
Яраштириш комиссияси раиси ўринбосарининг вазифалари Яраштириш комиссияси раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Яраштириш комиссияси раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Яраштириш комиссиясининг йиллик, чораклик иш режалари Яраштириш комиссияси йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Яраштириш комиссияси иш режаси ижроси юзасидан Яраштириш комиссияси аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Яраштириш комиссияси йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Яраштириш комиссияси йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Яраштириш комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Фуқаролар йиғини масъул котиби Яраштириш комиссиясининг котиби ҳисобланади ва Яраштириш комиссияси йиғилишларининг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Яраштириш комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Яраштириш комиссиясини зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Яраштириш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Яраштириш комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида маънавий асосларни мустаҳкамлаш, тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳини сингдириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ва бошқа тадбирларни ўтказишда давлат органларига кўмаклашиш;
соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни «оммавий маданият»нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш, умумбашарий ва миллий байрамларни аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини фуқаролар йиғини ҳудудида таъминлаш;
диний экстремизм, диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларнинг салбий оқибатларини тушунтириш, шунингдек уларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунчалари ва маънавият тарғиботига оид ваколатли давлат органлари қарорларини ижтимоий ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашиш;
маънавият ва маърифат ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;
ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган «Ота-оналар университетлари» фаолиятига кўмаклашиш;
маънавий ҳаёт, миллий онг ва қадриятлар, эътиқод ва тафаккур, кўп асрлик урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, маънавий оламни юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
миллий ғоя ва унинг узвий таркибий қисмлари ҳисобланган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
миллий урф-одатлар ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб этиш;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларнинг жамиятимиз тараққиёти ва фуқаролар ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
номоддий-маданий меросни асраш ва уни тарғиб қилиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, «Ота-оналар университети», Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий-ҳаракатининг ҳудуддаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, диний уламолар, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари, муҳим тарихий саналари муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш;
ваколатли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавий тарбиясига таъсир қилиши мумкин бўлган, миллий менталитетимизга ёт турли адабиётлар, видео-аудио ва матбаа ҳамда бошқа маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилишга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишда қатнашиш;
ваколатли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маънавий-маърифий тарғибот масалаларига доир ўтказилаётган тадбирларда, ҳудудда жойлашган ташкилотларнинг «Маънавият ва маърифат» кенгашлари йиғилишларида иштирок этиш;
ваколатли давлат органларига ҳудудда миллий менталитетимизга ёт бўлган ҳамда маънавий ҳаётимизга хавф соладиган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлар, диний экстремизм, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳолатлари тўғрисида хабарлар юбориш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ҳудуддаги мавжуд тарихий ва маданий ёдгорликларнинг аҳамиятини тушунтириш, фуқаролар йиғини ҳамда ҳомийлар ёрдами билан нуронийлар ва ёшларнинг диққатга сазовор жойларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
турли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш ҳамда амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиб бориш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса маърифат ва маънавият тарғибот масалаларига доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, улар ижросини ҳамда тарғиботини таъминлаш каби соҳалардаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига ички ишлар органлари профилактика инспектори, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ўқитувчи-мураббийлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилоти, диний ташкилотлар вакиллари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, йиғин ҳузуридаги «Ота-оналар университети»нинг раҳбари, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, маҳаллада ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосаридан бири ёки маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Фуқаролар йиғини масъул котиби Комиссиянинг котиби ҳисобланади ва Комиссия йиғилишларининг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 5-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида аниқ йўналтирилган асосда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
оилаларни ўрганиш, кам таъминланган оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болали оилаларга нафақани, бола парвариши бўйича нафақани ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш, уларга ижтимоий ҳимоялаш, соғломлаштириш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
кам таъминланган оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини жалб этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;
кам таъминланган оилалар, вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилалар фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ёзги дам олиш масалаларида ва бошқа ижтимоий тадбирлар ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилиш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ижтимоий муҳофаза соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия аъзолари фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) эса — унинг бутун ваколати даврига сайланади. Комиссия таркиби камида 15 кишидан иборат бўлиши керак.
Комиссия таркибига фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари, котиби, фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакиллари киритилади.
Комиссияга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) раҳбарлик қилади.
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини томонидан сайланади.
14. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
15. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг Комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди.
16. Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
17. Комиссия ўз фаолиятини олиб боришда фуқароларнинг мурожаатлари, Комиссия раиси ва аъзоларининг таклифлари, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига қараб йиғилиш ўтказади ва тегишли қарорлар қабул қилади.
18. Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
19. Фуқаролар йиғини масъул котиби Комиссиянинг котиби ҳисобланади ва Комиссия йиғилишларининг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
20. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
21. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
22. Комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 6-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссия фаолиятининг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги ўрнини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилашдаги ўрнини ошириш, оилани мустаҳкамлашга, аҳоли саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини миллий қадриятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган давлат дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
ёш оилаларнинг ажралиш ҳолатлари, нотинч оилаларнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил этиш орқали уларни бартараф этишга оид чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
оила қурадиган ёшларнинг оила, жамият олдидаги бурчи ва масъулиятини англаб етишлари, «мустаҳкам оила» ғоясининг амалий ифодасини таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларни вужудга келтирадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга кўмаклашиш;
«Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
оилаларга вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этишда, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда кўмаклашиш;
аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
хотин-қизларни иш билан таъминлашда, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳунар ўрганиш, касаначилик билан шуғулланиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижросини амалга оширишда кўмаклашиш;
маҳаллада, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (хотин-қизлар ўртасида турли жиноятлар, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш кабилар) юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизлар ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштириш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш;
хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан келаётган хотин-қизлар ҳисобини олиб бориш, уларнинг оилалари аҳволидан хабардор бўлиб туриш, хорижда ишлаб келган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш;
ички ишлар органлари ҳисобида турувчи хотин-қизлар билан ишлашда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича хотин-қизлар ўртасида тарғиб қилиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман (шаҳар) бўлинмалари, ҳудуддаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, ички ишлар органлари профилактика инспектори, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, «Ота-оналар университети», фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
фарзанд тарбияси борасида ибратли бўлган оналарни, иқтидорли қизларни рағбатлантириш, шунингдек ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначилик ишлари билан шуғулланишларига кўмаклашиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилишда фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришга доир тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига ички ишлар органларининг профилактика инспектори, таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника), Хотин-қизлар қўмитаси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари вакиллари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол аёллар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/554/1539-сон)
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 7-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади ҳудуддаги вояга етмаганлар ва ёшларнинг маънавий-маърифий етук бўлиб вояга етишларига, оммавий равишда спорт билан шуғулланишларига, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашишдан, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳудудда маънавий-маърифий, тарбиявий, ижтимоий, экологик ишларнинг амалга оширилишидаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга кўмаклашиш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг миллий маънавиятимизга зид бўлган салбий иллатлар ҳамда турли экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, оммавий маданият салбий таъсирларининг олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
ота-оналар ўртасида таълимнинг узлуксизлиги, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, таълим муассасалари билан ҳамкорликда машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаб, ўқишга қайтаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган барча тоифадаги шахслар вояга етмаган фарзандларининг яшаш тарзи ва хулқ-атворини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида маънавий баркамолликни тарғиб қилиш, уларни фан, маданият, санъат тўгаракларига жалб этиш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
вояга етмаганлар ва ёшларга ёки уларнинг қонуний вакилларига услубий, ахборот ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
«Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш, тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва ёшларга ёрдам кўрсатиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганлар ва ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этиш, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бориш, улар ўртасида профилактика, санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, фуқаролар йиғинининг ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир дастурларини бажариш;
ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш орқали уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини чуқур сингдириш, уларнинг жамиятдаги янгиланишлар йўлини кенг қўллаб-қувватлаши ва ушбу жараёнлардаги ижтимоий фаоллигига эришишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилишга йўналтирилган экологик тарбиянинг самарали усулларидан мунтазам фойдаланиш;
вояга етмаганлар ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти субъектларига, шу жумладан уста-ҳунармандларга бириктириш орқали уларни касбга йўналтиришга, уларнинг тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришга, бозор иқтисодиёти тамойилларини ўрганишларига ва ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишишларига кўмаклашиш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳисобини юритиш, уларни ўқишга ҳамда белгиланган тартибда ишга жалб этиш чораларини кўриш;
вояга етмаганлар ва ёшларни миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга фаол кўмаклашиш;
ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг онгига она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, ички ишлар органлари профилактика инспектори, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, «Ота-оналар университети», фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида спорт ва соғломлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
вояга етмаганлар қаровсизлиги ва назоратсизлиги, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаганларни жиноят ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётган шахсларни, ота-оналик бурчларини бажармасдан, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан ваколатли давлат органлари томонидан қонуний чоралар кўриш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар, ёшлар ва оилалар билан якка тартибдаги профилактика ишларини олиб боришда иштирок этиш, ушбу ишларни янада самарали олиб бориш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
кам таъминланган, ёрдамга муҳтож вояга етмаганлар ва ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларнинг маиший яшаш шароитларини яхшилаш, давлат томонидан моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан ташкилотларга мурожаат қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, бошқа ташкилотларда, тўгаракларда, вояга етмаганлар ва ёшлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини ўрганиш ҳамда уларнинг ишларини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
вояга етмаганларнинг ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлиши ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
вояга етмаганлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ўқишга юбориш, ишга жойлаштириш масалалари юзасидан ташкилотларга мурожаат этиш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
таълим, маданият ва спорт муассасаларида ташкил қилинган тўгаракларга вояга етмаганлар ва ёшларни жалб этиш бўйича мазкур муассасалар раҳбарларига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, вояга етмаганлар ва ёшларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, вояга етмаган ва ёшларнинг қонуний манфаатлари ҳамда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, улар ижросини таъминлаш каби соҳалардаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига ички ишлар органларининг профилактика инспектори, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, спорт-соғломлаштириш муассасалари вакили, қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) раҳбари, «Камолот» ёшлар ижтимоий-ҳаракатининг бошланғич ташкилоти етакчиси, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, фуқаролар йиғинида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган ҳамда Комиссия фаолиятида иштирок этишга хоҳиши бўлган маҳалла фаоллари киритилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси) томонидан амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган холда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 8-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади тегишли ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш ҳамда соҳага аҳолини кенг жалб этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга, шунингдек ажратилган ерлардан самарали, оқилона ва мақсадли фойдаланишга кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
фуқаролар йиғини аъзолари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда уларнинг шахсий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини оширишда фуқаролар йиғини аъзоларига мавжуд бўш бинолар ва ерлардан мақсадли фойдаланиш, моддий ресурслардан (уруғлик, кўчат, минерал ўғит, кимёвий воситалар ва шу кабилардан) фойдаланишда қулай шарт-шароитлар яратиш, банк ва кредит хизматлари кўрсатиш, маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга чиқариш каби йўналишларда кўмаклашиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ишга лаёқатли фуқароларни аниқлаш, уларнинг касби (мутахассислиги), малакаси, билими ва кўникмаси, қизиқишига қараб уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар, имтиёзлар, давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳнат муносабатларига киришиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш ва маслаҳат марказларига кўмаклашиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, савдо-саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари, ички ишлар органлари профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқининг ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган маслаҳат марказлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалигини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари асосида самарали ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кичик корхоналар, сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш устахоналари, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш юзасидан фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалигини ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ваколатли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг йиғилишларида иштирок этиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалигини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга кўмаклашиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар йиғини аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юз берган қонунбузилишлари ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
тадбиркорлик субъектларига ажратилган ерлардан самарали, оқилона ва мақсадли фойдаланилишини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғини томонидан ҳудудда жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларининг вакиллари, тажрибали ташаббускор хусусий тадбиркорлар, фермерлар, деҳқонлар, ҳунармандлар, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 9-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади атроф муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаролар йиғини ҳудудининг санитария ва экология ҳолатини назорат қилиш, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда иштирок этиш, ушбу жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш;
ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишини таъминлашда, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнинг санитария ҳолатини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Давлат экология қўмитаси инспекторлари билан биргаликда ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда яшил дов-дарахтларни санитар қирқиш ва кесишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилиш, шу жумладан, ёғочлардан тижорат мақсадида фойдаланишда экология талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
аҳолининг уйларни, ҳовлилардаги биноларни, ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ораста сақлаш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, йўллар, кўприклар, кўчалар, коммунал тармоқларни қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш, тарих ва маданият ёдгорликларини, қабристонларни таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосида қатнашишларини ташкил этиш, шу жумладан туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган моддий ва бошқа маблағларни, фуқаролар йиғини маблағларини ушбу мақсадларда ишлатиш, ҳашарлар уюштириш, кўриклар ва танловлар ўтказишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан фуқаролар йиғинининг ваколатлари доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритиш;
ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, умумий фойдаланишдаги жойларни, шунингдек кам таъминланган оилаларнинг уйлари ва хонадонларини таъмирлаш, ушбу мақсадда аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;
ҳудудда ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга доир тадбирлар ўтказиш;
аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назоратнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
фуқаролар йиғини аъзоларини табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
ҳавони тозалаш хусусиятга эга бўлган, инсонлар саломатлигига хавф туғдирмайдиган, аллергик хасталикларни қўзғатмайдиган мевали ва манзарали дарахт, бута ва гул кўчатларини экишга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли томонидан чиқиндиларнинг белгиланган жойларга ташланишини назорат қилиш, мавсумий хазонлар ёқилишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқаролар йиғини аъзоларининг атроф-табиий муҳит тозалигини сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга ошираётган ибратли ишлари ва ижобий тажрибаларини оммалаштириш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғини аъзоларининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига доир тарғибот ишларини амалга ошириш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари, коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотлари, экология соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилоти, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва фуқаролар йиғини томонидан тасдиқлаш учун йиғин кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштиришга оид тадбирлар ташкил этиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотининг вакиллари, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган холда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлашга, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
V. Якунловчи қоидалар
23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 10-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
II. Комиссиянинг мақсади ва асосий вазифалари
4. Комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун кенг жамоатчиликни жалб этиш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштиришга кўмаклашишдан иборат.
5. Комиссия қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
қонун ҳужжатларининг, шунингдек фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан йилнинг ҳар чорагида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига, савдо қоидаларига ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашиш;
ишлаб чиқарувчилар, ижрочилар, сотувчилар ҳамда аҳоли ўртасида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини тарғиб қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;
истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати бўйича, чоралар кўриш учун тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;
фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини фуқаролар йиғини кенгаши томонидан назорат қилишга кўмаклашиш;
фуқаролар йиғини томонидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раислари ҳисоботларини эшитиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш;
ваколатли давлат органларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жамоатчилик назоратини амалга ошириш шаклларини мустақил белгилаш;
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда, маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
давлат органлари ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган сўровномаларни юбориш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
IV. Комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
13. Комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 10 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
14. Комиссия таркибига, қоида тариқасида, ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
16. Комиссия раиси:
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини ва Комиссия котибини сайлайди.
Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
20. Комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
21. Комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.
22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан, фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.
24. Комиссия котиби томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш дафтари юритилади.
Комиссияга келиб тушган мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш дафтари рақамланган, тикилган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт. Комиссияга келиб тушган мурожаатлар ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш дафтари йилнинг 1 январидан бошланиб, 31 декабрида тугалланади.
Комиссияга келиб тушган мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш дафтари 3 йил мобайнида сақланиши зарур.
25. Мурожаатларни кўриб чиқишда ишлаб чиқарувчилар, ижрочилар, сотувчилар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор ҳолатлар аниқланган тақдирда Комиссия чора кўриш учун тегишли давлат органларига мазкур мурожаатларни юбориш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритади.
VI. Якунловчи қоидалар
26. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низомга ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш
ДАФТАРИ
Т/р
Мурожаат қилган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки хўжалик субъектининг номи (манзили, телефони)
Мурожаат тури (ёзма ёки оғзаки)
Мурожаат қилинган сана (кун, ой, йил)
Мурожаат мазмуни
Ижрочи, масъул шахс
Амалга оширилган чора-тадбирлар
Натижа
Изоҳ
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига 11-ИЛОВА
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) шакли, унинг бланкаларини тайёрлаш, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)ни гувоҳномалар билан таъминлаш, гувоҳномаларни алмаштириш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни ташкил этишга нисбатан ягона талабларни белгилайди, улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек уларнинг йўқолганлиги, шикастланганлиги ва эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги учун жавобгарликни белгилайди.
2. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг шахси ва лавозимини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг фуқаролик паспорти ўрнини босмайди.
3. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га туман (шаҳар) фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (кейинги ўринларда кўмаклашувчи комиссия деб аталади) томонидан берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
4. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўзига берилган гувоҳномадан ўз ваколати муддати давомида фойдаланади.
II. Гувоҳноманинг шакли, гувоҳнома бланкларини тайёрлаш, улар билан таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
6. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.
Гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловадаги тавсифга биноан, қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.
Гувоҳноманинг муқоваси ва бланкаси бошқа шахслар, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.
7. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилгач, сайлов ўтказилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай кўмаклашувчи комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланган ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/33/2485-сон)
8. Гувоҳнома бланкалари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) паспортнинг нусхаси ҳамда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори асосида тўлдирилади. Зарур маълумотлар киритилгандан кейин гувоҳномалар бланкаларига улар эгаларининг фотосурати ёпиштирилади.
Гувоҳнома кўмаклашувчи комиссиянинг раиси томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланади. Тайёрланган гувоҳнома шаффоф плёнка билан қопланади.
9. Гувоҳнома сайлов ўтказилган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилади.
10. Тўлдиришда бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
11. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларни бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг тартиб рақами ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлиши лозим.
12. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.
Ҳисобга олиш дафтари ип ўтказиб тикилади, муҳрланади ва кўмаклашувчи комиссияда унинг ваколат муддати давомида сақланади.
Навбатдаги сайловлар эълон қилингач ҳисобга олиш дафтари янги тузилган кўмаклашувчи комиссияга топширилади.
13. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини кўрсатгандан кейин берилади.
15. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) аризасига биноан янги гувоҳнома берилиши мумкин.
Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда гувоҳнома алмаштирилади.
16. Гувоҳнома йўқолганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқолганлиги ва у ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.
Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.
17. Йўқолган гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
18. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда фуқаролар йиғини томонидан бу ҳақда кўмаклашувчи комиссияга хабар берилади ва беш кун муддат ичида гувоҳнома қайтарилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган ҳолатлар бундан мустасно.
19. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар йўқ қилиниши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши керак. Гувоҳномалар кўмаклашувчи комиссия томонидан йўқ қилинади.
III. Якунловчи қоидалар
20. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавобгардир. Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
21. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг муқоваси 60 х 90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда, чармдан ёки унинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14-шрифтда «FUQAROLARNING O‘ZINI O‘ZI BOSНQARISН ORGANI», пастда эса «GUVOНNOMA» деган матн жойлашган.
Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага жойлаштирилади.
Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида бажарилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида «GUVOНNOMA №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, унинг пастида алоҳида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Ko‘maklashuchi komissiya raisi» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.O‘» ҳарфлари жойлашади.
Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда «ГУВОҲНОМА №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Кўмаклашувчи комиссия раиси» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.Ў» ҳарфлари жойлашади.
Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/200/0906-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274 -сон қарорига 13-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғинининг масъул котиби (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) ва кенгаши девони ходимлари фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғинининг, фуқаролар йиғини кенгашининг ва фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссиясида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш ушбу комиссияларнинг котибларига юкланади.
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини ва унинг органларида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда ушбу Низомга мувофиқ замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда самарали олиб борилиши учун шахсан масъулдир.
4. Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан, ишга янги қабул қилинган ходимларни фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
5. Фуқаролар йиғини аъзоларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти яратиб берилиши кафолатланади.
6. Масъул котиб ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган масъул котибга (масъул котиб тайинлангунга қадар фуқаролар йиғинининг раисига (оқсоқолига) далолатнома асосида топширилади.
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;
фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳужжатлари, шунингдек комиссиялар йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;
8. Фуқаролар йиғинининг бошқа ташкилотлар билан хизмат алоқалари хатлар билан почта орқали амалга оширилади. Тезкор равишда бериладиган маълумотлар электрон почта, факс орқали ёки телефонограмма ва телеграмма тарзида юборилади.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 327-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон)
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ҳужжатлар.
Йиғмажилдлар фуқаролар йиғини ва унинг органлари тўғрисидаги низомлар асосида тузилади. Йиғмажилдларни юритишда ҳужжатлар номенклатураси ва уларни сақлаш муддати кўрсатилиши лозим.
12. Юритиладиган йиғмажилдлар масъул котиб томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.
Йиғмажилдларни сақлаш масъул котиб томонидан амалга оширилади.
III. Иш юритишни олиб бориш
13. Фуқаролар йиғинларига келиб тушаётган ҳужжатларни қабул қилиш, уларга бирламчи ишлов бериш (рўйхатга олиш, фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) киритиш учун тайёрлаш) масъул котиб томонидан амалга оширилади.
14. Ҳужжатлар солинган конвертлар, шу жумладан буюртма конвертлар масъул котиб томонидан очилади. Бунда конвертнинг тўғри етказилганлиги ва бутлиги текширилади. Конвертнинг бутлиги бузилган бўлса ёки ундаги ҳужжатлар ва иловалар етарли бўлмаса, бу ҳақда дарҳол ҳужжатни юборувчига маълум қилинади, икки нусхада далолатнома тузилиб, бири масъул котибда қолдирилади, иккинчиси ҳужжатни юборган ташкилотга жўнатилади.
Фуқаролар йиғинига хатолик туфайли келиб тушган ҳужжатлар узоғи билан беш кун муддат ичида масъул котиб томонидан янги конвертга солиниб, аввалги конвертни илова қилган ҳолда тегишли ташкилотларга жўнатилади ва бу ҳақда жўнатувчига хабар қилинади.
15. Келиб тушган ҳужжатлар солинган конвертлар (ҳужжатни юборувчининг манзили ва юборилган вақти фақат конверт орқали аниқланадиган ҳоллардан ташқари) йўқ қилинади.
16. Келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинадиган ва рўйхатга олинмайдиган ҳужжатлар туркумига бўлинади.
Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатга олинмайди. Рўйхатга олинадиган келиб тушган ҳужжатларга рўйхатга олиш штампи қўйилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари, улар қаердан келиб тушганлигидан қатъи назар, алоҳида рўйхатга олинади ва уларнинг ҳисоби юритилади.
17. Фуқаролар йиғинига келиб тушган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда Фуқаролар йиғинларига келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга олингандан сўнг фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) берилади.
18. Фуқаролар йиғини томонидан тайёрланадиган ва бошқа ташкилотлардан келадиган ҳужжатлар билан ишлашда қуйидагилар амалга оширилади:
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан ҳужжатга резолюция белгиланади ва унда ҳужжатнинг ижроси бўйича асосий кўрсатмалар ва ижро муддати акс эттирилади;
Келиб тушган ҳужжатни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш учун киритиш ҳужжат келиб тушган кунда, кўриб чиқилган ҳужжатни тегишлилиги бўйича жўнатиш резолюция белгиланган кунда амалга оширилиши лозим.
Агар резолюцияда ҳужжатнинг ижросига бир нечта ходим масъул этиб белгиланган бўлса, унинг ижроси учун фамилияси биринчи кўрсатилган ходим масъул ҳисобланади.
19. Чиқувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни жўнатиш масъул котиб томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатларни конвертга солишдан аввал уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловаларининг мавжудлиги, ҳужжатни олувчилар сонига ҳужжат нусхаларининг мувофиқ келиши текширилади. Нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар ижрочига тўғрилаш учун қайтарилади.
Буюртма бўйича юбориладиган ҳужжатга ҳужжат юбориладиган ташкилотлар рўйхати тузилади ва масъул котибнинг фамилияси ҳамда юборилган санаси кўрсатилади.
Юбориш учун масъул котибга берилган ҳужжатлар шу куннинг ўзида ёки бир суткадан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва юборилиши керак.
20. Масъул котиб мунтазам равишда келиб тушган, чиқарилаётган, шу жумладан фуқаролар йиғини ходимлари томонидан тайёрланган ҳужжатларни ҳисобга олиб боради ҳамда йил якунлари бўйича маълумотларни умумлаштиради.
Фуқаролар мурожаатларининг ҳисоби алоҳида юритилади.
21. Келиб тушган (чиқарилаётган) ҳужжатнинг индекси мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклда йиғмажилдлар номенклатурасидаги тегишли индекс ва рўйхатга олиш рақамидан иборат бўлади. Қарор ва мажлис баённомалари индекслари бундан мустасно. Уларнинг индекслари ҳужжат турига мувофиқ ҳолдаги рўйхатга олиш рақамларидан иборат бўлади.
22. Ҳужжатларни рўйхатга олиш ушбу Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган назорат карточкаларида расмийлаштирилади. Назорат карточкаси реквизитлари таркиби «назорат белгилари» устуни «ижрочилар», «ижрочининг имзоси», «ижро ҳолати» ва бошқалар билан тўлдирилиши мумкин.
Назорат карточкаларида ҳужжатлар рўйхатга олинаётганда фақат фуқаролар йиғинида тузилган ёки бошқа ташкилотлардан юборилган ҳужжатлар (сўровлар) мустақил тарзда рўйхатга олиниши лозим. Жавоб тариқасида юборилган ҳужжатлар назорат карточкасининг ўзида белгиланади.
Назорат карточкаларининг тақвим шкаласи ҳужжатлар ижроси муддатларини назорат қилиш учун қўлланилади. Унда ҳужжат ижро қилиниши лозим бўлган сана белгиланади.
«Корреспондент» устунига ҳужжатни юборган ёки ҳужжат юборилаётган ташкилот номи ёзилади. Фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати тайёрланганда фуқаролар йиғинининг номи ёзилади.
«Ҳужжат келиб тушган сана ва индекс» устунида ҳужжат келиб тушган сана ва фуқаролар йиғинида берилган индекс кўрсатилади.
«Ҳужжатнинг санаси ва индекси» устунида ҳужжатни юборган ташкилот томонидан белгиланган ҳужжат юборилган сана ва индекс кўрсатилади. Чиқиш хати ёки фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати рўйхатга олинганда ушбу устунда рўйхатга олинаётган ҳужжат имзоланган сана ва индекс ёки рўйхатга олиш рақами қўйилади.
«Қисқача мазмуни» устунида ҳужжатнинг тури, сарлавҳаси ёки қисқача мазмуни кўрсатилади.
«Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар» устунида топшириқ берилаётган шахснинг фамилияси, масалани ҳал қилиш бўйича қисқа ва аниқ топшириқ, бажариш муддати, резолюция муаллифи ва сана кўрсатилади.
«Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот» устунида масаланинг аниқ ечими, жавоб хатининг сана ва индекси кўрсатилади. Агар жавоб хатини тайёрлаш зарурати бўлмаса, ташаббусли ҳужжатдаги масала қачон, ким томонидан ва қандай ҳал қилинганлиги тўғрисида ёзув киритилади.
«Ҳужжатни олганлиги тўғрисида ижрочининг имзоси» ва «Сана» устунларида ижрочи имзо қўяди ва ҳужжат олинган сана кўрсатилади.
«Назорат белгилари» устунида ҳужжатнинг ижро муддатларини назорат қилиш тўғрисида белгилар қўйилади ва ҳужжат ижроси кечикишининг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Назорат карточкалари фуқаролар йиғини иш ҳажмига қараб нашр қилинади.
Назорат карточкалари хронологик тарзда-аввалги вақтдан кейинги вақтга тартиби бўйича жойлаштириб борилади.
23. Фуқаролар йиғинларида назорат картотекаси юритилиши лозим. Бунда ахборотнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш учун ахборот хавфсизлиги талабларини бажарган ҳолда махсус автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланилиши мумкин.
24. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича назорат картотекаси уларнинг фамилиялари бўйича алфавит тартибида ҳамда рўйхатга олиш рақами тартиби бўйича тузилади.
25. Ҳужжатнинг ҳар бир тури (қарор, баённома, хат ва бошқалар) аниқ белгиланган реквизитлар мажмуига (таркибий қисмларига) ва улар жойлашувининг стандарт тартибига эга бўлиши керак.
26. Ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштиришда асосий талаблар:
ҳужжатнинг ижро қилинганлиги ва йиғмажилдга жойлаш тўғрисидаги белги.
27. Ҳужжатларни тузиш учун А4 (210 х 297) ва А5 (148 х 210) шаклдаги бланкалар қўлланилади. Ҳужжат бланкасида 5-иловага мувофиқ реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак.
Аниқ ҳужжатлар турига йил мобайнида 200 дан ортиқ эҳтиёж бўладиган ҳолларда бланкаларни нашр қилиш усули бўйича тайёрлашга йўл қўйилади.
Бланкалар чапдан 20 мм, юқоридан 10 мм, ўнгдан ва пастдан 8 мм дан кам бўлмаган ўлчамларда ёзув киритиладиган майдонларга эга бўлиши керак.
28. Икки ва ундан ортиқ варақларда тайёрланадиган ҳужжатларнинг иккинчи ва кейинги варақлари рақамланиши керак. Рақамлар варақнинг юқори қисмининг ўртасида, араб рақамлари билан қўйилади, бунда «варақ» сўзи ва тутуқ белгилари қўйилмайди.
29. Ҳужжат турининг номи ҳар бир ҳужжатда (хатлардан ташқари) кўрсатилиши шарт.
30. Ҳужжат сарлавҳаси қисқа шаклда бўлиб, асосий матн мазмунини аниқ ифодалаши керак. Сарлавҳаларни ҳужжатнинг номига мувофиқ ҳолда шакллантириш тавсия этилади. Масалан:
қарор (нима тўғрисида?): «Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида», йиғилиш баённомаси (ниманинг?): «Яраштириш комиссияси йиғилишининг».
Агар ҳужжат бир нечта турдош ташкилотларга юборилаётган бўлса уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш керак. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарларига
Ҳужжатда ҳужжатни олувчилар тўрттадан кўп бўлмаган тақдирда уларнинг номи тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжат беш ёки ундан кўп манзилга юборилаётганда ҳужжатни юбориш учун рўйхат тузилади ва ҳар бир ҳужжатда битта олувчи қўшимча (ёзма ёки босма тарзда) кўрсатиб қўйилади. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар раҳбарларига (рўйхат бўйича)
Агар ҳужжат жисмоний шахсга юборилаётган бўлса аввал почта манзили, сўнгра олувчининг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси кўрсатилади. Масалан:
100129, Тошкент ш. Чилонзор тумани
6-мавзе, 9-уй, 69-хонадонда яшовчи
С.А. Барноевга
Давлат ташкилотлари ва доимий корреспондентларга юборилаётган ҳужжатларга почта манзили қўйилмайди.
32. Ҳужжатлар санаси расмийлаштирилаётганда йил, сана ва ойнинг тартиб рақами араб рақамларида қўлланилади. Масалан: 29.04.2012 й.
Молиявий тусдаги маълумотларга эга ҳужжатларда санани расмийлаштиришда сўз ва рақамлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Масалан: 2012 йил 15 апрель.
33. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви (фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), маслаҳатчилари, масъул котиб билан) шахсий имзодан ташқари, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва имзолаш санасини ўз ичига олган тегишли визалар билан расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда виза қўяётган шахснинг лавозими ҳам кўрсатилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
Ҳужжат бўйича қўшимчалар ва эътирозлар алоҳида варақда келтирилади. Масалан:
Келишув грифи «Имзо» реквизитидан қуйида ёки ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади. У қуйидаги элементларни ўз ичига олади: «Келишилган» сўзи, келишган мансабдор шахс лавозими (ташкилот номи ҳам кўрсатилади), шахсий имзо, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, сана. Масалан:
34. «Имзо» реквизити таркибига ҳужжатни имзолаётган шахснинг лавозими (агар ҳужжат бланкада расмийлаштирилмаган бўлса тўлиқ, агар бланкада бўлса қисқа), шахсий имзо ва унинг таърифи киради. Масалан:
Ҳужжат бир неча мансабдор шахслар томонидан имзоланаётганда уларнинг имзоси эгаллаган лавозимига кўра юқоридан пастга қаратиб жойлаштирилади.
Тенг лавозимдаги шахслар томонидан ҳужжат имзоланаётганда уларнинг имзоси бир қаторга жойлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) узоқ вақт бўлмаганда ҳужжатларни фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири имзолайди. Бунда ҳужжатни имзоловчи шахснинг амалдаги лавозими ва унинг фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатнинг лавозим номи олдига эгик чизиқ қўйиб ёки «ўрнига» сўзини ишлатиб имзолашга йўл қўйилмайди.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
35. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олган тасдиқлаш грифига эга бўлиши керак: «Тасдиқлайман» сўзи, ҳужжатни тасдиқлаётган шахснинг лавозими, шахсий имзо, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва сана. Масалан:
«Тасдиқлайман» Учқўрғон тумани «Янги ҳаёт» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) имзо А. Маҳмудов 17.09.2012 й.
«Йиғмажилдга» белгиси ҳужжат билан ишлаш якунига етказилганлигини билдиради.
Ҳар бир ҳужжат бевосита ижрочи тўғрисидаги белгига эга бўлиши керак. Бундай белги ҳужжатнинг ҳар бир нусхасида, ҳужжатнинг сўнгги варағининг пастки чап қисмида, агар жой бўлмаса — варақнинг орқа томонида қўйиладиган ҳужжат ижрочисининг (ҳужжатни тайёрлаган ходимнинг) фамилияси ва хизмат телефонидан иборат. Масалан:
Д.К. Маҳкамов, тел.: 8 (371) 294-45-14.
38. Агар ҳужжатнинг иловалари бўлса — улар ҳақидаги белги қуйидагича қўйилади.
Матнда ҳужжатга илова борлиги кўрсатилади. Масалан: «Интизор» кўчасида истиқомат қилувчи иловада келтирилган рўйхатдаги хорижда ишлаб келган фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари кўрилсин».
Маъмурий ҳужжатлар иловалари биринчи варағининг юқориги ўнг қисмида қуйидаги шаклда белгига эга бўлиши керак:
(ҳужжат санаси ва рақами, ҳужжат номи)га илова
Ҳужжатга бир нечта иловалар бўлса — уларга тартиб рақами қўйилади.
Агар ҳужжат матнида унга қўшилган иловалар ҳақида эслатиб ўтилмаса, унда иловаларнинг варақлари ва нусхалари сони келтирилган рўйхат келтирилиши керак.
Агар ҳужжатга бошқа, иловалари мавжуд бўлган ҳужжат қўшиб юборилаётган бўлса — унда илова мавжудлиги ҳақида қуйидаги шаклда белги қўйилади:
Илова:
Туман молия бўлимининг 05.05.2012 йилдаги 104-1/202-сон хати ва унга илова, жами 16 варақда, 5 нусхада.
Агар илова ҳужжатда кўрсатилган барча олувчиларга юборилмаётган бўлса, унда илова мавжудлиги тўғрисида қуйидагича белги қўйилади:
Илова: 5 варақда, 1 нусхада, биринчи манзилга.
Агар илова брошюраланган бўлса — варақлар сони кўрсатилмайди.
39. Ҳужжат нусхаси — ҳужжатдаги барча реквизитларнинг кўчирилган нусхаси. Кўчирма — ҳужжат бир қисмининг нусхаси.
Ҳужжатлардан нусха (кўчирма) фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) рухсати билан берилади. Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари шакллантирилаётганда бошқа ташкилотлардан берилган ва тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан нусха ва кўчирма олишга йўл қўйилади (диплом, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва шунга ўхшаш ҳужжатларнинг нусхалари).
Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) фуқаролар йиғини кенгашининг умумий бланкасида чиқарилади ва унинг аслига тўғрилигини тасдиқловчи ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
Агар нусха бланкада чиқарилмаса, лекин ҳужжатнинг бланкада тайёрланган аслидан олинаётган бўлса - ҳақиқий нусхадаги бланка матни тўлиқ кўчирилади. Нусханинг биринчи варағи юқоридаги ўнг қисмига «Нусха» белгиси қўйилади. Тасдиқловчи ёзув қуйидаги шаклда киритилади:
Аслига тўғри
Масъул котиб (имзо) З. Мусаева, 11.10.2012 й.
Тасдиқловчи ёзув «Имзо» реквизитидан пастга қўйилади.
Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) бошқа ташкилотга юборилаётганда ёки алоҳида шахсларга берилаётганда тасдиқловчи ёзувга муҳр қўйилади.
40. Бланкаларнинг сақланишини таъминлаш ва ҳисобини юритиш мақсадида ҳар қайси турдаги (қарор, хат) бланкалар рақамланган бўлиши керак. Рақам бланканинг орқа бетидаги юқори қисмининг чап томонига қўйилади.
41. Келиб тушган ҳужжатларга жавоб хати тайёрланаётганда келиб тушган хатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
42. Ҳар бир фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) йиғилиш ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар йиғини аъзоларининг сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолда баённома юритилади.
Йиғилиш баённомаси ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарорини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб имзолайдилар. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, баённомани фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири ва масъул котиб имзолайди.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
43. Йиғилиш баённомасининг санаси йиғилиш ўтказилган кун ҳисобланади. Йиғилиш баённомаси тартиб рақами йил мобайнида хронологик тарздаги кетма-кетликда белгилаб борилади. Кейинги йил тартиб рақамлари янгидан бошланади.
44. Йиғилиш баённомаси матни кириш ва асосий қисмдан иборат бўлади. Йиғилиш баённомаси матнининг кириш қисмида йиғилиш иштирокчиларининг сони, таклиф қилинганларнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Йиғилиш баённомасида раислик қилувчининг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари, фамилияси, муҳокама қилинадиган масалалар, ушбу масалалар бўйича маърузачиларнинг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, регламент кўрсатилган кун тартиби ёзилади.
Йиғилиш баённомасининг асосий қисми кун тартиби бандларига мувофиқ тарзда бўлимларга ажратилади. Ҳар бир бўлим «эшитилди — сўзга чиқдилар — қарор қилинди» тартиби бўйича тузилади.
45. Йиғилиш баённомаси санаси йиғилиш ўтказилган сана ҳисобланади.
46. Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилган санадан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва имзоланиши керак.
47. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси йиғилишлари баённомалари ушбу Низомнинг 42 — 46-бандларига мувофиқ расмийлаштирилади.
48. Йиғмажилдлар номенклатураси — фуқаролар йиғинида юритиладиган, сақлаш муддати кўрсатилган, белгиланган тартибда расмийлаштириладиган йиғмажилдлар сарлавҳаларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.
Йиғмажилдлар номенклатураси йиғмажилдларни тўғри шакллантириш, уларни ҳисобга олиш ва излаб топишни таъминлаш, ҳужжатларнинг сақланиш муддатини кўрсатиш учун тузилади.
49. Фуқаролар йиғини йиғмажилдларнинг номенклатураси масъул котиб томонидан тайёрланади.
Йиғмажилдлар номенклатураси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.
Йиғмажилдлар номенклатураси 2,5 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ёки фуқаролар йиғинининг вазифалари ва таркибий тузилиши ўзгарган вақтда қайта тузилади ва тасдиқланади.
50. Йиғмажилдлар номенклатурасига ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган йиғмажилдлар, шунингдек ахборот-маълумотнома ва назорат картотекалари, шахсий йиғмажилдлар киритилади.
52. Йиғмажилдлар номенклатурасидаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг таркиби ва мазмунини акс эттириши керак. Номенклатурадаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлашни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳар бир сарлавҳада ҳужжатнинг турини (турларини), мазмунини, ёзишмаларда эса корреспондентни кўрсатиш керак.
Маъмурий ҳужжатлар ёки йиғилиш баённомаларини ўз ичига олган йиғмажилдлар сарлавҳасида уларнинг асли ёки нусхаси эканлиги кўрсатилиши керак.
Агар йиғмажилд таркиби бир неча турдаги ҳужжатлардан иборат бўлса, бир масалага оид, лекин иш юритиш кетма-кетлиги бўйича ўзаро боғлиқ бўлмаса сарлавҳаларда «ҳужжатлар» атамаси қўлланилади. Умумлаштирувчи ҳужжатга (масалан, йиғилиш баённомаси) илова ҳужжатлар ҳам «ҳужжатлар» тушунчаси билан белгиланади.
53. Йиғмажилд индекси икки элементдан иборат бўлади: фуқаролар йиғини ва унинг органлари рақами ва ушбу тузилма қисми доирасидаги тартиб рақами (01-1, 01-2, 02-1 ва бошқалар).
Масалан:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) — 01-1, 01-2 ва бошқалар;
фуқаролар йиғини кенгаши — 02-1, 02-2 ва ҳ. к.;
фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси — 03-1, 03-2 ва ҳ. к.;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси — 04-1, 04-2 ва бошқалар.
Йил давомида янги тузилган йиғмажилдлар номлари йиғмажилдга қўшимча тарзда киритилади. Шу мақсадда йиғмажилдлар номенклатурасининг ҳар бир бўлимида захира рақамлар қолдирилади.
54. Йил якунида йиғмажилдлар номенклатураси охирида юритилган йиғмажилдлар сони тўғрисида ёзув киритилади.
55. Йиғмажилдларни шакллантириш — бу йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ ижро қилинган ҳужжатларни йиғмажилдларга гуруҳлашдир.
Йиғмажилдларни шакллантириш масъул котиб томонидан назорат қилинади.
Йиғмажилдларни шакллантиришда қуйидаги умумий қоидаларга риоя қилиниши керак:
йиғмажилдга фақат ижро қилинган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаш;
муайян масалага оид барча ҳужжатларни биргаликда жойлаш;
Йиғмажилдда варақлар сони 250 тадан ошмаслиги зарур. Варақлар сони кўп бўлганда иккинчи ва ундан кейинги жилдлар юритилади.
56. Кадрлар масалаларига оид ҳужжатлар алоҳида шакллантирилади.
Маъмурий ҳужжатлар ва йиғилиш баённомалари хронологик тарзда, тегишли рақамлари бўйича жойлаштирилади.
57. Ёзишмалар календарь йил даври учун йиғмажилдга аниқ масалалар бўйича гуруҳланади ва хронологик кетма-кетликда тизимлаштирилади.
Жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин қўйилади.
58. Режалар, ҳисоботлар, сметалар уларнинг лойиҳаларидан алоҳида гуруҳлантирилади.
59. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиб, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг аъзолари шахсий варақалари йил давомида мустақил йиғмажилдларга гуруҳланади.
(59-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган фуқаролар йиғини фаоллари — фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ва тафтиш комиссияси аъзоларининг шахсий варақалари ҳам алоҳида йиғмажилдларга гуруҳланиши мумкин.
60. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши масъул котиб томонидан таъминланади.
61. Идоравий архивга ёки тегишли архивга берилаётган, доимий ва вақтинча (10 йилдан ортиқ) сақланадиган ҳужжатлар, улар бўйича иш юритиш тугатилгандан 2 йил ўтгандан сўнг тартибга келтирилиши керак.
Ҳужжатларни тартибга келтириш қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Йиғмажилдлар тикилади, мавжуд талабларга мувофиқ расмийлаштирилади ва уларга рўйхатлар тузилади (доимий ва фуқаролар йиғини фаолларига доир ҳужжатларга алоҳида).
Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссияси томонидан маъқуллангандан сўнг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган далолатномаларга мувофиқ ҳужжатларни йўқ қилиш фуқаролар йиғини кенгаши томонидан амалга оширилади.
62. Ходим ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда ижроси тугалланмаган ва унинг ҳисобида бўлган йиғмажилдлар ушбу лавозимга янги тайинланган ходимга ёки унинг мажбуриятлари зиммасига юкланган ходимга ҳисобга олиш карточкаси ёки рўйхатга олиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Ишдан бўшаган ёки бошқа ишга ўтган ходим олган ҳужжатларини (регламент, йўриқнома, низом ва б.), услубий адабиётларни масъул котибга топширади.
IV. Якунловчи қоида
63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларида рўйхатга олинмайдиган келиб тушган ҳужжатларнинг
РЎЙХАТИ
1. Маълумот учун юборилган хат нусхалари;
2. Хизмат сафари ва меҳнат таътилига рухсат бериш сўралган хатлар;
3. Йиғилишлар, мажлислар тўғрисидаги хабарлар, кун тартиби;
ЙИҒМАЖИЛДЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ _______ № ________ ___________________________________________ (тузилган жойи) __________ йил учун
Йиғмажилд индекси
Йиғмажилд сарлавҳаси (жилд, қисм)
Йиғмажилдлар сони (жилдлар, қисмлар)
Йиғмажилдни сақлаш муддати ва рўйхат бўйича модданинг тартиб рақами
Изоҳ
1
2
3
4
5
Масъул котиб
_____________
_______________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
«КЕЛИШИЛГАН»* ________ (вилоят, шаҳар) архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссиясининг __ йил ___ даги ___-сон баёни
* Агар фуқаролар йиғини давлат архивининг жамлаш манбаига киритилган бўлса, у ҳолда йиғмажилдлар номенклатураси тегишли давлат архиви ёки архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссияси билан келишилади.
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар ______________________________________ ______________________________________________________________________________