toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон ва «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 ноябрь,
518-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 3 ноябрдаги 518-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 462-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда)