1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойишига мувофиқ махсус комиссия истеъмолчиларнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларининг ҳамда энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан ҳисоб-китобларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқди. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай ҳисоб-китоблар интизомининг бузилиши ҳоллари давом этмоқда, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларни энергия манбаидан узиб қўйишга доир талаблар бажарилмаяпти, тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар кўпаймоқда. Берилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мақбул тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми эскирган, у истеъмол қилинган энергия учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши учун зарур даражадаги жавобгарликни таъминламайди.
Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тўлов муддати ўтган қарзларни йиғиш ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш функцияси юклансин.
Белгилаб қўйилсинки, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган тўлов талабномалари тўғрисидаги реестрлар бўйича юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан сўзсиз тартибда ундириб олинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ундириб олиш чора-тадбирларини кўриш учун муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
электр энергияси истеъмолчиси бўлган барча юридик шахслар истеъмол қилинган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар ойда, календарь ой тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга мажбурдирлар;
белгиланган 30 календарь кундан ортиқ муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибга кўра бериладиган 1-иловага мувофиқ корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади;
уй-жойлар ва квартираларнинг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш фақат энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун қарзлар тўлиқ тўлангандан кейин амалга оширилади.
4. Тўлов муддати ўтган қарзлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш бўйича талабларга риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий электр энергияси сотиш корхоналари раҳбарлари зиммасига юклансин.
30 кундан ортиқ қарздорлик мавжуд бўлганда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизими ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ходимларига истеъмолчилар узиб қўйилмаганлиги ва уларга электр энергияси берилганлиги учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида жарима жазолари белгиланадиган, ушбу ҳолат такрорланганда эса — улар эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладиган тартиб белгилансин.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 2004 йил 31 декабргача тегишли мансабдор шахслар билан меҳнат шартномаларида ишлаб чиқариладиган ва бериладиган электр энергиясининг сақланиши, технологик йўқотишлар параметрларига риоя этилиши учун моддий жавобгарликни назарда тутсин.
5. Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2005 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
6. Белгилансинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекловларсиз тижорат банки муассасаларида ва тўловларни қабул қилиш кассаларида амалга оширадилар.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи тузилмалар, тижорат банклари истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича барча мавжуд чеклашларни олиб ташласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Аҳолига мумкин қадар қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш бўйича мини-банклар ва тижорат банклари филиалларининг махсус кассаларини очиш ва уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига аҳолидан коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича мини-банклар ва махсус кассалар очишда ёрдам кўрсатсинлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2005 йил 1 июлгача ахборот берсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, бошқа коммунал хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тижорат банклари билан шартномалар тузсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 ноябрь,
511-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 1-ИЛОВА
Электр энергияси махсус тартибга кўра бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхати
10. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари
1. Мазкур Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда энергия билан таъминловчи ташкилот ва электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
Мазкур Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.
2. Энергия қурилмалари бевосита етказиб берувчиларнинг тармоқларига уланган абонентларга (истеъмолчиларга) электр энергияси етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартнома бўйича амалга оширилади.
Электр энергияси етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишда субабонентларнинг абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ва мазкур Низом билан тартибга солинади.
3. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар барча истеъмолчилар томонидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
4. Абонентда турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган энергия қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга тортиб келтирилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида ҳар бир тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Узил-кесил ҳисоб-китоб тасдиқланган тарифларга мувофиқ шартномада қайд этилган тартибда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
5. Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги низом бузилган ҳолда истеъмолчи энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан бошқа тариф гуруҳига нотўғри ўтказилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
6. Ҳар ойда истеъмолчиларнинг барча тоифаларига электр энергияси етказиб бериш улар шартномага мувофиқ тегишли ойда етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлагандан кейин амалга оширилади.
Истеъмолчида электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар мавжуд бўлган тақдирда, улар томонидан аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлар муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Истеъмолчининг айби билан шартномада кўрсатилган ҳажмларга нисбатан электр энергияси кам истеъмол қилинганда тўланган аванс маблағлари қайтарилмайди, балки истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
7. Энергия билан таъминловчи ташкилот ҳар ойда абонент билан биргаликда ҳисоб-китоб даври учун тармоқларнинг баланс мансублилиги чегараларида электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ёзиб олади. Ушбу кўрсаткичларни абонент ҳисоб-китобларга киритади, олинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини ва унинг учун тўланиши керак бўлган суммани улар бўйича аниқлайди.
Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин икки кун муддатда энергия билан таъминловчи ташкилот ва абонент электр энергияси етказиб бериш далолатномасини тузадилар. Бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиш приборларининг ёзиб олинган кўрсаткичлари асосида энергия билан таъминловчи ташкилот абонентга счёт-фактура ёзиб беради. Абонентда турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган бир неча объект мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар ҳар бир объект бўйича ёйиб кўрсатилган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.
8. Энергия билан таъминловчи ташкилот ва электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар истеъмолчи томонидан энергия билан таъминловчи ташкилотнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади, тўловларни мақсадли молиялаштириш схемалари бўйича амалга ошириш, белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китоб қилиш ҳам шу жумлага киради (мазкур Низомга 1-илова).
9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёридаги электр энергияси истеъмолчилари бўлган сув билан таъминловчи корхоналар истеъмол қилинган электр энергияси учун энергия билан таъминловчи ташкилот билан ҳисоб-китобларни ҳар ойда ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан амалга оширадилар.
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари (ширкат хўжаликлари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари олинган электр энергияси учун ўз маблағлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан биринчи навбатда ажратиладиган махсус ҳисоб рақамлари бўйича мақсадли молиялаштириш маблағлари (траншлар) ҳисобига ҳисоб-китоб қилади (мазкур Низомга 2-илова).
Истеъмолчида валюта маблағлари ва қарзлар мавжуд бўлганда тўлов валюта маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10. Истеъмолчилар ой давомида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда 30 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.
Узил-кесил ҳисоб-китоб кўрсатилган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатади, мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.
Бир вақтнинг ўзида, энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергияси етказиб бериш далолатномаси асосида амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳисобот ойида етказиб берилган электр энергияси суммасига акцепт билан тўлов талабномаси беради.
11. Истеъмолчилар томонидан олинган электр энергияси қиймати учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, махсус тартибга кўра электр энергияси бериладиган корхоналар учун — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблайди.
Пеня шартномада берилган электр энергияси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш (тўлов)нинг қайд этилган муддати тамом бўлгандан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
13. Истеъмолчининг таклифига кўра мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин (жорий ой тамом бўлишигача) электр энергиясининг шартномавий ҳажмлари ўзгартирилиши ва, агар, электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган бўлса, тўлиқ олмаслик ёки ортиқча олиш деб ҳисобланмайди.
14. Истеъмолчилар ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда, ҳисоб-китоб даврида электр энергияси шартномадаги миқдорнинг 5 фоизидан кўп миқдорда тўлиқ олинмаганда (давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бундан мустасно) ёки тўлиқ берилмаган тақдирда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима санкциялари назарда тутилади.
15. Ҳисоб-китоб даврида ортиқча олинган/тўлиқ олинмаган (тўлиқ берилмаган) электр энергияси ҳажми истеъмолчининг ҳисоботи ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади, бу жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
16. Энергия билан таъминловчи ташкилот жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.
17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергия истеъмоли ва генерацияси учун тарифи бўйича чегиришлар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.
18. Электр энергиясини узиб қўйиш техноген ва авария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган, алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарининг тўлов муддати ўтган қарзлари вужудга келган тақдирда ҳақи тўланмаганлиги учун электр энергияси берилишини чеклаш, белгиланган тартибда, энергия билан таъминлашнинг технология ва авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Энергия билан таъминловчи ташкилотлар ва электр энергияси истеъмолчилари томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
III. Сотиладиган электр энергияси бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот
19. Қуйидагилар энергия билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:
а) текширишдан ўтган, актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларига мувофиқ электр энергияси ҳисобини белгиланган тартибда юритиш;
б) счёт-фактураларни расмийлаштириш;
в) тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва уларни берилган электр энергияси қийматини ва жарима санкцияларини (ортиқча, кам олганлик учун, пеня) тўлаш учун банкка тақдим этиш;
г) тариф гуруҳлари бўйича айланма ведомостни юритиш;
д) жарима санкциялари бўйича айланма ведомостни юритиш;
е) ишлаб чиқарилган, олинган ва сотилган электр энергияси, шунингдек асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузиш.
20. Энергия билан таъминловчи ташкилот қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳисоб-китоб даври тугагандан кейин беш кун мобайнида, абонент билан биргаликда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш билан бир вақтда, ҳисоблагичларнинг тартиб рақамларини ҳамда амалда истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳисоботни расмийлаштиради (ушбу Низомга 3-илова), у берилган ва сотилган энергияни ҳисобга олишнинг бирламчи ҳужжати ҳисобланади;
б) истеъмолчи томонидан тақдим этилган, белгиланган шакл бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади (ушбу Низомга 4-илова). Бунда истеъмолчи учун ҳисоблаб ёзилган умумий сумма қуйидагилардан иборат бўлади:
кўрсатилган қувват учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
электр тармоқларида исроф бўлган энергияни ҳисобга олган ҳолда шартномада қайд этилган миқдор доирасида истеъмол қилинган актив энергия учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
шартномадаги миқдордан ортиқча истеъмол қилинган актив энергия учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
реактив қувват ва энергия учун чегиришлар (устамалар) суммаси (қўшилган қиймат солиғисиз);
жарималар суммаси (кам, ортиқча олганлик, пеня). Электр энергияси учун тўлов ҳужжатлари энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳисоб-китоб даври учун бир марта ёзилади;
в) ҳар ойда ҳисоб-китоб даври тугагандан кейин 5 кун мобайнида хизмат кўрсатувчи банкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатлар тўпламини тақдим этади;
г) энергия истеъмоли ва истеъмол қилинган энергия учун тўлов тўғрисидаги ҳисобот асосида электр энергияси бўйича айланма ведомостни тўлдиради (ушбу Низомга 5-илова), айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 5а-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Электр энергияси учун истеъмолчининг тўлов суммаси, маблағларнинг энергия билан таъминловчи ташкилотга тушишига қараб, айланма ведомостга ёзиб борилади;
д) ҳар қайси ҳисоб-китоб ойи учун айланмаларни акс эттириш (тақдим этиш ва тўлаш) ва истеъмолчининг сальдо қолдиқлари учун шахсий варақа бўйича ҳисобни юритади (ушбу Низомга 6-илова).
21. Юқорида кўрсатиб ўтилган бирламчи ҳужжатлар ва айланма ведомост асосида энергия билан таъминловчи ташкилот ҳар ойда, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган муддатларда, лекин ҳисобот даври тугагандан кейин 8 кундан кечикмай (йил чораги учун, ярим йил учун, йил учун) ортиб борувчи якун билан электр энергияси сотиш балансини тузади (ушбу Низомга 7-илова). Электр энергияси сотиш балансида ҳар қайси ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (тақдим этиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади. Балансларнинг ишончлилиги ҳар чоракда, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган барча истеъмолчилар томонидан солиштириш далолатномалари билан тасдиқланади.
22. Ҳар ойда, айланма ведомост ва энергияни сотиш баланси асосида, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчилар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома тузади (ушбу Низомга 8-илова), ушбу ҳужжатлар ҳисоб-китоб даври учун корхона молия-хўжалик фаолияти балансининг узвий қисми ҳисобланади.
23. Ҳисобга олиш ва берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги учун жавобгарлик энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Истеъмол қилинган энергия учун ўзаро ҳисоб-китобларни тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари асосида амалга ошириш намунавий схемаси
*Изоҳ. «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари ҳамда энергия истеъмолчилари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлган ҳолларда икки-уч кун муддатда тижорат банклари кредитлари асосида амалга ошириладиган схемалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг траншлар бўйича ўтиши намунавий схемаси
*Изоҳ. Пахта, дон ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари билан ҳисоб-китоблар траншлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси схемалари бўйича амалга оширилади.
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
1-устун —ҳисоблагичнинг (завод, инвентарь) рақами. 2,3,4-устунлар — ток трансформатори ва кучланиш трансформатори асосида белгиланадиган ҳисоблаш коэффициенти. 5,6-устунлар — ҳисоблагичнинг бошланғич кўрсаткичи ва кўрсаткич ёзиб олинган вақтдаги (охирги) кўрсаткичи. 7,8-устунлар — тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича электр энергияси сарфи. Ҳисобот корхона раҳбари ва бош энергетиги томонидан имзоланади ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланади.
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Мажбурий
ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ
* Изоҳлар: 1. Реактив энергия (қуввати) компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) бир нуқта бўйича 30 минг кВт соатдан ортиқ ўртача ойлик электр энергияси истеъмол қиладиган электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортлари ( электр кучи билан тортиш машинаси) мавжуд бўлган саноат ва унга тенглаштириладиган истеъмолчилар билан амалга оширилади. 2. Реактив қувват ва энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив қувват ва энергияни ҳисоблаш приборлари кўрсаткичи асосида аниқланади ҳамда максимал юкламанинг 1 квар тўлови ва (ёки) истеъмол қилинган реактив энергиянинг 1 квар. соат учун тўлови сифатида ундирилади.
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА