Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/4-сон
қарори (рўйхат рақами 1290, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга;
йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, кредит шартномалари бўйича жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга ҳақли эмас.
Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк йўқолганда, камомад аниқланганда, агар бу ҳолатлар енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулкни баҳолаш қиймати нархида тўлаши шарт.
Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк шикастланганда, агар шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулк нархидан ошмаган қийматда тўлаши шарт.».
2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Кредитнинг суммаси ва муддати, шунингдек, бериладиган кредит бўйича ҳақ ставкасининг миқдори томонларнинг келишувига асосан мазкур Қоидалар талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.».