Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон
қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Микрокредит ташкилотининг капитали қуйидаги компонентлардан иборат:
г) бошқа ўз маблағлари.».
2. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан микрокредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга.».