1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
«Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш учун статистика маълумотлари ягона тизимини янада такомиллаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахслар (кейинги ўринларда жабрланувчилар деб аталади) бўйича тизимли таҳлил ўтказиш ва уларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритиш юзасидан масъул орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда ягона марказлаштирилган ахборот тизими деб аталади) жорий этишга доир чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга олиш ахборот тизимининг қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилишини таъминласин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида, «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» орқали киритилиши;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган ҳуқуқбузарликлар ягона марказлаштирилган ахборот тизимига электрон компьютер тармоғи орқали тақдим этилиши;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни текшириш ҳамда зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ундирилган жарима тўловларини автоматлаштирилган тарзда биллинг тизими ёрдамида ягона марказлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш механизми ишлаб чиқилиши ва тажриба тестидан ўтказиш орқали босқичма-босқич жорий этилиши;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар ягона марказлаштирилган ахборот тизими электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
электрон рақамли имзо воситаларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ сертификатлаш тизими жорий этилиши;
ягона марказлаштирилган ахборот тизимини тажриба тестидан ўтказишни жорий этишга доир ташкилий тадбирларни амалга ошириш якунларига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича икки ой муддатда таклифлар киритиш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
4. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ҳисоби ушбу қарор билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ юритилишини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
5. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органларнинг махсус жамғармаси маблағлари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобга олиш ахборот тизимини ривожлантириш ва жорий этиш тадбирларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш]
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига П.Р. Бобожонов юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
322-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарорига 1-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни (кейинги ўринларда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар деб аталади) марказлаштирилган ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни ягона марказлаштирилган ахборот тизимида жамлаш, ишлаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни давлат органларига тақдим этиш ҳисобга олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
3. Қуйидагилар ҳисобга олишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
қонунийлик;
ахборотнинг холислиги, ишончлилиги ва таққосланувчанлиги;
ахборотдан ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган доирада фойдаланилиши ва уларнинг ошкоралиги;
ҳисобга олишнинг мажбурийлиги ва бир хиллиги.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
маълумотларнинг идоравий базаси — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ваколатли органлар барча бўлинмаларининг (туман, шаҳар, вилоят, республика бўғинининг) қарорлари асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлган маълумотларнинг идоравий электрон базаси;
маълумотларнинг ҳудудий базаси — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги барча ваколатли органларнинг қарорлари асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳудудий электрон базаси;
ягона марказлаштирилган ахборот тизими — республика бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган электрон базаси;
ваколатли органлар — қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан иш юритиш ва тегишли жазо чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган давлат органлари;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
хос рақам — ягона марказлаштирилган ахборот тизими томонидан маъмурий баённома рақамига боғлиқ бўлмаган, маъмурий жазога тортилган шахсга нисбатан ахборот тизимига киритилган қарорга бериладиган идентификациялаш рақами;
биллинг тизими — маъмурий жазо чорасига тортилган шахсларга нисбатан ундирилган ёки тўланган жарима йиғимларини (суммаларини) автоматлаштирилган электрон тўлов тизимлари орқали ҳисобга олиш тизими;
талабнома — тегишли ваколатли органларнинг ёзма талабига биноан шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги ҳақидаги маълумотларни сўраш учун белгиланган шаклдаги расмий ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
5. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг марказлаштирилган ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ягона марказлаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
6. Ягона марказлаштирилган ахборот тизими, маълумотларнинг ҳудудий ва идоравий базалари чекланган ҳолда фойдаланиладиган ахборот ресурслари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
7. Ягона марказлаштирилган ахборот тизими маълумотларнинг ҳудудий базалари асосида шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Маълумотларнинг ҳудудий базалари маълумотларнинг идоравий базалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда ички ишлар органлари деб аталади) шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
8. Маълумотларнинг идоравий базалари ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
9. Қуйидагилар ҳисобга олиш ҳужжатлари ҳисобланади:
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга олиш карточкаси (кейинги ўринларда 1-шаклдаги карточка деб аталади);
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган (баённома тузилмасдан) шахсларни ҳисобга олиш карточкаси (кейинги ўринларда 2-шаклдаги карточка деб аталади);
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича жабрланувчи шахсларни ҳисобга олиш карточкаси (кейинги ўринларда 3-шаклдаги карточка деб аталади);
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ҳақидаги билдиришнома (кейинги ўринларда билдиришнома деб аталади).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
10. Ҳисобга олиш ҳужжатлари ва маълумотлар базалари давлат тилида юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
11. Ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади. Ҳисоб карточкаларнинг реквизитларини тўлдириш мажбурийлигини кўрсатувчи намунавий шаклларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Вояга етмаганлар билан ишлаш]
12. Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахслар ички ишлар органлари томонидан ҳисобга олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
2-боб. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш ҳужжатларини тақдим этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
13. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органларнинг (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) барча бўғинлари (туман, шаҳар, вилоят, республика) ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда карточкалар ва билдиришномаларни ушбу ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
14. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган шахслар ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
15. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган ҳуқуқбузарликлар учун карточка тўлдирилмайди, лекин маълумотлар электрон алоқа тармоғи орқали онлайн режимида ягона марказлаштирилган ахборот тизимига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
16. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли мансабдор шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кўриб чиқилган ёки кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда маъмурий ишлар бўйича судга юборилган иш юзасидан қарорлар чиқарилгандан сўнг, ушбу иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган ёки масъул этиб тайинланган мансабдор шахс карточка ва билдиришномани ушбу Низомга мувофиқ электрон шаклда (кейинги ўринларда электрон карточка ва электрон билдиришнома деб аталади) тўлдиради, сўнгра уларни белгиланган намунада бир нусхада қоғозга кўчиради (кейинги ўринларда қоғоз карточка ва қоғоз билдиришнома деб аталади) ва имзолайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
17. Суд ва ваколатли органларнинг маъмурий жазони қўллаш, ўзгартириш ёки бекор қилиб, маъмурий ишни тугатиш тўғрисида қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган ваколатли органга юборилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
18. Ваколатли органларнинг мансабдор шахслари суд қарорлари асосида карточка ва билдиришномани ушбу Низом талабларига мувофиқ қатъий равишда электрон шаклда тўлдиради, сўнгра уларни белгиланган намунада бир нусхада қоғозга кўчиради ва имзолайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
19. Карточка ва билдиришномани имзолаган мансабдор шахс унинг ишончлилиги, тўғри тўлдирилганлиги ҳамда уларни тақдим этишнинг ушбу Низомда белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилинганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
20. Карточка ва билдиришномалар ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмаларида ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ сақланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотларнинг идоравий базасини шакллантириш, карточка ва билдиришномаларни сақлаш ваколатли органнинг республика бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
21. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси тартибида огоҳлантириш эълон қилинганда, шунингдек, маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддаси 7, 10, 11-бандларида назарда тутилган тартибда тугатилган ҳолларда ҳам карточка тўлдирилади. Ушбу кодексда белгиланган талаблар асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи бошқа ҳолатларда (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1 — 6, 8-9 бандлари) карточка тўлдирилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
22. Ҳисобга олишнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органнинг барча бўғинлари ҳар чоракда бир марта (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача) тақдим этилган карточка ва билдиришномаларни тегишли ҳудудий бўлинмадаги маълумотларнинг идоравий базаси билан солиштиради. Солиштиришни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
23. Қуйидагилар Ички ишлар вазирлигининг ҳисобга олишни таъминлаш бўйича ваколатига киради:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимига онлайн режимида, «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» орқали маълумотлар асосида киритилишини шакллантириш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг ҳудудий базаларини шакллантириш ва юритиш бўйича ички ишлар органлари фаолиятини назорат қилиш;
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қайд этган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларнинг, электрон алоқа тармоғи орқали ягона марказлаштирилган ахборот тизимига киритилишини назорат қилиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
ички ишлар органларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни текшириш ҳамда зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланишни таъминлаш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ундирилган жарима тўловлари автоматлаштирилган тарзда биллинг тизими орқали ягона марказлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш тартибини назорат қилиш;
ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибига риоя этилишини, шу жумладан, ҳар чоракда камида бир марта ваколатли органлар томонидан тақдим этилган маълумотлар юзасидан солиштириш ишларини ўтказиш ҳамда солиштирилгандан сўнг тафовутлар бўлса, ўша ҳудуд ваколатли органларига маълумотнома юборилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
24. Қуйидагилар ҳисобга олиш бўйича ваколатли органлар марказий ва ҳудудий бўлинмаларининг ваколатига киради:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг идоравий базаларини шакллантириш ва юритиш, маълумотларни ички ишлар органларига белгиланган муддатларда тақдим этиш бўйича идоравий бўйсунувчи органлар (мансабдор шахслар) фаолиятини назорат қилиш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш.
3-боб. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
25. Ваколатли органлар томонидан Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш журнали (кейинги ўринларда Журнал деб аталади) ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
26. Журналга барча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирда Журналнинг 6-устунида тегишли ёзув қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
27. Журнал календарь йил бошидан эътиборан юритилади. Журнал тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак. Охирги саҳифада ипнинг тикилган жойига қоғоз елимланади, унга ваколатли орган муҳри туширилади ва унда ушбу орган раҳбари тасдиқлаган ишонч ёзуви бўлади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
28. Журналдаги барча ёзувлар аниқ, кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш воситалари ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
29. Зарур ҳолларда, хато қайд этилган ёзувлар илгари қайд этилган матнни аниқ ўқиш мумкин бўлган ҳолда ўчирилади. Янги ёзув айнан шу устунда қайд этилади. Бунда Журнални юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахс тузатиш ва ўзгартириш киритган санани кўрсатиб, имзоси билан тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
30. Журнал 3 йил сақланади, сўнгра далолатномага мувофиқ йўқ қилинади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
31. Журнални сақлаш, ундаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли қайд этилганлиги учун жавобгарлик ҳисобга олиш-рўйхатдан ўтказиш бўлимлари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи мансабдор шахслар зиммасига юкланади.
4-боб. Ҳисобга олиш ҳужжатлари билан ишлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
32. Ваколатли органларнинг барча бўғинлари (туман, шаҳар, вилоят, республика бўғини) 1, 2 ва 3-шакллардаги электрон карточкаларни қарор чиқарилгандан ёки тушгандан сўнг бир кун мобайнида маълумотларнинг идоравий базасига киритади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
33. Қоғоз карточкалар ҳар ўн кунда — ҳар ойнинг 10, 20 ва 30-кунида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига юборилади. Агар, кўрсатиб ўтилган саналар дам олиш, байрам кунларига тўғри келса, карточкалар кейинги биринчи иш кунида юборилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Вояга етмаганлар билан ишлаш]
34. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари тўлдирилган карточкаларни ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ маълумотларнинг идоравий базасига киритиш учун туман (шаҳар бўғини) ички ишлар органларига юборадилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
35. Ушбу Низом талабларига мувофиқ карточкалар тўлиқ тўлдирилмаганлиги аниқланса улар дарҳол ваколатли орган томонидан тузатилади. Тузатилган қоғоз карточкалардаги маълумотлар, мажбурий равишда ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ маълумотларнинг идоравий базасига киритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
36. Ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар куни, янги маълумотлар бўлмаган тақдирда, уларнинг идоравий базага тушишига қараб, электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
37. Ваколатли органда ҳудудий бўлинмалар бўлмаган тақдирда, электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатиш ушбу органнинг марказий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
38. Ички ишлар бошқармалари ҳар куни электрон карточкаларни маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимига жўнатади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ваколатли мансабдор шахс томонидан маъмурий жазога тортиш тўғрисида қарор чиқарилгандан сўнг уни бир кун давомида автоматлаштирилган ахборот тизимидан хос рақамни олиш учун марказлаштирилган маълумотлар базасига киритади. Олинган хос рақамдан тўлов тизимини амалга оширишда шахснинг идентификация реквизити сифатида фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
39. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар жазони ижро этиш тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида сақланади. Сақлаш муддати тугагач электрон карточкалар маълумотлар базасидан чиқарилади, карточкалари чиқарилган шахслар тўғрисида қисқача маълумотлардан иборат бўлган ҳисобот ёзилади. Айни бир вақтда қоғоз карточкалар ва билдиришномалар далолатнома бўйича, йўқ қилинган ҳисобга олиш ҳужжатларининг умумий сони кўрсатилган ва ҳисоботга асосланган ҳолда йўқ қилинади. Йўқ қилинганлик тўғрисидаги ҳисоботлар ва далолатномалар 3 йил сақланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
40. 2-шаклдаги карточка Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жарима солинган тақдирда тузилади.
5-боб. Маълумотларнинг ягона базасига мурожаат қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
41. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ягона марказлаштирилган базасидаги маълумотлар фойдаланиш чекланган ахборот тизими ҳисобланади, улардан фақат ваколатга эга бўлган шахслар танишиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
42. Шахсни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жавобгарликка тортишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортишда шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилгани ёки тортилмаганини аниқлаш мақсадида талабнома тўлдирилиб, ваколатли органга текшириш учун жўнатилиши шарт (ушбу Низомга 10-илова).
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
43. Талабнома текширилаётган ҳар бир шахс учун алоҳида расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Талабнома ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда тўлдирилади, ваколатли мансабдор шахс томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланади ва ваколатли орган муҳри (электрон штампи) билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
44. Электрон алоқа мавжуд бўлган тақдирда талабнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган электрон шаклда бажарилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
45. Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни текшириш ҳамда зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
46. Ягона марказлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиб шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганини (ёки тортилмаганини) текширган ваколатли орган текширилган шахс ҳақидаги маълумотлардан ғайриқонуний равишда фойдаланганлиги ёки ошкор қилганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
47. Ваколатли органлар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимига уланган, масъул бўлган мансабдор шахсга электрон рақамли имзо бириктирилган бўлса, тушган сўровнома ва талабномалар текширилади, натижаси бўйича электрон шаклдаги штамп қўйилади ва текшириш санаси кўрсатилиб, мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
48. Талабномани расмийлаштиришда текширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда яшаш жойи бош келишикда, қисқартиришларсиз аниқ қилиб кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
49. Ушбу Низомни бузган ҳолда расмийлаштирилган талабнома ижро этилмасдан ташаббус кўрсатган органларга қайтарилади ва бу ҳақда талабномада тегишли ёзув қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
50. Талабнома Ички ишлар органларига тушган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида ижро этилади ва сўровномани юборган органга почта орқали жўнатилади ёки шахсан тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
51. Маълумотлар базасида текширилаётган шахсга оид маълумот бўлмаса, талабноманинг орқа томонига «Маъмурий жазога тортилган шахслар тизимида маълумотлар мавжуд эмас», «Маълумотнома Ички ишлар вазирлиги ходимининг электрон калити ёрдамида текширилиб берилди» ёзув билан талабномага электрон равишда штамп қўйилади ва текшириш санаси имзо билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
52. Ҳисобга олиш ҳужжатида текширилаётган шахсга доир маълумотлар топилганда, улар талабноманинг орқа томонида кўрсатилади ва «Маълумотнома Ички ишлар вазирлиги ходимининг электрон калити ёрдамида текширилиб берилди» матни ёзилиб, электрон равишда штамп билан тасдиқланади ва текшириш санаси қайд этилади.
6-боб. Ҳисоботларни юритиш ва тақдим этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
53. Ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ умумлаштирилиб, ҳар ойнинг 5 — кунигача ваколатли органнинг марказий бўлинмасига ўз ҳисоботларини тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
54. Ваколатли органнинг марказий бўлинмаси ушбу умумлаштирилган ҳисоботларни ҳар ойнинг 10-кунигача Ички ишлар вазирлигига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
55. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органлар ҳар ойнинг 10-кунида Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизими билан солиштириш ишларини амалга ошириши шарт. Солиштириш жараёнида маълумотлар тўлиқ ёки сифатсиз тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда Ички ишлар вазирлиги ваколатли орган раҳбарига тақдимнома киритади. Тақдимномада кўрсатилган камчиликлар 10 кун мобайнида бартараф қилиниши шарт.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
56. Ягона марказлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқлигини эътиборга олиб масъул ходим уларни учинчи шахсларга ошкор этиши оқибатида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига олиб келган ёки ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилган ҳолатларда, шунингдек, ушбу Низом талабларини бузган мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
57. Ушбу Низомга риоя қилиниши устидан назоратни ички ишлар органлари амалга оширади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга олиш
1-шаклдаги электрон карточкани тўлдириш «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси» реквизитлари билан бошланади.
1 ва 3-сатрларда ҳуқуқбузарликни аниқлаган (баённома тузган, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/баённомани кўриб чиққан ва қарор чиқарган ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) номи кўрсатилади, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ уларнинг коди қайд этилади.
Агар, маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган (баённома тузган, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/баённомани кўриб чиққан ва қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) айнан битта орган бўлса, 3-сатр тўлдирилмайди.
4-сатрда ваколатли орган Журнали бўйича ишни рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тартиб рақами ва иш қўзғатилган/тузилган сана кўрсатилади.
Агар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддаси учинчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган бўлса, у ҳолда «иш/баённома/тартиб рақами» устунига Б/Т («баённома тузилмаган» сўзлари) ёзилади.
5-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан ва қарор чиқарган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, 6-сатрда иш кўриб чиқилган сана, 7-сатрда — карточкага тузатиш киритилган сана, 7.1-сатрда тузатиш киритиш сабаби: «1» — тўлдиришдаги хато; «2» — қарор қайта кўриб чиқилган сўзлари қайд этилади.
8-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормалари бўйича ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси кўрсатилади.
8.1-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) сана акс эттирилади.
9-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ маъмурий жазо чоралари акс эттирилади.
9.1-сатрда қуйидаги кодларни қўйиш йўли билан асосий жазо чоралари кўрсатилади:
«1» — жарима;
«2» — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш учун қурол ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган предметни унинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
«3» — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки шундай нарса бўлган предметни мусодара қилиш;
«4» — мазкур шахсга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш;
«5» — маъмурий қамоққа олиш.
9.2-сатрда жазони ижро этиш тугаган сана кўрсатилади.
Агар қўшимча жазо сифатида предметларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш қўлланса, унга мувофиқ бўлган код 9.3-сатрга қўйилади. 9.4-сатрда «6» кодини қўйиш йўли билан хорижий фуқароларни ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юбориш кўрсатилади.
9.5.-сатрда «7» — кодни қўйиш йўли билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс огоҳлантирилганлиги кўрсатилади.
Агар ваколатли орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддалар санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақидаги хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома судга юборилади.
9.6.-сатрда «8» — кодни қўйиш йўли билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс МЖтКнинг 3081-моддасига асосан кўриб чиқиш учун судга юборилди деб кўрсатилади.
9.7.-сатрда «9» — кодни қўйиш йўли билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан МЖтКнинг 310-моддасида белгиланган ҳолатлар асосида иш юритишнинг тугатилгани кўрсатилади.
9.8.-сатрда «10» — кодни қўйиш йўли билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар кўрсатилади.
10.1 ва 10.2-сатрларда ёзилган ва ундирилган жарима миқдори сўмларда, 11.1 ва 11.2-сатрларда тегишли равишда ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган ва мусодара қилинган предмет қиймати ҳамда 11.3 ва 11.4-сатрларда ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида етказилган зарар миқдори кўрсатилади.
12-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар — фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
12.1 ва 12.2-сатрларда — ҳуқуқбузарнинг туғилган санаси, ойи, йили ва яшаш жойи (қисқартирмасдан);
12.3-сатрда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат: «1» — паспорт, «2» — фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, «3» — ҳайдовчилик гувоҳномаси, «4» — ҳарбий гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома;
12.7-сатрда — машғулотларининг тури: «1»-иш, «2»-умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиси, «3»-ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиси, «4»-олий таълим муассасаси талабаси, «5»-машғулотининг тури ноаниқ, шунингдек ўқиш, иш жойи ва лавозими;
12.8-сатрда — ҳуқуқбузарликни содир этиш вақтидаги ҳолати: «1» — алкоголли, «2» — гиёҳвандлик, «3» — бошқача ҳолатдаги мастлик.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан шикоят ёки протест билдириш 13-сатрда акс эттирилади. Қуйидаги кўриб чиқиш натижалари 13.1-сатрда кўрсатилади:
«1» — қарор ўзгаришсиз қолдирилган;
«2» — иш янгидан кўриб чиқишга жўнатилган;
«3» — ишни кўриб чиқиш тугатилган;
«4» — жазо чораси ўзгартирилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тугатилган тақдирда карточка маълумотлар базасидан чиқарилади. Лекин маъмурий ҳуқуқбузарлик статистика маълумотларини шакллантириш учун архивда сақланади.
Жазо чоралари ўзгартирилганда ёки ишни янгидан кўриб чиқиш натижалари бўйича бошқача қарор чиқарилганда, карточкага ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ тартибга риоя қилинган ҳолда якуний қарор қабул қилган орган томонидан тузатиш киритилади. Бунда 13-сатрда иш юзасидан шикоят ёки протест билдирилганлиги тўғрисида ёзув қайд этилади.
1-шаклдаги электрон карточкани тўлдириш қоидалари 2-шаклдаги карточкани тегишли реквизитлар бўйича тўлдиришда қўлланилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга олиш
12. _______ йил «___» _____________ _________________________________________________________________________________________________________
(иш кўриб чиқилган сана ва кўриб чиққан шахснинг имзоси)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи шахсларни ҳисобга олиш
Ўқиш, иш жойи ва лавозими _____________________________________________________________________________________________________
13. / _/
14. Жабрланувчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда: «1» — алкоголли мастлик ҳолатида; «2» — гиёҳвандлик ҳолатида; «3» — руҳиятга тез таъсир қилувчи бошқа моддалар оқибатидаги мастлик ҳолатида бўлган.
14. / _/
15. «____» ____________ ________ йил _________________________________
(Ҳисобга олинган сана ва ҳисобга олган шахснинг имзоси)
15. / _/
3-шаклдаги карточкани тўлдириш тартиби
1-сатрда жабрланувчи шахсни ҳисобга олган органнинг номи кўрсатилади, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ уларнинг коди қайд этилади.
2-сатрда ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ аҳоли пункти, туман, шаҳар, вилоят (республика) номи, яъни минтақа коди қайд этилади.
3-сатрда маъмурий ишнинг ёки баённоманинг тартиб рақами кўрсатилади.
3.1-сатрда маъмурий иш ёки баённома тузилган/иш қўзғатилган сана кўрсатилади.
4-сатрда жабрланувчи шахс тўғрисидаги ишни кўриб чиққан шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.
5-сатрда жабрланувчи зарар кўрган ҳолат, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормалари бўйича ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси кўрсатилади.
12-сатрда жабрланувчининг фуқаролиги: «1» — Ўзбекистон Республикаси фуқароси; «2» — хорижий фуқаро; «3» — фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисида белги қўйилади.
Агарда жабрланувчи хорижий фуқаро бўлса, у ҳолда 13.1-сатрда жабрланувчининг айнан қайси давлат фуқароси эканлиги тўлиқ кўрсатилади.
13-сатрда жабрланувчининг машғулоти тури; «1» — иш, «2» — умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиси, «3» — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиси, «4» — олий таълим муассасаси талабаси, «5» — машғулотининг тури ноаниқлиги тўғрисида белги қўйилади.
14-сатрда жабрланувчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда: «1» — алкоголли ҳолатида; «2» — гиёҳвандлик ҳолатида; «3» — руҳиятга тез таъсир қилувчи бошқа моддалар оқибатидаги мастлик ҳолатида бўлса белгилаб қўйилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ҳақида БИЛДИРИШНОМА
Тўланган сана: 20____ йил «____» ________________
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган/мусодара қилинган сана:
20___ йил «___» _______________
_______________________________________
___________________
(масъул мансабдор шахснинг Ф.И.О.)
(имзоси)
Сана: 20____ йил «___» ________________
Изоҳ: Ҳуқуқбузардан ёки қарорни ижро этиш зиммасига юкланган мансабдор шахсдан маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) ижро этиш ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўланганлик тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, ижро этиш тугаганлиги тўғрисидаги қарор ва бошқалар) олинган тақдирда, ваколатли орган ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ назарда тутилган тартибда билдиришнома жўнатади.
Ваколатли орган томонидан жарима суммаси 1-шаклдаги карточканинг 10.2-сатрида кўрсатилган ҳолда тўлиқ ундирилган тақдирда билдиришнома жўнатилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жарима солинган тақдирда ҳам билдиришнома тузилмайди.
Электрон билдиришномани маълумотларнинг ҳудудий ва ягона марказлаштирилган ахборот тизимига жўнатиш ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида мувофиқ назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан ундирилган жарима тўловлари автоматлаштирилган тарзда биллинг тизими ёрдамида амалга оширилган тақдирда билдиришнома тузилмайди.
Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этишни амалга оширувчи орган ҳуқуқбузардан маъмурий жазога тортиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг ижро этилганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўлов тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ва бошқалар) олинган тақдирда, амалга оширилган ундириш тўғрисидаги ёзувни қайд этган ҳолда, 3 иш куни мобайнида уларни маъмурий жазога тортиш тўғрисида қарор қабул қилган органга (мансабдор шахсга) қайтаради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(ваколатли органнинг номи)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ
Бошланган: 20__ йил «____» _____________ № ______________дан
Тугаган: 20__ йил «____» ______________ № ____________да
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, яшаш жойи, манзили, иш жойи ва лавозими, паспорти маълумотлари
Олиб қўйилган
буюмлар,
ҳужжатлар,
ушланган транспорт
воситалари
тўғрисидаги
маълумотлар
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги иш
бўйича қарор
чиқарилган сана,
қарор чиқарган
ваколатли орган
1
2
3
4
5
жадвалнинг давоми
Ҳуқуқбузарликнинг
МЖтК ёки бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормалари (модда, қисм, банд) бўйича квалификацияси, ундириш тури ва миқдори ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилганлиги ҳақидаги маълумотлар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
____________ йилдан ____________ йилгача
ҳисобга олинган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар тўғрисида
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
_____________ йилдан _____________йилгача Маъмурий ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи шахслар тўғрисидаги
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни/баённомани кўриб чиқишга (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузишга, иш қўзғашга) ваколатли органлар
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга (баённомаларни тузишга, иш қўзғашга) ваколатли органлар
010
Маъмурий судлар
020
Иқтисодий судлар
030
Адлия органлари
040
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари
050
Фуқаролик ишлари бўйича судлар
060
Вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланувчи комиссиялар
070
Ички ишлар органлари
071
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
072
Жамоат тартибини сақлаш хизмати
073
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати
074
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси
075
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти
076
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти
077
Метрополитен органлари
080
Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
090
Ҳаво транспорти органлари
100
Сув транспорти органлари
110
Давлат кичик ҳажмдаги кемалар инспекцияси органлари
120
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари
130
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органлари
140
Мудофаа вазирлиги органлари
150
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
160
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
170
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини?г санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
180
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг санитария назоратини амалга оширувчи ҳарбий тиббий хизматлари
180-1
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
190
Давлат ветеринария хизмати
200
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер ости бойликларини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари
210
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
220
Божхона органлари
230
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари
240
Давлат солиқ органлари
250
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари
260
Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари
270
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари
280
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари
2801
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари
290
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари
320
Давлат статистика органлари
330
Давлат пробир назорати органлари
340
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
3401.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
350
Архитектура ва қурилиш органлари
360
Прокурор
370
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари
380
Миллий гвардия органлари
381
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси
382
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девонининг ходимлари
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ҳудудлар, туманлар (шаҳарлар)
КОДЛАРИ
Андижон вилояти
03000
Андижон тумани
03201
Булоқбоши тумани
03202
Балиқчи тумани
03206
Бўз тумани
03209
Жалолқудуқ тумани
03211
Избоскан тумани
03214
Улуғнор тумани
03216
Кўрғонтепа тумани
03220
Олтинкўл тумани
03223
Марҳамат тумани
03227
Шаҳрихон тумани
03230
Пахтаобод тумани
03232
Асака тумани
03234
Хўжаобод тумани
03236
Андижон шаҳри
03401
Хонобод шаҳри
03408
Қорасув шаҳри
03402
Андижон станциясидаги ЖХТБ
41103
Қашқадарё вилояти
10000
Ғузор тумани
10207
Шаҳрисабз тумани
10208
Деҳқонобод тумани
10212
Қамаши тумани
10220
Қарши тумани
10224
Муборак тумани
10226
Косон тумани
10229
Китоб тумани
10232
Нишон тумани
10235
Касби тумани
10237
Миришкор тумани
10239
Чироқчи тумани
10242
Яккабоғ тумани
10250
Қарши шаҳри
10401
Шаҳрисабз шаҳри
10405
Қарши станциясидаги ЖХТБ
41208
Жиззах вилояти
08000
Арнасой тумани
08201
Бахмал тумани
08204
Ғаллаорол тумани
08209
Шароф Рашидов тумани
08212
Дўстлик тумани
08215
Зомин тумани
08218
Зарбдор тумани
08220
Янгиобод тумани
08221
Мирзачўл тумани
08223
Зафаробод тумани
08225
Пахтакор тумани
08228
Фориш тумани
08235
Жиззах шаҳри
08401
Жиззах станциясидаги ЖХТБ
41108
Сурхондарё вилояти
22000
Бойсун тумани
22204
Музработ тумани
22207
Денов тумани
22209
Жарқўрғон тумани
22212
Қизириқ тумани
22215
Сариосиё тумани
22217
Термиз туман
22220
Шеробод тумани
22223
Шўрчи тумани
22224
Қумқўрғон тумани
22226
Ангор тумани
22229
Олтинсой тумани
22232
Узун тумани
22233
Термиз шаҳри
22401
Термиз станциясидаги ЖХТБ
41215
Навоий вилояти
12000
Конимех тумани
12204
Қизилтепа тумани
12208
Кармана тумани
12214
Навбаҳор тумани
12215
Нурота тумани
12218
Томди тумани
12221
Хатирчи тумани
12224
Навоий шаҳри
12401
Зарафшон шаҳри
12404
Учқудуқ тумани
12406
Навоий станциясидаги ЖХТБ
41423
Сирдарё вилояти
24000
Оқ олтин тумани
24206
Боёвут тумани
24212
Сайхунобод тумани
24216
Гулистон тумани
24220
Сардоба тумани
24226
Мирзаобод тумани
24235
Ховос тумани
24255
Гулистон шаҳри
24401
Сирдарё тумани
24407
Ширин шаҳри
24410
Янгиер шаҳри
24413
Ховос станциясидаги ЖХТБ
41106
Тошкент вилояти
27000
Оққўрғон тумани
27206
Оҳангарон тумани
27212
Бекобод тумани
27220
Бўстонлиқ тумани
27224
Бўка тумани
27228
Юқори Чирчиқ тумани
27232
Зангиота тумани
27237
Қуйи Чирчиқ тумани
27242
Паркент тумани
27246
Қибрай тумани
27248
Пискент тумани
27250
Ўрта Чирчиқ тумани
27253
Чиноз тумани
27256
Янгийўл тумани
27259
Тошкент тумани
27262
Олмалиқ шаҳри
27404
Ангрен шаҳри
27407
Оҳангорон шаҳри
27415
Бекобод шаҳри
27413
Чирчиқ шаҳри
27419
Нурафшон шаҳри
27401
Янгийўл шаҳри
27424
Тошкент станциясидаги ЖХТБ
41102
Бухоро вилояти
06000
Бухоро шаҳри
06212
Олот тумани
06215
Бухоро тумани
06218
Вобкент тумани
06221
Ғиждувон тумани
06224
Қоракўл тумани
06230
Қоровулбозор тумани
06232
Пешку тумани
06234
Ромитан тумани
06238
Жондор тумани
06242
Шофиркон тумани
06246
Когон тумани
06400
Когон шаҳри
06401
Бухоро станциясидаги ЖХТБ
41107
Наманган вилояти
14000
Мингбулоқ тумани
14204
Косонсой тумани
14207
Наманган тумани
14212
Чортоқ тумани
14215
Норин тумани
14216
Поп тумани
14219
Тўрақўрғон тумани
14224
Уйчи тумани
14229
Учқўрғон тумани
14234
Янгиқўрғон тумани
14242
Чуст тумани
14405
Наманган шаҳри аэропорт ЖХТБ
41422
Наманган станциясидаги ЖХТБ
41109
Фарғона вилояти
30000
Олтиариқ тумани
30203
Қўштепа тумани
30206
Боғдод тумани
30209
Бувайда тумани
30212
Бешариқ тумани
30215
Қува тумани
30218
Учкўприк тумани
30221
Риштон тумани
30224
Тошлоқ тумани
30227
Ўзбекистон тумани
30230
Фарғона тумани
30233
Данғара тумани
30236
Ёзёвон тумани
30242
Сўх тумани
30243
Фурқат тумани
30245
Фарғона шаҳри
30401
Қўқон шаҳри
30405
Қувасой шаҳри
30408
Марғилон шаҳри
30412
Қўқон станциясидаги ЖХТБ
41105
Марғилон станциясидаги ЖХТБ
41210
Самарқанд вилояти
18000
Оқдарё тумани
18203
Булунғур тумани
18206
Жомбой тумани
18209
Иштихон тумани
18212
Каттақўрғон тумани
18215
Нарпай тумани
18218
Қўшработ тумани
18221
Пайариқ тумани
18224
Пастдарғом тумани
18227
Пахтачи тумани
18230
Самарқанд тумани
18233
Нуробод тумани
18235
Ургут тумани
18236
Тойлоқ тумани
18253
Самарқанд шаҳри
18360
Самарқанд шаҳри 1-чи ИИБ
18371
Самарқанд шаҳри 2-чи ИИБ
18372
Самарқанд шаҳри 3-чи ИИБ
18373
Самарқанд шаҳри 4-чи ИИБ
18374
Самарқанд шаҳри 5-чи ИИБ
18375
Самарқанд шаҳри 6-чи ИИБ
18376
Самарқанд шаҳри 7-чи ИИБ
38377
Самарқанд шаҳри 8-чи ИИБ
18378
Каттақўрғон шаҳри
18405
Самарқанд станциясидаги ЖХТБ
41104
Қорақалпоғистон Республикаси
35000
Амударё тумани
35204
Қораўзак тумани
35208
Элликқалъа тумани
35210
Кегейли тумани
35212
Қонликўл тумани
35218
Мўйноқ тумани
35222
Нукус тумани
35225
Тахтакўпир тумани
35230
Тўрткўл тумани
35233
Чимбой тумани
35240
Шуманай тумани
35243
Нукус шаҳри
35401
Беруний тумани
35405
Қўнғирот тумани
35409
Хўжайли тумани
35416
Қўнғирот станциясидаги ЖХТБ
41211
Хўжайли станциясидаги ЖХТБ
41212
Нукус аэропорти ЖХТБ
41418
Тошкент шаҳри
26000
Учтепа тумани
26263
Бектемир тумани
26264
Юнусобод тумани
26266
Миробод тумани
26273
Шайхонтоҳур тумани
26277
Олмазор тумани
26280
Сирғали тумани
26283
Яккасарой тумани
26287
Яшнобод тумани
26290
Чилонзор тумани
26294
М.Улуғбек тумани
26296
МваФРБ Тошкент-аэропорти
26996
Божхона Тошкент-аэропорти
26998
Хоразм вилояти
33000
Боғот тумани
33204
Гурлан тумани
33208
Қўшкўпир тумани
33212
Урганч тумани
33217
Ҳазорасп тумани
33220
Хонқа тумани
33223
Янгибозор тумани
33225
Шовот тумани
33230
Янгиариқ тумани
33233
Урганч шаҳри
33401
Питнак ИИБ
33405
Хива тумани
33226
Хива шаҳри
33406
Урганч станциясидаги ЖХТБ
41209
Урганч шаҳри аэропорти ЖХТБ
41421
Марказий аппарат ИИВ
80000
Тошкент марказий станциясидаги ЖХТБ
41101
Тошкент жанубий станциясидаги ЖХТБ
41216
И. Каримов Тошкент аэропорти
41317
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 11-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)» 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 5-модда) 1-илованинг 4-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) илованинг 80-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонуни)» 2013 йил 11 декабрдаги 327-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12- сон, 92-модда) илованинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни)» 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 11-банди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 103-модда) 1-илованинг 8-банди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 09/19/555/3374-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)» 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.