1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қайд этилсинки, мамлакатда қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Республикани инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган ташкил этилганлиги, унинг ҳузурида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси шакллантирилганлиги мазкур йўналишдаги муҳим босқичлардан бири бўлди.
Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйишга, алоқаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, уларга, авваламбор:
биринчидан, олий таълим муассасалари илмий ишлари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари тадқиқотларининг натижаларини тижоратлаштириш кўрсаткичларининг пастлиги ҳамда қониқарсизлиги;
иккинчидан, инновацион жараёнларни рағбатлантириш, ҳудудлар ва тармоқлар даражасида инновацион ривожланиш ва инновацион фаоллик комплекс дастурларини амалга ошириш, инновацион фаол тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжуд эмаслиги;
учинчидан, хусусий сектор вакилларининг инновацион фаолиятга, жумладан уларнинг манфаатдорлиги пастлиги сабабли етарли даражада жалб қилинмаслиги;
тўртинчидан, давлат илмий-техник дастурлари доирасида грантларни тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларнинг мавжуд эмаслиги;
бешинчидан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ва инвестициялар жалб этиш даражасининг қониқарсизлиги каби омиллар сабаб бўлмоқда.
Инновация фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни янада самарали жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
олий таълим муассасалари тузилмасида инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарларини (кейинги ўринларда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарлари деб юритилади) лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарлари инновация фаолиятига оид масалалар, илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш натижалари бўйича бевосита Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳисобдордир;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги йилига камида икки марта Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарларининг илмий-инновацион фаолиятини баҳолаш юзасидан ахборот киритади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тегишли ўринбосари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда илм-фан бўйича директор ўринбосарларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш бўйича масъул ҳисобланади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
олий таълим муассасаларининг инновацион жамғармаларини (кейинги ўринларда — инновацион жамғармалар) шакллантириш инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар, олий таълим муассасаларининг иш ҳақи, стипендия тўлаш, шунингдек, бошқа жорий харажатлари қоплангандан кейин тўлов-контракт маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорини йўналтириш ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Инновацион жамғармаларнинг маблағлари:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни рағбатлантиришга;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
илмий-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар сотиб олишга;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
илмий-тадқиқот инфратузилмасини шакллантириш ва янгилашга, илмий ходимларни моддий рағбатлантиришга;
инновация фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
3. Қуйидагилар олий таълим муассасаларининг илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмаларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб ҳисоблансин:
бозорни тизимли равишда таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганиш, ўзини қоплаш муддатини, рентабеллик ва инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ хатарларни баҳолаш;
юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр бўлган, ўзлаштириш учун истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш;
инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилиш;
янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Белгилансинки, олий таълим муассасаларининг илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалари фаолияти инновацион жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари:
бир ой муддатда раҳбар ўринбосарларидан бирини инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъул этиб белгиласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
ҳар йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ миқдор ва манбаларини белгилаб келгуси йил учун тегишли тармоқ ва соҳаларни инновацион ривожлантиришнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5264-сон Фармонига мувофиқ Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш манбалари этиб, тегишли қисмларда, бошқа манбалар билан бир қаторда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгаши Жамғармага келиб тушадиган маблағларнинг, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга йўналтирилишини таъминласин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2017 — 2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг етишмаётган қисмида ўз вақтида, жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлансин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, «стартап» лойиҳаларини молиялаштириш учун 2018 йилда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 миллиард сўм миқдорида бюджет маблағларини ажратсин ҳамда маблағларни ўзлаштириш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг асослантирилган таклифларига кўра Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари юзасидан таклифлар киритсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
грантлар асосида амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар бўйича давлат илмий-техник дастурларининг тизимли мониторингини, шу асосда мақсадсиз ишлатилаётган грант маблағларини бошқа истиқболли ва талаб юқори бўлган мавзуга оид лойиҳаларни амалга ошириш учун қайта йўналтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилишни;
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар бўйича давлат илмий-техник дастурларини молиялаштириш учун ажратилган ҳамда молия йили давомида ўзлаштирилмаган маблағлардан келгусида мақсадли фойдаланишни;
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг долзарб йўналишлари бўйича мавзуга оид грантлар бериш юзасидан бир йилда бир маротаба танлов эълон қилишни амалга оширсин.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
8. 2022 йил 1 январга қадар муддатда:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари, реактивлар, дастурий таъминот божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
илмий-тадқиқот ташкилотлари уларнинг асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бундан мустасно, бўшаётган маблағлар уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли йўналтирилсин.
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларининг меҳнатига Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан ҳақ тўлаш шартлари вазирлик ҳайъати томонидан белгиланади.
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда инновацион ғоялар муаллифларини, мазкур ғояларни амалга оширувчи ташкилотчилар ва ҳомийларни моддий рағбатлантиришни таъминлаган ҳолда республикада инновацияларни ривожлантиришга кўмаклашган алоҳида тадбиркорлик субъектларини тақдирлаш маросимини ўтказишни назарда тутиб, республикада ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» ўтказилишини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 май,
ПҚ-3698-сон
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорида:
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг рус тили матнидаги «Выделение средств будет осуществляться по мере поступления средств в Фонд поддержки и развития научно-технической деятельности» сўзлари «Выделение средств будет осуществляться по мере поступления средств в Фонд поддержки инновационного развития и новаторских идей. При этом по недостающей части средств Фонда расходы осуществляются за счет и в пределах выделенных бюджетных средств» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 282-банд билан тўлдирилсин:
«282. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 07/18/3698/1178-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)