1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
323-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 323-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарларни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибининг 81-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар — юридик шахслар эса — Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибининг 12-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин»;
«Биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар — юридик шахслар эса — Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорининг 9-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда):
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин»;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги «л1» кичик банд қўшилсин:
«л1) хорижий валютани товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижозлар — норезидентлар номидан биржа брокерлари томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш йўли билан маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларда сотишдан олинган маблағлар ҳисобига норезидентлар — юридик шахслар томонидан сотиб олиш ва сотиш»;
б) қуйидаги мазмундаги 301-банд қўшилсин:
«301. Сотиб олинган ва биржа брокерининг тўлов топшириғи бўйича биржа брокерининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган хорижий валюта норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида ёки чет элда очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилади»;
«товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжуд эканлиги талаб этилмайди».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «товарларнинг айрим турлари» сўзларидан кейин «шунингдек, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарлари» сўзлари қўшилсин;
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «Хаятт Риженси» савдо белгиси остида халқаро тоифадаги меҳмонхона қурилишини ўз вақтида тугаллашни ва меҳмонхонанинг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги 49-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошига «(озиқ-овқат товарлари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Картошка етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантириш ва уруғлик фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 июндаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 501-модда) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Картошка етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантиниш ва уруғлик фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 июндаги 374-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 652-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 3-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 23-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар — юридик шахслар эса — Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 929-Ф-сон фармойиши 2-бандининг биринчи хатбоши ва 3-банди, шунингдек, фармойишга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.