Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 302-сон билан тасдиқланган Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги
низомга(рўйхат рақами 570, 1998 йил 19 декабрь)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 8-банддаги «Кредит ташкилотларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Банкка васий этиб тайинланадиган шахс Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан ўрнатилган малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ бўлиши лозим.».