|
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Ижро учун масъуллар | |
|
I. Ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш | ||||
|
1. |
2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълимнинг сиртқи шаклига қабул квоталарини шакллантириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш. |
2018 йил |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
2. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
3. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли йўналишлар |
2018 йил III чорак |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
II. Илғор хорижий тажриба асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш | ||||
|
4. |
Фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишлари бўйича илмий мактабларни ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
5. |
Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловларида университетнинг фаол иштирокини таъминлаш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
6. |
Хорижий таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари ҳамкорлигида жисмоний тарбия ва спортнинг муаммолари, ютуқлари ҳамда истиқболларини ўрганишга бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
7. |
Спорт турлари бўйича федерациялар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот мавзуларида спорт ташкилотларининг муаммоларини қамраб олинишига эътибор қаратиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
8. |
Институционал ҳамкорлик (хорижий таълим муассасалари, спорт ташкилотларига аъзолик) — хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, шу жумладан бакалаврлар, магистрлар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар учун малака алмашинув дастурларини тузиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича нуфузли хорижий таълим муассасалари билан академик алмашинув дастурларини ривожлантириш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
9. |
Хорижий етакчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларни кенг жорий этиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
10. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг жорий этиш, таълим муассасасини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетда ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
III. Илмий салоҳиятни ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш | ||||
|
11. |
Илмий-педагогик кадрлар таркибини истиқболли ёш педагог |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
12. |
Илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига хизмат қиладиган лойиҳалар ва ишланмаларни амалга ошириш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
13. |
Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадида қуйидаги махсус лабораторияларни ташкил қилиш: Тиббий-биологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси; Психо-физиологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси; Педагогика муаммоларини ўрганиш лабораторияси. |
2018 йил 2019 йил 2020 йил |
Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
14. |
Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини замонавий техника воситалари ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
15. |
Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
16. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув-услубий адабиётларини нашр этишга тайёрлаш, бунда янги авлод |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
17. |
Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, таълим жараёнларини замонавий ахборот-услубий материаллар ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
18. |
Университетнинг илмий-педагогик кадрлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини қайта кўриб чиқиш. |
2018 йил III чорак |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
19. |
Университетга тиббиёт ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
20. |
«Устоз ва шогирд» анъаналари асосида университетда илмий мактаблар яратиш ишларини йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
21. |
Университет билан спорт ташкилотлари интеграциясини таъминлаш, спорт ташкилотларининг долзарб муаммолари мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
22. |
Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва танлаш, уларни магистратура босқичида таълим олиши ҳамда таянч докторантурада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши бўйича узлуксиз тизимни йўлга қўйиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
23. |
Университет илмий-педагог ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар негизида «Фан спортга» илмий-назарий журнали фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш чораларини кўриш. |
2018 йил II чорак |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
24. |
Фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишларини белгилаш. |
2018 йил III чорак |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
25. |
Университетнинг мутахассислик кафедралари негизида жойларда оммавий спортни ривожлантириш муаммоларини ўрганувчи гуруҳлар ташкил қилиш ва мавжуд муаммолар ечими юзасидан |
2018 йил |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
IV. Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш | ||||
|
26. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини замонавий ўқув-услубий таъминот ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази |
|
27. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб боришга тренерлик курсларини муваффақиятли якунлаган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчилар ҳамда чет эл ва халқаро грантлар асосида хорижий мутахассисларни жалб этишни кенгайтириш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази |
|
28. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрларни |
2018 йил III чорак |
- |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази |
|
29. |
Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
30. |
Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
31. |
Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини халқаро стандартлар даражасига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
V. Фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантириш | ||||
|
32. |
Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида бакалавриат |
2018 йилдан бошлаб доимий |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
33. |
Спорт соҳасидаги реал истеъмолчилар талабларини эътиборга олган ҳолда малака талаблари тузилмаси ва мазмуни бўйича лойиҳалар тайёрлаш. |
2018 йил II чорак |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
|
34. |
Кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорликни мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари сифатини кўтариш. |
2018 йил II чорак |
- |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |