Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Давлат мулки бўлган бекор ётган объектлардан самарали фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришларини қўллаб‑қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Хоразм вилояти, Хива тумани, «Заунгур» қишлоғида жойлашган ва «Хиванефгазқурилиш» УК нинг балансида бўлган бино иншоотлар ҳамда уларга туташ ҳудуд (кейинги ўринларда — объект)ни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Давлат буджети ва мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлигини камайтириш ҳисобига қолдиқ баланс қийматида Хоразм вилояти ҳокимлиги балансига топшириш;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443‑сон «Корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига 1‑илованинг 169‑позицияси чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими в.б. Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.