1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709-2]
«банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади) — банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;»;
«ликвидли активлар — қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар) — ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар.».
2. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан тан олинган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.».
«таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.».
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларга жойлаштирилган ликвидли активлар.».
5. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«таъминот сифатида қўйилмаган ёки хатланмаган бўлиши.».
6. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг банкрот ҳолатига келиб қолиши ва бошқа шу каби ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки маротаба тақдим этиши лозим.».
7. 21-банд «ликвидлилик ҳисоботида» деган сўзлардан кейин «камида» деган сўз билан тўлдирилсин.
8. 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «имкониятини яратиб бериши» деган сўзлар «тўғрисида огоҳлантириши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«36. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак. Овернайт операциялари бундан мустасно бўлиб, уларнинг энг юқори миқдори банк I даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.».
11. 431-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жорий ликвидлилик коэффициентини аниқлашда банклараро бозорда 30 кунгача жойлаштирилган ёки жалб қилинган депозитлар ва кредитлар соф кўринишда, агар активлар мажбуриятлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий активлар таркибига, агар мажбуриятлар активлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий мажбуриятлар таркибига қўшилади. Бунда камроқ бўлган актив ва мажбуриятлар суммаси жорий активлардан ҳам жорий мажбуриятлардан ҳам чегириб ташланади.».