1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.07 Айрим турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобнинг хусусиятлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ҲИСОБ-КИТОБЛАР МАЪЛУМОТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 майда 1137-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 22 декабрдаги 35/4, 01-02/19-47-сонли «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1137-4, 27.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги «Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1363-сонли ва 2002 йил 31 январдаги «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3022-сонли фармонларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитаси Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киритилсин.
3. Мазкур қарор кучга киритилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 1 апрелда 696-рақам билан рўйхатга олинган «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари М.Р. ЖУМАГАЛДИЕВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 апрель,
215-В-сон
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С.А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2002 йил22 апрель,
02/19-10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 22 апрелдаги 215-В, 02/19-10-сон қарорига ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сонли ва «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сонли фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, экспорт қилинаётган товарларни божхонада расмийлаштиришда ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини бланклари экспорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатаётган ваколатли банк томонидан босмахона усулида, ўзининг индексини кўрсатган ҳолда тайёрланади. Берилган маълумотнома ваколатли банкнинг масъул шахси томонидан имзоланади ва банк муҳри билан тасдиқланади. Ҳисоб-китоблар маълумотномаси қатъий ҳисобда турадиган бланк бўлиб, унда ҳисоб юритиш серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлиши шарт.
2. Мазкур маълумотнома харидорларга хизмат кўрсатувчи банк кафолатли ёки экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурталаш полиси мавжуд бўлганда ёки олдиндан ҳақ олинганда ёхуд жўнатилаётган маҳсулот суммасига аккредитив очилганда, шартномани ҳисобга олиш учун қабул қилган банк муассасаси томонидан икки нусхада тўлдирилади. Бир нусхаси мижозга берилади, иккинчиси эса банкда қолади. Корхоналар божхона органларига ҳисоб-китоблар маълумотномасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
Комиссия экспорт шартномалари (консигнация контрактлар) бўйича валюта тушумининг келиб тушишига кўра, ҳисоб-китоблар маълумотномаси «вақтинча олиб чиқиш» режимидан «экспорт» режимига қайта расмийлаштириш учун божхона органига тақдим этилади.
3. Экспорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштирилишига фақат тўлдирилган ҳисоб-китоблар маълумотномаси мавжуд бўлган ҳолдагина йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган омборлардан FOB, EX Warehouse шартларида марказлаштирилган ҳолда юклаб жўнатиш, миллий валюта — сўмда тўлов амалга ошириш шарти билан биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича, шунингдек, хизматлар ва пудрат усули билан бажариладиган ишлар экспорти шартномалари бўйича юклаб жўнатиш бундан мустасно.
4. Бартер контрактлар бўйича сотилиши учун махсус рухсатнома мавжуд бўлган товарлар шартноманинг умумий суммасига кафолат ёки экспорт шартномаларни сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурталаш полиси мавжуд бўлганда ташқарига чиқарилади, бу ҳақда ҳисоб-китоблар маълумотномасида қайд этилади.
Бартер шартномалари бўйича импорт товарлар Ўзбекистон Республикасига амалда кириб келган бўлса, божхона идоралари товарларни ҳисоб-китоблар маълумотномасисиз ташқарига чиқаради.
5. Ваколатли банклар хорижий вакил банклар кафолатларини қабул қиладилар.
Агар кафолатнома вакиллик муносабатлари ўрнатилмаган банк томонидан берилган бўлса, ваколатли банклар бевосита вакиллик муносабатлари ўрнатилган хорижий банклардан кафолат тасдиқ хатини олишлари лозим.
6. Ваколатли банкларнинг раҳбарлари ҳисоб-китоблар маълумотномасини тўғри расмийлаштирилиши, шунингдек, объектив сабаблар бўлмай туриб, унинг ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун жавобгардирлар.
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-сонли ИЛОВА
Индекс ХХ
№ 000000
Ҳисоб-китоблар маълумотномаси
1. Банк муассасасининг тўлиқ номи __________________________________________________
2. Товар жўнатувчи/экспорт қилувчи корхонанинг номи _________________________________
3. Товар олувчи/импорт қилувчи корхонанинг номи _____________________________________
7. Тўловларни амалга ошириш: _____________________________________________________
а) Хорижий банк кафолати ёки экспорт шартномаларни сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурталаш полиси 200 __ йил «____» ___________ да ________ амал қилиш муддати билан _______________сўм миқдорида олинган
б) _________________________ сўмда олдиндан тўланадиган ҳақ келиб тушди
в) Аккредитив санаси ва суммаси ___________________________________________________ амал қилиш муддати _____________________________________________________________
Банк раҳбари ________________
Бош бухгалтер _______________
М.Ў.
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-сонли ИЛОВА
7-хатбошида хорижий банкнинг кафолати ёки экспорт шартномаларни сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурталаш полиси мавжудлиги, олдиндан келиб тушадиган ҳақнинг тушиши, ҳужжатнинг суммаси, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда аккредитивнинг очилганлиги кўрсатилади.