toggle_night_mode
Ҳужжат 17.06.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (кейинги ўринларда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб аталади) учун арзон уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) доирасида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
I тоифага кирадиган туманларда — биттадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II тоифага кирадиган туманларда — иккитадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида –олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
II тоифага кирадиган шаҳарларда — ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
Олдинги таҳрирга қаранг.
0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сонли «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
в) ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
3. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган сметалар доирасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки:
а) уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
б) уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни қоплаш:
талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 апрель,
285-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига
ИЛОВА
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) асосида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жой бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
арзон уй-жойлар — Дастурлар доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлар;
ариза берувчи — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Комиссияга ариза берган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар (агарда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўзлари мурожаат этиш имконияти бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари уларнинг номидан ариза бериши мумкин);
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санаси — кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириш учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси;
ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия;
ижтимоий мезонлар — Комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;
инжиниринг компанияси — Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари;
иштирок этувчи тижорат банклари — Дастур доирасида арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;
кам таъминланган оила — ойлик жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рўйхат — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчилар ичидан Комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;
талабгор — арзон уй-жой бериш учун Комиссиянинг рўйхатига киритилган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
туман (шаҳар) тоифалари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ–2691-сон қарорида назарда тутилган туман (шаҳар)ларнинг I ва II тоифалари;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой қурувчи — Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган шахс.
3. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги тартибда ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
I тоифага кирадиган туманларда — биттадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II тоифага кирадиган туманларда — иккитадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида — олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
II тоифага кирадиган шаҳарларда — ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
Олдинги таҳрирга қаранг.
0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)
4. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Арзон уй-жой бериш учун аризаларни қабул қилиш, талабгорларни танлаб олиш ва уларга ёзма тавсиялар бериш тартиби
5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.
6. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
7. Ариза туман (шаҳар) комиссияси раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига — қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.
8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак.
Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши талаб этилади.
Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.
9. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтож хотин-қизлар тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.
10. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
в) кўп болалилик (уч ва ундан ортиқ);
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ариза берувчи оиласининг даромади;
д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
и) ёлғиз ўзи ушбу Низомга 5-иловадаги рўйхатда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Комиссия ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомга 6-иловада назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди. Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси Комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия биринчи навбатда энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси Комиссия томонидан ушбу Низомга 7-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.
12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради.
Агар ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборади (топширади).
Бунда, ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
13. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
14. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.
15. Комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;
б) ҳужжатларнинг Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
д) уй-жойга муҳтож шахснинг никоҳи сўнгги уч йилда бекор қилинган тақдирда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 14-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.
3-боб. Талабгорларнииг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш тартиби
18. Ҳудудий комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган арзон уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) аниқ кўрсатилади.
19. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят хотин-қизлар қўмиталарига уч иш куни ичида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Васийлик кенгаши ўзининг йиғилишида талабгорлар рўйхатни кўриб чиқади ва йиғилиш қарори билан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига уларнинг бошланғич бадалларини тўлаш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари талабгорлар ишлайдиган ташкилотлар билан биргаликда республика бўйича рўйхатлар асосида ҳудудларда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағларни, шу жумладан, дастлабки бадал тўловларини белгиланган тартибда аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобига, шунингдек талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.
Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.
26. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ёзма тавсия;
б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;
г) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.
27. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари амалдаги тартиб асосида талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.
28. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи) учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар:
талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда Комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари асосида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича тегишли Комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради.

Белгиланган қабул кунларида

2-босқич

Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия

Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича Комиссия аризани ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади.

15 иш кун ичида

Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича тегишли Комиссия ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган холда ёзма тавсия бериш рад этилишидан хабардор қилади.

Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Хотин-қизлар қўмиталари

Комиссиялар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.

3 иш кун ичида

4-босқич

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари

Ҳудудларда шакллантирилган уй-жойга ўта муҳтож ёки уй-жойини кенгайтиришга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг рўйхатлари асосида арзон уй-жойларни кўриш учун талаб этиладиган маблағлар аниқланади.

Арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадал талабгорларнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилишини таъминлайди.

Бир ой муддатда

5-босқич

«Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари филиаллари

Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади хамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки филиали

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза (тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинган ҳолда) билан иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади.

Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.

Белгиланган муддатларда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон
(аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади)
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ижтимоий мезонлар учун

Бор

Йўқ

1.

Ариза

Барча мезонлар

2.

Паспорт нусхаси

Барча мезонлар

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)

Барча мезонлар

4.

Оила аъзолари паспортлари ва никоҳқайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари

Барча мезонлар

5.

Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома

Барча мезонлар

6.

Ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари

Барча мезонлар

7.

Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)

Низомнинг 12-банди «а» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

8.

Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)

Барча мезонлар

9.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)

Низомнинг 12-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мезон

10.

Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда)

Низомнинг 12-банди «е» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар

11.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси

Низомнинг 12-банди «д» кичик бандида кўрсатилган мезон



Ҳужжатларни қабул қилди:

Сана: 20___ йил «___» _________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

СЎРОВНОМА-АРИЗА

Ариза № ------------------------------------------
‎Қабул қилиш санаси --------------------------
‎Аризани қабул қилган шахс ----------------‎‎

‎‎1. ______________________________ ‎‎________________________________ ‎‎________________________________

Фамилияси‎‎

Исми‎‎

Отасининг исми‎‎

‎‎2. Манзил: _______________________________
‎________________________________
‎‎
________________________________

‎‎аҳоли пункти

‎‎тумани

‎‎вилояти

3. Туғилган санаси
_‎_____ / _______ / ____________
4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
‎_________________________________________________________________
‎‎5. Оилавий аҳволи
‎___
_____турмушга чиқмаган
‎________турмушга чиққан
‎________ажрашган
‎________бева
‎‎6. Асосий фаолият тури (бандлик): ________________________________ 7. Ҳар ойлик даромад миқдори: ________________________________
‎‎8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:
‎1. _____________, ёш: _____
‎2. _____________, ёш: _____
‎3. _____________, ёш: _____
‎4. _____________, ёш: _____
‎5. _____________, ёш: _____
‎6. _____________, ёш: _____
‎‎9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:
‎1.Биринчи гуруҳ ногирони|__________ киши
‎2.Сурункали касалликларнинг оғир турларига чалинганлар_____________ киши
‎3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар_____ киши
10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони:
‎____________ кв.м.
‎11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:
‎___
____мулк
‎‎_______ижара
‎‎_______мулкдор рухсати билан бепул яшаш
‎‎12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?
____________________
‎‎13. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?
‎эл.почта_______________
‎уй тел:_________________
‎иш тел:_________________
‎уяли тел:________________ ‎
‎‎Мен 2017 — 2021 йилларда қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

_____________________‎‎имзо

__________кун‎

__________‎ ой

__________
‎йил

Кейинги таҳрирга қаранг.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлардан аризаларни рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ
Бошланиши: 2018 йил ________
АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ

Рўй-хатга олиш рақами

Ариза қабул қилинган сана

Ариза берувчининг

Ф.И.О.

Ариза берувчининг манзили

Алоқа қилиш учун маълумотлар

Ижтимоий мезонлар

Ҳақиқатда тўпланган баллар

Тавсия / Рад этиш тартиб рақами

Тавсия / Рад этиш санаси

Ваколатли шахснинг имзоси

Ариза берувчининг имзоси
(ёки почта хабарномасининг рақами ва санаси)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11





Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликлар
РЎЙХАТИ
1. Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (қўл-оёқларнинг узоқ вақт фалажлиги ёки чуқур парезлари, турғун иккиламчи тарқоқ атетоз типидаги гиперкинезлар, хореоатетоз, координациянинг яққол бузилиши).
2. Ташхиси тасдиқланган насл-генетик ва дегенератив касалликлар (стабил ва зўраювчи турлари).
3. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури.
4. 6 ой давом этадиган (сурункали) оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар ва хулқ-атвор бузилишлари.
5. Менингоэнцефалитнинг (энцефалитнинг) 2 йил ва ундан ортиқ доимий равишда даволашга қарамай тикланмаган (чуқур парез, плегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемиплегия, гемипарез, тетрапарез, тетраплегия, афазия, дизартрия, парциал ва генераллашган эпилептик хуружи, руҳий, ақлий заифликнинг ўрта, чуқур ва оғир ҳолатлари) турғун асоратлари.
6. Кўзнинг кўрлиги (0 дан 0,02 гача қамраб олинган).
7. Туғма ва орттирилган тусдаги бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гармонга боғлиқ тури.
8. Сил касаллиги сурункали кечиши (ўпка, суяк ва бўғимлар сили, сийдик-таносил органлари сили, сил менингоэнцефалитлари асоратлари билан ва бошқалар).
9. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III-босқичи.
10. Диабетик нефросклероз.
11. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.
12. Тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тутаолмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.
13. Суяк-мушак система ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари:
а) бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги деформациялар;
б) анкилоз, контрактура, патологик синиш, скелет деформациясига олиб келадиган умуртқа поғонасининг тизимли зарарланиши;
в) таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўзига ўзи хизмат қилиш имконияти йўқлиги.
14. Қандли диабет (инсулинга боғлиқ қандли диабет);
15. Қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон кризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолати, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, оғир туғма йод етишмовчилиги синдроми, гипофизар нанизм, туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз.
16. Лейкозлар, гемобластозлар, Ходжкин касаллиги (лимфогрануломатоз), хавфли гистиоцитоз.
17. Қон ишлаб чиқаришнинг туғма ва орттирилган апластик анемиялар.
18. Гемофилия оғир турлари.
19. ОИВ инфекциясининг III-IV даражаси.
20. Туғма аномалияларнинг оғир турлари.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг
ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Омиллар

Балл

Тасдиқ

1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (энг кам ойлик иш ҳақида ҳисобланган — ЭКОИҲ)

Иш жойидан маълумотнома
ёки солиқ декларацияси

ЭКОИҲнинг 1,5 бараваридан кам

10

ЭКОИҲнинг 1,5дан 2,5 бараваригача

5

ЭКОИҲнинг 2,5дан 3 бараваригача

3

ЭКОИҲнинг 3 бараваридан кўп

0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони

Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари

16 кв.метрдан кам

10

16 — 20 кв.метр

6

20 кв.метрдан кўп

2

3.

Ариза берувчи биринчи гуруҳ ёлғиз ногирон аёл

10

Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосалари

4.

Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган аёл

10

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хулосалари

5.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги
Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

биринчи гуруҳ ногирони

10

сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар

10

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар

10

6.

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши — аёл

10

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хулосалари

7.

Ҳозирги турар жой мақоми:

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

Ижара

10

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

6

Тўлиқ ўз мулкида

2

Энг юқори балл

90

Кейинги таҳрирга қаранг.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎_____________________

20_____ йил «______» ___________‎
‎‎___________________________________________тумани (шаҳар) ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия
‎‎қуйидаги таркибдa___________________________________________________________________________________‎
‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

______________________(даҳа, массив)____________________кўчаси,____________-уй,__________________-корпус,___________квартирада яшаётган фуқаро_________________________________________________

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади:
‎‎1.__________________________________________________________________уйда эгаллаб турилган турар жойнинг
‎‎______________умумий майдони____________кв.м. яшаш майдони_________кв.м._____________хоналардан иборат.
Ҳар бир хонанинг ўлчами ‎‎___________________________кв.м.
‎‎‎___________________________кв.м.
‎‎‎___________________________кв.м.
‎‎_________________-қаватли уйнинг________________________-қаватида_____________________________хоналар.
‎‎Уй_______________________________________________________________________________________________

‎‎(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)

‎‎Хоналар___________________________________________________________________________________________

‎‎(қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)

‎‎Квартира_______________________________________________________________________________

‎‎(алоҳида, коммунал)

‎‎2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:_______________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)

3.________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)
‎(турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг таги чизилсин))

‎‎4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

Т/р‎

‎‎Ф.И.О.

‎‎Туғилган санаси

‎‎Қариндошлик муносабатлари

‎‎Бандлиги (фаолият тури)

‎‎Ногиронлик гуруҳи / Сурункали касаллигининг даражаси

1.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишнинг сабаблари:
‎__________________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________________
6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари:
‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
7. Комиссиянинг хулосаси: ‎‎
‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Комиссия аъзоларининг имзолари:
‎‎‎‎1.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎2.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎3.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)‎‎
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎‎‎4.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎‎‎5.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎‎‎6.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎7.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎‎‎‎‎8.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими)
(Ф.И.О.)‎
‎‎Ариза берувчи:________________(имзо)________________________________________________________

(Ф.И.О)

‎‎20_____ йил «_____» ______________
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

‎‎«Қишлоқ қурилиш инвест» / «Ўзшаҳар қурилиш инвест»инжиниринг компанияси ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида ________________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг
‎ЁЗМА ТАВСИЯСИ

№ _________‎

‎‎Дастур доирасида арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоққурилишинвест» / «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун
‎_________________________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)‎‎

‎‎Манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)
‎________________________________________________________________________________________________га

‎‎(Ф.И.О.)

берилди.‎
‎‎Ушбу тавсия ______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.
‎‎Бунда, ____________________________________________________________________________________________

(талабгорнинг Ф.И.О.)‎‎

‎‎Қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:
‎1)_______________________________________________________________________________________________;
‎‎2)_______________________________________________________________________________________________;
‎‎3)_______________________________________________________________________________________________.

‎‎(Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 12-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон (ёки «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон) қарорига ва Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.
‎‎Комиссия раиси ___________________________ ___________________________

‎‎(имзо / муҳр)

‎‎(Ф.И.О)

‎‎Комиссия котиби ___________________________ ___________________________

‎‎‎‎(имзо / муҳр)

‎‎‎‎(Ф.И.О)

‎‎20______ йил «_______» ______________
(берилган сана)‎
Кейинги таҳрирга қаранг.