1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сонли «Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси А.С. Ибадуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 март,
237-сон
Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;
бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
3. Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулот — қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса;
ҳарбий техника — жанговар ҳаракатларни олиб бориш ва таъминлаш, қўшинларни ўқитиш ҳамда унинг белгиланган мақсадда фойдаланишга тайёрлик даражасини таъминлаш учун мўлжалланган техника;
қурол-яроғ — қурол-яроғ ва уни қўллашни таъминловчи техник воситалар ҳамда ўқ-дорилар жамланмаси;
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонга уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
ҳарбий техниканинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборлари — катта (таркибий) буюмнинг таркибий қисми ҳисобланган ва таъмирлаш (буюмнинг соз ва ишлашга лаёқатли ҳолатини сақлаш ёки қайта тиклаш) мақсадида фойдаланилаётган шундай қисмни алмаштириш учун мўлжалланган қисмлар, деталлар;
ҳимояланиш воситалари — инсонни ва ҳарбий техникани совуқ, ўқ отар қуролнинг физик таъсиридан, шунингдек, парчалардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган воситалар;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар – асосида ҳарбий мақсадга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотдан қатъий назар, қўйиладиган алоҳида талабларга мос келадиган материаллар;
махсус ускуна — ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тугатиш ва қайта ишлашда ўзига хос (ностандарт) технологик операцияларни бажариш учун ишлатиладиган машиналар, дастгоҳлар ва агрегатлар;
ҳарбий-техника воситалари — қуролли кучларнинг жанговар ҳаракатларини ва доимий фаолиятини таъминлайдиган техник воситалар;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни тугатиш (йўқ қилиш) — ҳарбий мақсадга мўлжалланган ва бугунги шароитда атроф муҳит ва аҳоли учун бартараф этиб бўлмайдиган хавф туғдирадиган маҳсулотни у буткул йўқ қилингунича қайта ишлаш;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни қайта ишлаш — ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни унинг эксплуатация муддати тугагандан сўнг саноат йўли билан қайта ишлаш ва/ёки шундай маҳсулотдан олинган хомашё, моддалар ва материаллардан такрорий фойдаланиш орқали ишлатиш.
4. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти лицензиялаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемаси бўйича амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари мазкур Низомнинг 2-моддасида назарда тутилган лицензиялаштириладиган фаолият турларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорларида кўзда тутилган фаолият турларини амалга ошириш шарти билан, тегишли лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
7. Лицензияни бериш, беришни рад қилиш, тўхтатиш, қайта тиклаш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси (кейинги ўринларда лицензия берувчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноат давлат қўмитаси Давлат мудофаа буюртмасини амалга ошириш бошқармасининг Сифатни назорат қилиш, стандартлаштириш ва лицензиялаш бўлими (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни қўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди.
8. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий лицензиялар берилади. Бунда талабгорнинг аризасига биноан лицензия ушбу Низомга 2-иловада қайд этилган барча фаолият турлари учун берилиши мумкин.
9. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Бунда талабгорнинг аризасига асосан лицензиянинг амал қилиш муддати камида беш йил этиб белгиланиши мумкин.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:
юридик шахс шататида касбий маълумотга эга ва лицензияланадиган фаолият турига мос малака талабларига жавоб берадиган зарур мутахассисларнинг мавжудлиги;
моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги номалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги;
табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш;
фойдаланиладиган ускуналарнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг уларга ишларни бажариш учун қўйиладиган талабларга мос келиши;
сифат бўйича қўйиладиган талабларга мос бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланиш;
ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар, маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш шароитларининг мавжудлиги (утилизация ва йўқ қилиш ишлари учун – қимматбаҳо металларни сақлаш шартлари);
ишлаб чиқариладиган ва таъмирланадиган маҳсулот назоратини таъминлаш учун тажриба лабораторияси ёки тажриба ишларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар) техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги.
11. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турлари ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини давлат (ҳарбий) сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишда қуйидагилар қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:
қонунчиликка мувофиқ махфий иш юритиш ва объект ички тартибига риоя этиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ходимда давлат сирларидан фойдаланиш учун рухсатноманинг мавжудлиги. Бунда юридик шахс штатида руҳий касалликлари бўлган, наркоман, таксикоман ва ичкиликка ружу қўйган ҳамда диспансер ҳисобидан турадиган, шунингдек, судлангани қопланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларнинг мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди;
лицензияланган фаолият тури амалга оширилиши тахмин қилинаётган объектлар ишончли қўриқланишининг таъминланиши, уларни қўриқлаш бўйича жисмоний ва техник тадбирлар ўтказилиши, уларни қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда бошқа техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш.
3-боб. Лицензияни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
12. Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
а) лицензияни олиш учун қуйидагилар кўрсатилган ариза;
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
жойлашган жойи (почта манзили);
фаолият кўрсатадиган жойи (манзили):
банк муассасасининг номи ва ҳисобрақами;
мавжуд бўлса - телефон, факс рақами, электрон почтаси ва веб-сайти манзили;
талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланган фаолият тури.
б) лицензия талабгорида технологик синов ускуналари ва ўлчов воситалари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар) техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;
в) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин, экология ва санитария хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар;
г) объектнинг техник жиҳозлангани ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар қўриқлаш органларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани тўғрисида маълумотлар - давлат (ҳарбий) сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ишларни (хизматларни) амалга ошириш тахмин қилинаётган объектлар учун;
д) ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар, маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш ташкил этилгани ҳақида маълумотлар (утилизация ва тугатиш ишлари учун – қимматбҳо металларни сақлаш шартлари);
(12-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
13. Лицензия талабгоридан Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
14. Лицензия талабгори ҳужжатларни лицензияловчи органга бевосита почта алоқаси воситаси ёки электрон шаклда юборади ва ҳужжатлар олинганлиги ҳакида лицензия олувчига хабар берилади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича хабарномани электрон шаклда ахборот тизимлари орқали олишга розилигини билдиради.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
15. Лицензияловчи орган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади ва нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
16. Нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонунга мувофиқ жавоб беради.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
17. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобрақамига Мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манабаларидан бири сифатида ўтказилади.
Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечганда ёки лицензияловчи орган талабгорга лицензия беришни рад этган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
18. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга улар қабул қилиб олинган кунда лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни 25 кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Лицензияловчи орган беш кун муддатда ишчи орган хулосаси асосида лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан:
талабгорнинг лицензияладагина фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган шароитларинижойига бориб баҳолаш;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар) техник тартибга солиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини белгиланган тартибда баҳолаш;
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
19. Лицензияловчи орган лицензия беришга қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида лицензия талабгорига банк ҳисобрақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
20. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади. Битим қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиянинг амал қилиш муддати;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки асл нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
21. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
22. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битими имзолангандан кейин уч иш куни мобайнида берилади.
Расмийлаштирилган лицензиялар лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Ушбу Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибда лицензиялар реестрига тегишли ёзувлар китилади.
23. Агар, лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
24. Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
лицензия талабгорининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
25. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, электрон шаклда ахборот тизими орқали юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
26. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб, ўн кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органга қабул кунида киритилади. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган ишчи орган хулосалари асосида тўрт кун муддатда лицензяи бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгорининг лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган аризаси янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва дубликатини бериш.
27. Қуйидаги ҳолатларда лицензия қайта расмийлаштирилади:
лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда;
янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар қўшилган тақдирда;
лицензияланадиган фаолият тури учун лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганда.
Лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайд этилган ўзгартиришлар мавжуд бўлганда, лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризани ўзгартиришлардан сўнг бир ой муддатда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатлар лицензия берувчи ташкилотга бевосита алоқа почта воситалари ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар лицензия олувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган ёки лицензияланадиган фаолият тури учун лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида қайта расмийлаштириш.
29. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобрақамига Мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манабаларидан бири сифатида ўтказилади.
30. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугундан сўнг у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицзияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай тақдим этилиши керак.
31. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
32. Лицензиянинг амал қилиш муддати олдинги лицензия бланкига махсус белги қўйиш орқали узайтирилади. Бунда лицензия битимининг амал қилиш муддати автоматик тарзда аввалги муддатга узайтирилган ҳисобланади.
33. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, аммо амал қилиш муддати ўтмаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Дубликатни беришда лицензияловчи орган томонидан олдинги лицензияда кўрсатилган амал қилиш муддатини ўз ичига олган "ДУБЛИКАТ" белгиси қўйилган янги лицензия берилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
35. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки дубликатини бериш лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритишни талаб қилмайди.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
36. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ёхуд судга мурожаат қилиш.
Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда, лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар тўғрисида хабар қилади.
37. Лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда икки нусхада далолатнома тузилиб, биттаси лицензиатга, иккинчиси лицензияловчи органга берилади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
38. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш лицензияловчи орган томонидан "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатарда ва тартибда амалга оширилади.
39. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Лицензиялар реестри
40. Лицензияловчи орган берилган лицензияларни ҳисобга олиш журналида электрон ёки босма шаклда лицензиялари реестрини юритади.
а) лицензиат тўғрисида ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исмини ўз ичига олган асосий маълумотлар;
б) фаолиятнинг лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил, алоқа телефони, факс рақамлари, электрон почта манзили ва бошқа контактлар;
в) лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;
г) фаолият тури ҳақида маълумотлар;
д) лицензиянинг амал қилиш муддати;
е) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
ж) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилишнинг асоси ва санаси;
з) лицензияни бекор қилиш асоси ва санаси;
и) дубликат беришнинг асоси ва санаси.
42. Лицензиялар реесторидаги ахборот лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
9-боб. Лицензия берилганлиги учун давлат божи.
43. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги ва унинг муддати узайтирилгани учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
44. Тўланган давлат божи миқдорининг 10 фоизи лицензияловчи орган ҳисобрақамига Мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ўтказилади. Қолган қисми республика бюджетига ўткизилади.
10-боб. Якунловчи қоида
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 1-илова
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1. Низомнинг 12-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур барча ҳужжатлар билан бирга ариза тайёрлайди.
2. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига кўриб чиқиш учун почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда киритади.
Лицензия талабгори
(юридик шахс)
I босқич
Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноат давлат қўмитаси Давлат мудофаа буюртмасини амалга ошириш бошқармасининг Сифатни назорат қилиш, стандартлаштириш ва лицензиялаш бўлими (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади):
1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади ва нусхаси ариза берувчига қабул қилган сана белгиси қўйилган холда юборилади.
1. Ҳужжатлар қабул қилган кунда.
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлайди.
2. Олинган кундан бошлаб. йигирма беш кундан ошмайдиган муддатда.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
3. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг ҳужжатлар такроран тақдим этилганда уларни қайта кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.
3. Такроран тақдим қилинган кундан сўнг олти кун мобайнида
II босқич
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноат давлат қўмитаси (лицензияловчи орган):
1. Лицензия бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
1. Ишчи орган хулоса бергандан сўнг беш кун мобайнида.
2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда, шу жумладан электрон шаклда ахборот тизими орқали хабардор қилади. Бир вақтнинг ўзида лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома билан бирга лицензия битими имзолаш учун юборилади.
2. Қарор қабул қилгандан сўнг уч кун мобайнида
3. Лицензия бериш рад этилгани ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шунингдек. электрон шаклда юборилади.
3. Камчиликларни бартараф этиш учун зарур вақтга мутаносиб муддатда.
4. Битим имзоланиб, давлат божни тўлангандан сўнг уч кун мобайнида.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноат давлат қўмитасига лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳақида ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилгандан сўнг уч ойдан кечиктирмай.
Лицензия талабгори
(юридик шахс)
III босқич
1. Талабгор лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжат қайга кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.
2. Лицензия бериш рад этилгани ҳақидаги хабарномада қайд этилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза тақдим этилган ариза ҳисобланади.
Лицензия талабгори
(юридик шахс)
Лицензия бериш рад этилгани ҳақидаги хабарномада қайд этилган муддатда.
IV босқич
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
1. Тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради (лицензиат томонидан лицензия бериш учун давлат божи тўланиб, лицензия битими имзоланганда).
2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.
Лицензия битими имзоланиб, давлат божи тўлангандан сўнг уч кун муддатда.
V босқич
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA SANOATI DAVLAT QO`MITASI
ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПО ОБОРОННОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ
___________________________________________________________________ (намуна) Л И Ц Е Н З И Я
№ ______
20__ йил «____» «_____»
____________________________________________
___________________________________________________________амалга ошириш учун
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)