1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринлар давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
4. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
ўн кун муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ЯИДХПда:
давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини;
лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан тижорат таклифларини олиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларини жойлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) электр тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1030/2348-сон — 2019 йил 21 мартдан кучга киради)
3. Электр энергиясини электр таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
4. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади);
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш;
истеъмолчилар электр қурилмаларини электр тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
Бунда Далолатномани ушбу Регламент билан белгиланган тартибда расмийлаштириш ва тасдиқлаш даврида электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланади, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланади, электр таъминоти шартномаси тузилади ва истеъмолчи электр қурилмаларига кучланиш берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Электр таъминоти лойиҳасини келишиши мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
5. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) ҳузуридаги электр тармоқларига юридик ва жисмоний шахслар электр қурилмаларини улаш хизматларини кўрсатиш хизмати:
техник шартларни ишлаб чиқади;
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун бошқа лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқади;
электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади):
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари электр қурилмаларининг тайёрлигини аниқлайди ва кейинчалик Далолатномани имзолайди;
г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашда иштирок этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
6. Давлат хизматлари марказлари, «Ўзэнергоинспекция», Бюро, ҲЭТК, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
7. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. ҲЭТК сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
ҲЭТК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси сўровномада кўрсатилган бўлса, талаб этилган қуввати 140 кВт (160 кВА)гача бўлган истеъмолчиларга ҲЭТК ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади.
Бунда қурилиш-монтаж ишлари харажатлари истеъмолчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмоли ҳажмига пропорционал равишда 12 ойга тақсимланади. Тегишли тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ишлари учун истеъмолчининг ҲЭТК олдида қарздорлиги мавжуд бўлса, истеъмолчи томонидан электр энергияси учун ҲЭТКга амалга оширилган тўловлар биринчи навбатда ушбу қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
17. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш
18. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш учун лойиҳалаш ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди.
19. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ва «фойдаланишга тайёр ҳолда» топширишни амалга оширувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Қуввати 20 кВтгача бўлган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича қурилиш-монтаж ташкилотлари билан шартномаларни ЯИДХП орқали тузиш ҳуқуқига эга ва ушбу ташкилотлар ЯИДХПда кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг нархлари тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
20. Электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан ушбу ишларни бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
4-§ . Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш
21. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни «фойдаланишга тайёр ҳолда» топширишни амалга оширувчи ташкилотлар билан электр таъминотини лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
22. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
23. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-илова мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Сўровномага электр таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома автоматик равишда электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш учун ҲЭТКга ва келишиш учун «Ўзэнергоинспекция»га (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади) юборилади.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
25. Электр таъминоти лойиҳасининг ҲЭТК томонидан кўриб чиқилиши ва «Ўзэнергоинспекция» билан келишилиши бир вақтнинг ўзида электр қурилмаларнинг кучланишига боғлиқ ҳолда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини, кўриб чиқиш ва келишиш натижалари тегишли равишда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЭРИ билан тасдиқланган куни лойиҳа ташкилотларига, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда юборилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Ўзэнергоинспекция ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган муддатларда электр таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади:
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
уч иш кунида — кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалар учун;
беш иш кунида — кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалар учун.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
26. Электр таъминоти лойиҳаси техник шартлар ҳамда электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларидан четга чиқиш электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда «Ўзэнергоинспекция» томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
271. Агар мазкур Регламентнинг 25-бандида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг ҲЭТК электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқмаса ёки «Ўзэнергоинспекция» электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисида хулоса бермаса, электр таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.
Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан электр таъминоти лойиҳаси кўриб чиқилгани ва келишилгани тўғрисида билдиришнома берилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
28. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
29. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
31. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Сўровномага ушбу Регламентга 5-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш учун жойига чиқиш тўғрисида билдиришнома автоматик равишда «Ўзэнергоинспекция»га юборилади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
32. «Ўзэнергоинспекция» жойларга чиқиб, бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари (ҳужжатлари) электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги, шунингдек, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
321. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
уч иш кунида — кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
беш иш кунида — кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
34. Рухсатнома бериш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, электр энергетика соҳасидаги техник шартлар ва амалдаги техник норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари рад этиш сабабларини бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га электр қурилмаларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» электр қурилмаларни билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
35. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 33-34-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва «Ўзэнергоинспекция» Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани ҲЭТК, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
(6-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
36. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг ёки қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини «Ўзэнергоинспекция» томонидан эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангандан сўнг амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
37. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
38. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
39. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
40. ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
41. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида ҲЭТК ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини Бюро, «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси ҲЭТК томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
411. Далолатнома мазкур Регламентнинг 41-бандида назарда тутилган томонлар имзолаган кунда:
истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 0,4 кв бўлган электр тармоқларига улашда — тегишли электр таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан;
истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 6 — 10 кв ва ундан юқори бўлган электр тармоқларга улашда — тегишли ҲЭТК раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
412. Электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш Далолатномаси мазкур Регламентнинг 5-параграфида назарда тутилган тартибда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштирокисиз расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
(412-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
413. 20 кВтгача бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзоланиши талаб этилмайди.
(413-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
42. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
43. Истеъмолчи расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲЭТКга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
44. Истеъмолчи электр таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда электр таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
45. Электр энергиясини етказиб бериш ҲЭТК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
46. Техник шартларни, шу жумладан қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, Далолатномани расмийлаштириш ва тасдиқлаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
47. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, «Ўзэнергоинспекция», Бюро, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
49. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
50. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТКга юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
ҲЭТК
1.Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади.
3 кун мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲЭТК ёки бошқа лойиҳа ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажаришга шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
ҲЭТК ёки бошқа лойиҳа ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳа ташкилоти
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқлари истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори электр энергияси истеъмолчилари-нинг электр таъминоти лойиҳаларини ҲЭТКга кўриб чиқиш, шунингдек, «Ўзэнергоинспекция»га келишиш учун юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
«Ўзэнергоинспекция»
1. «Ўзэнергоинспекция»га электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш натижаларини юборади.
2. Электр таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан келишиш.
3. Келишилган электр таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳа ташкилотига юбориш.
2 иш куни мобайнида
Кучланиши 1 кВгача бўлган электр қурилмалари учун 1 иш куни
Кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни
Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни
6-босқич
Истеъмолчи
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
IV. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш
1-босқич
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда сўровнома тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)
2-босқич
ЯИДХП
Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўзэнергоинспекция»га йўллаш.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ўзэнергоинспекция»
1. Электр энергияси истеъмолчилари-нинг электр қурилмаларини амалга оширилган қурилиш-монтажва ишга тушириш-созлаш ишлари электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, келишилган лойиҳа, ижро ва топшириш-қабул қилиш техник ҳужжатлари билан таъминланганлигини жойларга чиқиб ўрганиш.
2. Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш.
3. Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига юбориш.
Кучланиши 1 кВгача бўлган электр қурилмалари учун 3 иш куни
Кучланиши 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни
Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
3.электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси:
31. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан бир йил муддатда барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан ташқи электр таъминотини қуриш шартномаси (140 кВт (160 кВА) қувватгача)
4. хизмат тури:
янги улаш
электр қурилмаларининг реконструкция қилиш
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш
қайта расмийлаштириш
қувватни ошириш
уланиш нуқтасини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. электр таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами
(уланган бўлса тўлдирилади)
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:
1. электр таъминоти лойиҳасининг номи:
2. лойиҳа ташкилотининг номи:
3. лойиҳа ташкилотининг СТИР:
4. лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:
5. уланаётган қувват:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. электр таъминоти лойиҳаси:
Лойиҳа ташкилотининг
ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун
СЎРОВНОМА
I. Электр қурилмалари тўғрисида маълумот:
1. янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг номи:
2. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг номи:
3. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг СТИР:
4. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг юридик манзили:
5. электр қурилмаларининг мувофиқлик сертификати рақами ва санаси:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланган электр таъминоти объектининг бир чизиқли схемаси:
2. қурилиш-монтаж ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси:
3. мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати:
4. электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар:
5. асосий электр қурилмалари учун паспортлар:
6. электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ:
7. ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари:
8. ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари):
Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси;
2. Қурилиш-монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
3. Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати;
4. Асосий электр қурилмалари учун паспортлар;
5. Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар;
6. Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ;
7. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари;
8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари).
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалар эгасининг номи (тегишлиси чизилсин))
2.1.2. Электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс
_____________
_____________
(лавозими)
(Ф.И.О.)
20 __-йил «____» ______ даги ___-сон буйруқ билан тайинланган.
У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовидан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил «____» ________ да ўтиб, унга ____ В электр қурилмаларда ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича _______ гуруҳ берилган.
2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги___________________________
2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларни етарли эканлиги ________________________________
2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):
тасдиқланган принципиал электр схемаси _____________________________________________________;
2.2.4. Электр хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларнинг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати _____________________________________________
2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати _____________________________________________________________________________________
2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати
2.2.9. Куч трансформаторлари _____________________________________________________________
2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)
3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса _______________________________________________________________________
Электр таъминоти лойиҳасига кўра ҳисобланган қувват ________ кВт.
Ушбу билан тасдиқланмоқдаки, истеъмолчининг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (электр таъминоти корхонаси) электр тармоқларига уланиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган.
Томонларнинг имзолари:
ҲЭТКдан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
Бюродан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
20___ йил «___»_________ даги ___-сон истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси асосида:
«Ўзэнергоинспекция»дан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан
_________________________(имзо)
________________________ (сана)
Истеъмолчидан
________________________(имзо)
_________________________ (сана)
Изоҳ:
1. «Ўзэнергоинспекция» истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВт дан юқори бўлган электр қурилмаларини улашда мазкур Далолатномани расмийлаштириш ва имзолашда иштирок этади.
2. Субистеъмолчилар электр қурилмаларини истеъмолчилар электр тармоқларига улаш мазкур Далолатномада назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади.
(7 ва 8-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) газ тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига, шунингдек, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 1,2 МПа босимдан юқори бўлган газ тармоқларига уланишига татбиқ этилмайди.
3. Табиий газни газ таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
4. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш;
газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш;
Газ таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
газ таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашда иштирок этади;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
в) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашда иштирок этади;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» ДИ деб аталади) созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахсларнинг газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар беради.
6. Давлат хизматлари марказлари, Бюро, ҲГК, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган газ коммуникациялари балансда сақловчиларининг розилиги мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲГКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲГКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. ҲГК сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
ҲГК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲГКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати ҲГК томонидан истеъмолчига табиий газни етказиб беришни таъминлайдиган газ тақсимоти тармоғининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш
19. Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-илова мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
23. ҲГК ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
24. Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Газ таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲГК томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
25. Келишилган газ таъминоти лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда ҲГК томонидан лойиҳалаш ташкилотига газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
26. Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
28. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш газ тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲГК ва Бюрога табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ҲГК ва Бюрога табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
32. ҲГК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГК расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, Бюро табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
35. Истеъмолчи расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган газ таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲГКга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
36. Истеъмолчи газ таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда газ таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
37. Табиий газни етказиб бериш ҲГК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
38. Газ истеъмоли жиҳозларни созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-§. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
39. Йилига 100 000 гача кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш талаб этилмайди.
40. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар «Саноатгеоконтехназорат» ДИ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
41. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, газ таъминоти лойиҳаларини келишиш ва табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
42. Давлат хизматлари марказлари, ҲГК, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Бюро, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
44. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
45. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲГКга юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
ҲГК
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек ҲГКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соатмобайнида
II. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олганидан сўнг)
2-босқич
ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширил-ганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҲГКга юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
ҲГК
1. Газ таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган газ таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
1-босқич
Истеъмолчи
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ИДХЯП
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲГК ва Бюрога юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
1. ҲГК ва Бюро
2. ҲГК
1. Табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган газ таъминоти шартномасини юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини газ таъминоти шартномаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГКга Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
ҲГК
1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш.
2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш
1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни
2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни
IV. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
1-босқич
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ
Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш.
Белгиланган муддатларда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
3. СТИР:
4. манзили:
6. телефон рақами:
7. электрон почта манзили:
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
3. СТИР:
11. телефон рақами:
12. электрон почта манзили:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури:
2. табиий газ истеъмоли ҳисоби:
3. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари сони:
4. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
5. табиий газдан фойдаланиш даври:
6. хизмат тури:
янги уланиш
газ истеъмоли жиҳозларини ўзгартириш
қўшимча газ истеъмоли жиҳозларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турларини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами:
(уланган бўлса тўлдирилади)
IV. Розилик тўғрисида маълумот:
Т/р
Газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — юридик шахсларнинг номи, газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.
Рақам
Сана
1.
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши янги ёки амалдаги объектларда шартномавий ўлчамларга нисбатан иссиқлик юкламаси ўзгарганда (ортганда ёки камайганда) реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улашга татбиқ этилади.
3. Иссиқлик энергиясини иссиқлик таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Иссиқлик таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
иссиқлик таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
6. Давлат хизматлари марказлари, «Ўзэнергоинспекция», иссиқлик таъминоти корхоналари, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
7. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалар лойиҳаларини ҳам юбориши мумкин.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Уланиш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
22. Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
23. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
24. Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан лойиҳалаш ташкилотига иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
25. Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхоналари ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
26. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
261. Агар сўровнома тушган кундан бошлаб, мазкур Регламентнинг 22-бандида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишмаса, иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.
Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш тўғрисида билдиришнома берилади.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
4-§. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш далолатномасини расмийлаштириш ва тасдиқлаш тартиби
(4-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
27. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Сўровномага ушбу Регламентга 5-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини жойига чиққан ҳолда техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаги билдиришнома автоматик равишда «Ўзэнергоинспекция»га юборилади.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
28. «Ўздавэнергоназорат» ДИ жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текширади.
29. «Ўзэнергоинспекция» билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
291. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
31. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш «Ўзэнергоинспекция»ни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
33. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
34. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
35. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
36. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.
Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
371. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
38. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
40. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда иссиқлик таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
41. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
42. Улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, иссиқлик таъминоти лойиҳаларини келишиш, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
44. Давлат хизматлари марказлари, иссиқлик таъминоти корхоналари, «Ўзэнергоинспекция», лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
46. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
47. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
Лойиҳалаш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширил-ганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишил-ганидан сўнг)
7-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсат бериш
1-босқич
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)
2-босқич
ЯИДХП
Сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ўздавэнергоназорат» ДИ
1. Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганиш, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текшириш.
2. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.
3. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юбориш.
5 иш куни мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
3. СТИР:
4. манзили:
6. телефон рақами:
7. электрон почта манзили:
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
3. СТИР:
11. телефон рақами:
12. электрон почта манзили:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури:
2. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари сони:
3. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
4. иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври:
5. хизмат тури:
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ўзгартириш
қўшимча иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турларини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. тузилган иссиқлик таъминоти шартномасининг рақами ва санаси:
(уланган бўлса тўлдирилади)
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:
2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:
2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш ____________________________________ _____________________________________________________________ томонидан амалга оширилади.
(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг н�ми (кераклигининг тагига чизинг))
2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс ________________________________________________
20 ____ й. «____»_________даги ____- сон буйруқ билан тайинланган.
20____ й. «____»________даги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги _____________________ — сон ёзуви.
2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.
Томонларнинг имзолари:
иссиқлик таъминоти корхонасидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Ўзэнергоинспекциядан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Аризачидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Изоҳ: Субистеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш далолатномаси, мазкур Далолатнома талаблари асосида расмийлаштирилади.
(7 ва 8-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 4-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилади:
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга.
Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаси бўйича олдин сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тизимларидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш жараёнига татбиқ этилмайди.
3. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузмасдан сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш тақиқланади.
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш;
сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳа ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
сувни ҳисобга олиш приборини пломбалашда иштирок этади;
6. Давлат хизматлари марказлари, Бюро, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчиларнинг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
объектнинг аҳоли яшаш жойи ҳудудига нисбатан жойлашиши акс эттирилган вазият режаси (тархдан кўчирма нусхаси);
уланаётган объектнинг сувдан фойдаланиш турлари, шу жумладан, ўт ўчириш бўйича кўрсаткичлари (субистеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда) акс эттирилган сув истеъмоли ва сувни чиқариб ташлаш ҳажми тўғрисидаги маълумот;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган сув қувурлари — канализация тармоқларига уланиш учун рухсатнома.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига сувни етказиб бериш ва ундан оқова сувларини қабул қилишни таъминлайдиган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
19. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини амалга оширишга шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Сўровномага сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига автоматик тарзда юборилади.
22. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси СҚКХ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.
23. СҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
24. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини такроран кўриб чиқишда СҚКХ ташкилоти томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
25. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда СҚКХ ташкилоти томонидан лойиҳалаш ташкилотига сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
26. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш, шунингдек, сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
28. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда, сўровномада СҚКХ ташкилоти томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштирганидан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни СҚКХ ташкилоти ва Бюрога сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилоти ва Бюрога сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун юборилади.
32. СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, Бюро сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
35. Истеъмолчи расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
36. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган ҳисобланади.
37. Сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни СҚКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади.
38. Улаш ҳамда сув қувурлари кириш тармоқларини ювиш, канализация қувурларини улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
39. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаларини келишиш, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
40. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, Бюро, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
42. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
43. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек, СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олганидан сўнг)
2-босқич
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилганидан сўнг)
7-босқич
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш ҳамда сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
1-босқич
Истеъмолчи
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилоти ва Бюрога юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
1. СҚКХ ташкилоти ва Бюро
2. СҚКХ ташкилоти
1. Сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
СҚКХ ташкилоти
Сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириш.
Истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари келгусида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:
1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:
2. лойиҳа ташкилотининг номи:
3. лойиҳа ташкилотининг СТИР:
4. лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:
5. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 5 мартдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 21-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 87-модда).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 37-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 13-банди.