1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринлар давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
4. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
ўн кун муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ЯИДХПда:
давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини;
лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан тижорат таклифларини олиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларини жойлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) электр тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига уланиши ҳолатларига татбиқ этилмайди.
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашда иштирок этади;
электр таъминоти шартномасини тузади;
кучланишни етказиб беришни амалга оширади;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
в) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» ДИ деб аталади):
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишади;
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беради;
г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашда иштирок этади.
6. Давлат хизматлари марказлари, «Ўздавэнергоназорат» ДИ, Бюро, ҲЭТК, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП истеъмолчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда «Ўздавэнергоназорат» ДИ ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади.
13. Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. ҲЭТК сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
ҲЭТК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш
18. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш учун лойиҳалаш ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди.
19. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
20. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§ . Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш
21. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини ўтказиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
22. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
23. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-илова мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
26. Электр таъминоти лойиҳаси техник шартлар ҳамда электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларидан четга чиқиш электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲЭТК ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
27. Келишилган электр таъминоти лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда ҲЭТК ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали юборилади.
28. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
29. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
5-§. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсат бериш
31. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Сўровномага ушбу Регламентга 5-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга автоматик тарзда юборилади.
32. «Ўздавэнергоназорат» ДИ жойларга чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, электр қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган ходимларнинг мавжудлигини текширади.
33. «Ўздавэнергоназорат» ДИ сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беради ёки уни беришни рад этади.
Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланган шаклда электрон шаклда расмийлаштирилади ва «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг ЭРИ билан тасдиқланади.
34. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги, истеъмолчиларининг электр қурилмалари монтажида камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланиши, шунингдек, электр қурилмаларини соз ҳолда сақлаш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Рад этиш учун асос бўлган сабаблар қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари томонидан бартараф этилган тақдирда, электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш такрорий сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш масаласини такроран кўриб чиқишда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
35. Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома у берилган кунда электрон шаклда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига ЯИДХП орқали юборилади.
36. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг ёки қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома берилгандан сўнг амалга оширилади.
37. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
38. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
39. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
40. ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашни амалга оширади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
41. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини юборади.
42. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲЭТКга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
44. Истеъмолчи электр таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда электр таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
45. Электр энергиясини етказиб бериш ҲЭТК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
3-боб. Якунловчи қоидалар
46. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш ва электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
49. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
50. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТКга юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
ҲЭТК
1.Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 кун мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲЭТК ёки бошқа лойиҳа ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажаришга шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
ҲЭТК ёки бошқа лойиҳа ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳа ташкилоти
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқлари истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқлари истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҲЭТК ва «Ўздавэнергоназорат» ДИга юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
ҲЭТК ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ
1. Электр таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган электр таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳа ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
IV. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш
1-босқич
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда сўровнома тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)
2-босқич
ЯИДХП
Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга йўллаш.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ўздавэнергоназорат» ДИ
1. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларининг қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини жойнинг ўзига чиқиб ўрганиш, шунингдек, электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича тайёрланган ходимларнинг мавжудлигини текшириш.
2. Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.
3. Электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига йўллаш.
5 иш куни мобайнида
V. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш ва кучланишни етказиб бериш
1-босқич
Истеъмолчи
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(II ёки IV бўлимларда кўрсатилган ишлар тугатилгандан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ИДХЯП
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲЭТК ва Бюрога юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
1. ҲЭТК ва Бюро
2. ҲЭТК
1. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган электр таъминоти шартномасини юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган электр таъминоти шартномасини Давлат хизматлари маркази орқали ҲЭТКга юбориш (ўзи келган ҳолда мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда).
5 иш куни мобайнида
6-босқич
ҲЭТК
1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун электр энергиясини етказиб бериш.
2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун электр энергиясини етказиб бериш
1. Тўлов олдиндан амалга оширилган кунда
2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни
3.электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси:
4. хизмат тури:
янги улаш
электр қурилмаларининг реконструкция қилиш
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш
қайта расмийлаштириш
қувватни ошириш
уланиш нуқтасини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. электр таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами
(уланган бўлса тўлдирилади)
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилишига истеъмолчининг розилиги:
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:
1. электр таъминоти лойиҳасининг номи:
2. лойиҳа ташкилотининг номи:
3. лойиҳа ташкилотининг СТИР:
4. лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:
5. уланаётган қувват:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. электр таъминоти лойиҳаси:
Лойиҳа ташкилотининг
ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун
СЎРОВНОМА
I. Электр қурилмалари тўғрисида маълумот:
1. янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг номи:
2. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг номи:
3. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг СТИР:
4. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг юридик манзили:
5. электр қурилмаларининг мувофиқлик сертификати рақами ва санаси:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланган электр таъминоти объектининг бир чизиқли схемаси:
2. қурилиш-монтаж ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси:
3. мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати:
4. электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар:
5. асосий электр қурилмалари учун паспортлар:
6. электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ:
7. ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари:
8. ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари):
Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси;
2. Қурилиш-монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
3. Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати;
4. Асосий электр қурилмалари учун паспортлар;
5. Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар;
6. Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ;
7. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари;
8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари).
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун
СЎРОВНОМА
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизими тўғрисида маълумотлар
1. электр энергиясини ҳисобга олиш тизими паспорти рақами:
2. электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг мувофиқлик сертификати рақами
3. электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) газ тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига, шунингдек, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 1,2 МПа босимдан юқори бўлган газ тармоқларига уланишига татбиқ этилмайди.
3. Табиий газни газ таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
4. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш;
газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
в) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашда иштирок этади;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» ДИ деб аталади) созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахсларнинг газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар беради.
6. Давлат хизматлари марказлари, Бюро, ҲГК, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган газ коммуникациялари балансда сақловчиларининг розилиги мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП истеъмолчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
13. Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲГКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲГКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. ҲГК сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
ҲГК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲГКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати ҲГК томонидан истеъмолчига табиий газни етказиб беришни таъминлайдиган газ тақсимоти тармоғининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш
19. Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-илова мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
24. Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Газ таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲГК томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
26. Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
28. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш газ тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲГК ва Бюрога табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ҲГК ва Бюрога табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
32. ҲГК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
33. ҲГК табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини юборади.
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси тушгандан сўнг бир соат мобайнида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган газ таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲГКга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
36. Истеъмолчи газ таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда газ таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
37. Табиий газни етказиб бериш ҲГК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
38. Газ истеъмоли жиҳозларни созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-§. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
39. Йилига 100 000 гача кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш талаб этилмайди.
40. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар «Саноатгеоконтехназорат» ДИ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
41. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, газ таъминоти лойиҳаларини келишиш ва табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
42. Давлат хизматлари марказлари, ҲГК, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Бюро, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
44. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
45. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲГКга юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
ҲГК
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек ҲГКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соатмобайнида
II. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олганидан сўнг)
2-босқич
ҲГК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширил-ганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҲГКга юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
ҲГК
1. Газ таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган газ таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
ҲГК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
1-босқич
Истеъмолчи
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ИДХЯП
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲГК ва Бюрога юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
1. ҲГК ва Бюро
2. ҲГК
1. Табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган газ таъминоти шартномасини юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини газ таъминоти шартномаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГКга Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
ҲГК
1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш.
2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш
1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни
2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни
IV. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
1-босқич
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ
Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш.
Газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):
3. СТИР:
4. манзили:
5. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
6. телефон рақами:
7. электрон почта манзили:
8. фаолият тури (якка тартибдаги тадбиркор учун):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
2. ташкилий-ҳуқуқий шакли:
3. СТИР:
4. МФО:
5. ИФУТ:
6. ҳисоб рақами:
7. хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
8. фаолият тури:
9. юридик манзили:
10. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
11. телефон рақами:
12. электрон почта манзили:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури:
2. табиий газ истеъмоли ҳисоби:
3. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари сони:
4. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
5. табиий газдан фойдаланиш даври:
6. хизмат тури:
янги уланиш
газ истеъмоли жиҳозларини ўзгартириш
қўшимча газ истеъмоли жиҳозларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турларини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами:
(уланган бўлса тўлдирилади)
IV. Розилик тўғрисида маълумот:
Т/р
Газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — юридик шахсларнинг номи, газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.
Рақам
Сана
1.
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши янги ёки амалдаги объектларда шартномавий ўлчамларга нисбатан иссиқлик юкламаси ўзгарганда (ортганда ёки камайганда) реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улашга татбиқ этилади.
3. Иссиқлик энергиясини иссиқлик таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
5. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) иссиқлик таъминоти корхонаси:
техник шартларни ишлаб чиқади;
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
иссиқлик таъминоти лойиҳасини техник шартларга мувофиқлик юзасидан келишади;
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалайди;
иссиқлик таъминоти шартномасини тузади;
иссиқлик энергиясини етказиб беришни амалга оширади;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
в) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» ДИ деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларинини ишга тушириш учун рухсатнома беради.
6. Давлат хизматлари марказлари, «Ўздавэнергоназорат» ДИ, иссиқлик таъминоти корхоналари, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП истеъмолчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда «Ўздавэнергоназорат» ДИ ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
13. Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалар лойиҳаларини ҳам юбориши мумкин.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Уланиш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
19. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажаришга шартномалар тузади.
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
23. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
24. Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали юборилади.
25. Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхоналари ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
26. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
27. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Сўровномага ушбу Регламентга 5-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларинини ишга тушириш учун рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга автоматик тарзда юборилади.
28. «Ўздавэнергоназорат» ДИ жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текширади.
29. «Ўздавэнергоназорат» ДИ сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беради ёки уни беришни рад этади.
Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган электрон шаклда расмийлаштирилади ва «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг ЭРИ билан тасдиқланади.
30. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари монтажида камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланиши, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжуд эмаслиги рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Рад этиш учун асос бўлган сабаблар қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари томонидан бартараф этилган тақдирда, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш такрорий сўровнома тушганидан сўнг икки иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Рухсатнома бериш масаласини такроран кўриб чиқишда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
31. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома у берилган кунда электрон шаклда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига ЯИДХП орқали юборилади.
32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома берилгандан сўнг амалга оширилади.
33. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
34. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
35. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
36. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
38. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
40. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда иссиқлик таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
41. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
42. Улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
43. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, иссиқлик таъминоти лойиҳаларини келишиш, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
46. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
47. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
Лойиҳалаш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширил-ганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишил-ганидан сўнг)
7-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсат бериш
1-босқич
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)
2-босқич
ЯИДХП
Сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
«Ўздавэнергоназорат» ДИ
1. Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганиш, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текшириш.
2. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.
3. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юбориш.
5 иш куни мобайнида
III. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш
1-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(ишга тушириш учун рухсатнома олингандан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ИДХЯП
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган иссиқлик таъминоти шартномасини юбориш.
1. Расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномасини ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномасини иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун иссиқлик энергиясини етказиб бериш.
2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун иссиқлик энергиясини етказиб бериш.
1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни
2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйичадавлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):
3. СТИР:
4. манзили:
5. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
6. телефон рақами:
7. электрон почта манзили:
8. фаолият тури (якка тартибдаги тадбиркор учун):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
2. ташкилий-ҳуқуқий шакли:
3. СТИР:
4. МФО:
5. ИФУТ:
6. ҳисоб рақами:
7. хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
8. фаолият тури:
9. юридик манзили:
10. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
11. телефон рақами:
12. электрон почта манзили:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури:
2. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари сони:
3. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
4. иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври:
5. хизмат тури:
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ўзгартириш
қўшимча иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турларини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. тузилган иссиқлик таъминоти шартномасининг рақами ва санаси:
(уланган бўлса тўлдирилади)
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 4-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилади:
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга.
Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаси бўйича олдин сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тизимларидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш жараёнига татбиқ этилмайди.
3. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузмасдан сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш тақиқланади.
6. Давлат хизматлари марказлари, Бюро, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
8. Истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчиларнинг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
объектнинг аҳоли яшаш жойи ҳудудига нисбатан жойлашиши акс эттирилган вазият режаси (тархдан кўчирма нусхаси);
уланаётган объектнинг сувдан фойдаланиш турлари, шу жумладан, ўт ўчириш бўйича кўрсаткичлари (субистеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда) акс эттирилган сув истеъмоли ва сувни чиқариб ташлаш ҳажми тўғрисидаги маълумот;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган сув қувурлари — канализация тармоқларига уланиш учун рухсатнома.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштирганидан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳамда ЯИДХП истеъмолчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
13. Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига сувни етказиб бериш ва ундан оқова сувларини қабул қилишни таъминлайдиган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
19. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини амалга оширишга шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Сўровномага сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига автоматик тарзда юборилади.
22. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси СҚКХ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.
23. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
24. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини такроран кўриб чиқишда СҚКХ ташкилоти томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
25. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси у келишилган кунда электрон шаклда СҚКХ ташкилоти томонидан лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали юборилади.
26. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш, шунингдек, сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
28. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда, сўровномада СҚКХ ташкилоти томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштирганидан ва сўровномага киритганидан сўнг уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни СҚКХ ташкилоти ва Бюрога сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилоти ва Бюрога сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун юборилади.
32. СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб сувни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.
33. СҚКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юборади.
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тушганидан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
35. Истеъмолчи расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
36. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган ҳисобланади.
37. Сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни СҚКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади.
38. Улаш ҳамда сув қувурлари кириш тармоқларини ювиш, канализация қувурларини улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
39. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаларини келишиш, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
40. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, Бюро, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
42. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
43. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
1. Хоҳишига кўра
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек, СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.
1 соат мобайнида
II. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олганидан сўнг)
2-босқич
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилганидан сўнг)
4-босқич
ЯИДХП
Сўровномани сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юбориш.
Автоматик тарзда
5-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилганидан сўнг)
7-босқич
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномаларда белгиланган муддатларда
III. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш ҳамда сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
1-босқич
Истеъмолчи
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилоти ва Бюрога юбориш.
1. 1 соат мобайнида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
1. СҚКХ ташкилоти ва Бюро
2. СҚКХ ташкилоти
1. Сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
СҚКХ ташкилоти
Сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириш.
Истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):
3. СТИР:
4. манзили:
5. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
6. телефон рақами:
7. электрон почта манзили:
8. фаолият тури (якка тартибдаги тадбиркор учун):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. тўлиқ номи:
2. ташкилий-ҳуқуқий шакли:
3. СТИР:
4. МФО:
5. ИФУТ:
6. ҳисоб рақами:
7. хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
8. фаолият тури:
9. юридик манзили:
10. кадастр ишининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:
11. телефон рақами:
12. электрон почта манзили:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
2. хизмат тури:
янги уланиш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
ишлаб чиқариш фаолияти турларини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган сана ва рақами:
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари келгусида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:
1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:
2. лойиҳа ташкилотининг номи:
3. лойиҳа ташкилотининг СТИР:
4. лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:
5. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
__________________
(сана)
________________
(рақам)
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун
СЎРОВНОМА
Сувни ҳисобга олиш прибори тўғрисида маълумотлар:
1. сувни ҳисобга олиш прибори паспорти рақами:
2. сувни ҳисобга олиш приборининг мувофиқлик сертификати рақами:
3. СҚКХ ташкилоти томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати
4. сувни ҳисобга олиш приборининг охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 5 мартдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 21-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 87-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й. 44-сон, 560-модда), шунингдек қарорга 3-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 37-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 13-банди.