ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва товарларни фақат республика фуқароларига сотиш учун шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида аҳолига сўмларда ҳақ тўлаш билан бирга купонлар бўйича товарлар сотиш жорий қилинсин.
4. Болалар озиқ-овқатига муҳтож 2 ёшгача бўлган болаларни таъминлашни яхшилаш учун 1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бу товарларни врач рецепти бўйича бериш жорий қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг болаларига текин болалар овқати бериш учун махсус бланкаларда бериладиган рецептлар, болалар овқатига муҳтож бўлган қолган болаларга эса оддий рецепт бланкаларида рецептлар беришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув аҳолига болалар овқати сотишни врач рецепти бўйича ташкил этсинлар.
10. Мазкур қарорни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купон системасини жорий қилиш Республика комиссиясининг таркиби тасдиқлансин (5-илова
*).
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси жойларда ушбу қарорнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар, бунинг учун аҳоли ўртасида зарур ташкилотчилик ва тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио қўмитаси, ЎзТАГ, республика газеталари муҳарририятлари ушбу қарордан келиб чиқадиган қоидаларни кенг тушунтириш бўйича кўрсатувлар, эшиттиришлар ва материаллар туркумини ташкил этишни назарда тутсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарларига — Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларига юклатилсин.